Абдулазизов Шокиржон Абдурашид ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.    
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.01–Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги - “Тўқимачилик ипларининг бир даврли деформациясини аниқловчи жиҳоз конструксиясини такомиллаштириш”.
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5969
Илмий раҳбар: Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
    Расмий оппонентлар: Ражапов Одилжон Олимович, техника фанлари номзоди, доцент; 
Исмолилова Сабида Исроиловна, УзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти, Илмий котиб, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника унверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик ипларининг бир даврли деформациясини аниқловчи жиҳоз конструксиясини такомиллаштириш орқали ўлчаш аниқлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ипларни бошланғич онларидаги чўзувчи куч таъсирида деформацияланишининг ўзгаришларини юқори аниқликда ўлчовчи такомиллашган оптик асбоб конструксияси ишлаб чиқилган;
ип деформациясини аниқловчи мавжуд қурилмалардаги ипнинг юқори қисмини махкам ушлаб турувчи қўзғалмас қисқич ўрнига автоматлаштирилган қисқич конструксияси ишлаб чиқилган;
такомиллашган оптик асбоб ёрдамида аниқланган деформация қийматларини компютер тармоғида акс эттириб олинган натижаларни рақам ва график шаклга келтириб берувчи “ЯрнДеформ” дастури ишлаб чиқилган;
математик моделлаштириш мезонлари асосида қурилган регрессия модели натижалари бўйича ипларни бир даврли деформациясини ишончли башоратлаш имконияти берувчи математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик ипларининг бир даврли деформациясини аниқловчи такомиллашган оптик жиҳоз конструксиясини қўллаш орқали олинган илмий натижалар асосида:
Тўқимачилик ипларининг бир даврли деформациясини аниқловчи такомиллаштирилган жиҳоз конструксиясини “АрцофтТех” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 12-ноябрдаги даги № 2680 сонли маълумотномаси). Натижада сочиқбоп мато (йиллик) (15.8 г/м² сирт зичлигига эга) ишлаб чиқаришда ипларнинг узилиши натижасида чиқадиган чиқинди миқдори даражасининг 0,9% дан 0,7% га камайиши ҳисобига 8448 кг хомашё тежашга эришилган.
Такомиллашган оптик асбоб ёрдамида аниқланган деформация қийматларини компютер тармоғида акс эттириб олинган натижаларни рақам ва график шаклга келтириб берувчи “ЯрнДеформ” дастури “НТ Ҳолдинг ҳоме техтиле” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 12-ноябрдагидаги № 2680 сонли маълумотномаси). Натижада корхонада кутилаётган иқтисодий самарадорлик 278 млн.784 минг 000 (икки юз етмиш саккиз миллион ети юз саксон тўрт минг сўм) ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish