Жураев Мухиддин Нортожиевичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан соҳаси): “Турли юк кўтарувчанликдаги автомобил транспорти воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш моделлари ва усулларини такомиллаштириш (буғдой ва пахта хомашёсини ташиш мисолида)”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т913.
Илмий маслаҳатчи: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Илесалиев Даурен Ихтиярович, техника фанлари доктори, профессор; Халмухамедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, доцент; Астанақулов Комил Доллиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли юк кўтарувчанликдаги автомобил транспорт воситаларини маршрутларга самарали тақсимлашни моделлари ва усулларини такомиллаштириш билан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экин майдони ҳосилдорлиги, комбайнлар иш унумдорлиги ва автомобил транспорти воситаларининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, ҳисоб-китоб алгоритмлари ва оптималлаштириш мезонлари асосида, буғдой донини йиғиб-териб олиш жараёнида ташиш учун автомобил транспорти воситаларини рационал танлаш услуби ишлаб чиқилган;
турли юк кўтарувчанликка эга автомобил транспорти воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш масаласининг математик модели, юк турларини ҳисобга олувчи параметр асосида юк ортиш-тушириш воситаларининг ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олувчи қўшимча чегаравий шартни киритиш орқали такомиллаштирилган;
комбинаторик оптималлаштириш усули ёрдамида турли юк кўтарувчанликка эга автомобилларни маршрутларга самарали тақсимлаш масаласига дискрет ечимларни аниқлаш имконини берувчи назарий хоссалар ишлаб чиқилган;
турли юк кўтарувчанликдаги автомобил транспорт воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш масаласини ечишнинг комбинаторика усули ва алгоритми, дискрет оптималлаштириш усули ёрдамида, ҳар бир маршрутга тақсимланадиган автомобиллар сони, юк кўтарувчанлиги ва маршрут бўйича қатнов имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
истеъмолчи ва етказиб берувчиларнинг манфаат чегараларини инобатга олган ҳолда, автомобил транспорт воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш орқали иш куни давомида комбайнларнинг ва транспорти воситаларининг кунлик иш вақтидан самарали фойдаланиш натижасида транспорт-ташиш харажатларини минималлаштириш модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли юк кўтарувчанликка эга автомобил транспорт воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш моделлари ва усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
буғдой донини йиғиб-териб олиш жараёнида ташиш учун автомобил транспорти воситаларини рационал танлаш услуби ва ташиш маршрутларига самарали тақсимлашнинг комбинаторика усули ва алгоритми “Қамаши олтин бошоқ агроcлустер” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-октябрдаги №4/Э1504-сонли маълумотномаси). Натижада буғдой донини экин майдонидан дон қабул масканига ташишда зарур автомобил транспорт воситалари сони аниқлаб, уларни маршрутларга оптимал тақсимлаш орқали ташиш харажатларини 12% га камайтирилган;
турли юк кўтарувчанликка эга автомобил транспорти воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш масаласининг математик модели “Қамаши олтин бошоқ агроcлустер” МЧЖ ва “Қамаши Текстил” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-октябрдаги №4/Э1504-сонли маълумотномаси). Натижада, буғдой дони ва пахта хомашёсини ташишда автомобил транспорти воситалари йўналишларга самарали тақсимланганда, мос равишда иш вақтидан фойдаланиши даражаси 88 % ва 92% гача таъминланди ва айланишланишлар вақти 13% ва 18 % гача қисқарган;
турли юк кўтарувчанликка эга автомобилларни маршрутларга самарали тақсимлаш масаласига дискрет ечимларни аниқлаш имконини берувчи назарий хоссаларга таянган алгоритмик тақсимлаш усули “Қамаши олтин бошоқ агроcлустер” МЧЖ ва “Қамаши текстил” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-октябрдаги №4/Э1504-сонли маълумотномаси). Натижада, тақсимлашнинг оптимал вариантларини тезкор аниқлаш имконияти яратилган ва ресурсларни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш жараёнининг самарадорлигини оширилган;
турли юк кўтарувчанликдаги автомобил транспорт воситаларини маршрутларга самарали тақсимлаш масаласини ечишнинг комбинаторика усули ва алгоритми, “Қамаши текстил” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-октябрдаги №4/Э1504-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил транспорти воситаси ва ортиш-тушуриш воситалари кун давомида тўлиқ юкланиши таъминланган ҳамда пахта тозалаш корхонасини узлюксиз хомашё билан таъминлаш имконияти яратилган;
иш куни давомида комбайнларнинг ва транспорти воситаларининг кунлик иш вақтидан самарали фойдаланиш натижасида транспорт-ташиш харажатларини минималлаштириш модели “Қамаши олтин бошоқ агроcлустер” МЧЖ ва “Қамаши текстил” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-октябрдаги №4/Э1504-сонли маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида етиштирилган 436903 тонна пахта-хомашёсини автомобил транспорт воситасини маршрутларга самарали тақсимлаш натижалари орқали ташиш хизматлари амалга оширилганда, ташиш харажатларидан 486 884 544 сўм ҳамда 436903 тонна буғдой донини дон қабул қилиш масканларига ташишда эса 1 906 207 789 сўм тежашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish