Курбонбоев Илҳом Маҳмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қоратепа тоғ массиви қоятош расмлари даврий тарихий талқини”, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1500
Илмий раҳбар: Холматов Нормаҳаммад Ўрозович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, DSc.13/2025.27.12.Tar.02.01.
Расмий оппонентлар: Шайдуллаев Шопўлат, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳимов Комил Акрамович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қоратепа тоғ массивида шимолий ёнбағрида рўйхатга олинган янги қоятош суратлари тадқиқоти натижасида инсоният тарихининг тош, бронза, илк темир ва антик ҳамда ўрта асрлар даврида бу ҳудудда яшаган қадимги овчи ва чорвадор халқларнинг иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаёти, диний ҳаётини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағри сой дараларида илк маротаба аниқланиб, рўйхатга олинган 10 та янги қоятош расмлари ёдгорликлари археологик харитаси яратилди.
Қоратепа тоғ массиви ҳудудида олиб борилган дала археологик қидирув тадқиқотлари натижасида Каттасой, Бахринсой, Яйловчасой, Ашурбобо сойи, Қозонтошсой, Откамарсой, Бўтабобо сойи, Ойшанинг зови, Талоқёпган, Дарвозатош, Илонсой даралари ён қайирларида жами 1111 та янги қоятош расмлари аниқланиб, биринчи маротаба илмий муомалага киритилган;
Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағрида аниқланган янги қоятош расмлари сюжетлари илк маротаба турига кўра 12 та гуруҳ ва 39 типга ажратилган;
Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағри янги қоятош расмлари тадқиқотлар натижасида тош (мезолит, неолит) даври, бронза даври, илк темир ва антик даврлари, ўрта асрлар даври ҳамда этнографик даврларда чизилганлиги илмий жиҳатдан исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Қоратепа тоғ массиви қоятош расмлари даврий тарихий талқини” мавзусидаги диссертация иши юзасидан қўлга киритилган илмий натижалар асосида қуйидагилар амалиётга жорий этилди:
Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағри сой дараларида илк маротаба аниқланиб, рўйхатга олинган 10 та янги қоятош расмлари ёдгорликлари археологик харитаси ва улар тўғрисида тайёрланган батафсил маълумотлардан;
Қоратепа тоғ массиви ҳудудида олиб борилган дала археологик қидирув тадқиқотлари натижасида Каттасой, Бахринсой, Яйловчасой, Ашурбобо сойи, Қозонтошсой, Откамарсой, Бўтабобо сойи, Ойшанинг зови, Талоқёпган, Дарвозатош, Илонсой даралари ён қайирларида жами 1111 та янги қоятош расмлари ва уларнинг умумлашган базавий маълумотларидан;
Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағри янги қоятош расмлари тадқиқотлар натижасида тош (мезолит, неолит) даври, бронза даври, илк темир ва антик даврлари, ўрта асрлар даври ҳамда этнографик даврларда чизилганлиги тасвирлар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини шакллантиришда ҳамда Самарқанд вилояти ҳудудидаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейидаги қадимги аждодларимиз моддий маданият билан боғлиқ экспозицияларнинг экскурсия матнларини янгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 27-майдаги 04-05/2117 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши натижасида музейларга ташриф буюрувчи ёшларни Ватанимиз тарихи, қадимги аждодларимиз бой маданий меросига ҳурмат руҳини шакллантиришга хизмат қилади.
Қоратепа тоғ массиви ҳудудида олиб борилган дала археологик қидирув тадқиқотлари натижасида Каттасой, Бахринсой, Яйловчасой, Ашурбобо сойи, Қозонтошсой, Откамарсой, Бўтабобо сойи, Ойшанинг зови, Талоқёпган, Дарвозатош, Илонсой даралари ён қайирларида аниқланган янги қоятош расмлари ҳамда улар сюжетларида турли тасвирларнинг 12 та гуруҳи ва 39 типи тўғрисидаги маълумотлар мазкур ҳудуднинг қадимги ҳайвонот дунёси ҳақида муҳим маълумот берувчи манба эканлиги борасидаги фикр ва мулоҳазаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” телекўрсатувлари ссенарийларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-июндаги 15-33/403-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига ҳамда телетомошабинларга қоятош расмлари ёдгорликларининг тарихи ва бу борадаги тасаввурларни бойитишга хизмат қилади.