Алимбетова Мехрибан Муратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филология йўналиши талабаларининг чет тилдаги лексик компетенсиясини аутентик матнлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9093.
Илмий раҳбар: Джолдасова Гаухар Батировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдўлович педагогика фанлари доктори, профессор, Маҳкамова Гулнара Турдахуновна педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади филология йўналиши талабалари чет тилидаги лексик компетенсиясини аутентик матнлардан фойдаланиш асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантиришда аутентик матнлардан тизимли фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги уларнинг лексик-семантик бойлиги, жанр-услубий хилма-хиллиги, маданиятлараро аҳамияти ҳамда чет тилни эгаллаш даражасига мослиги асосида илмий жиҳатдан асосланган;
чет тилини ўқитишда аутентик матнларнинг дидактик функсиялари тил интуициясини ривожлантириш, мазмуний тахмин қилиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда лексик бирликларни контекстда мақсадли қўллашга йўналтирилган тарзда татбиқ этиш имконияти яратилган;
филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантиришнинг CЕФР талаблари ҳамда бўлажак филологларни тайёрлаш хусусиятларига мослаштирилган уч босқичли методикаси (семантик англаш, контекстуал қўллаш ҳамда рефлекция асосида мустаҳкамлаш босқичлари) ишлаб чиқилган ва тажриба-синовдан ўтказилган;
аутентик матнлар асосида лексикани амалий ўзлаштиришга қаратилган топшириқлар типологияси ҳамда унинг самарадорлиги экспериментал йўл билан тасдиқланган; мазкур типология мазмуний тахминни ривожлантириш, фанлараро боғлиқликларни аниқлаш ва ўрганилган материални амалий қўллашга йўналтирилган топшириқларни ўз ичига олган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чет тилини ўқитиш жараёнида филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантиришда аутентик матнлардан тизимли фойдаланишнинг методик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, уларнинг лексик-семантик бойлиги, жанр-услубий хилма-хиллиги, маданиятлараро аҳамияти ҳамда чет тилни эгаллаш даражасига мослиги асосида танлаш мезонларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган методик қоидалар ҳамда аутентик матнлар билан ишлашга мўлжалланган машқлар типологияси асосида “Воcабуларй ин Cонтехт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилди ва тажриба-синов ишлари орқали синовдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 14.04.2025-йилдаги 136-сон буйруғи, рўйхат рақами 648173). Натижада, филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
чет тилини ўқитишда аутентик матнларнинг аниқлаштирилган ва кенгайтирилган дидактик функсияларини тил интуициясини ривожлантириш, мазмуний тахмин қилиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда лексик бирликларни контекстда мақсадли қўллашга йўналтирилган тарзда татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган методик ёндашувлар олий таълим муассасаларида “Тил аспектлари амалиёти” фани доирасида ўқув жараёнини ташкил этишда татбиқ этилди. Мазкур жараёнда асосий ўқув-услубий манба сифатида “Воcабуларй ин Cонтехт” қўлланмасидан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 14.04.2025-йилдаги 136-сон буйруғи, рўйхат рақами 648173). Натижада, талабаларнинг лексик бирликларни контекстда қўллаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
филология йўналиши талабалари лексик компетенсиясини шакллантиришнинг CЕФР талаблари ва бўлажак филологларни тайёрлаш хусусиятларига мослаштирилган уч босқичли методикаси (семантик англаш, контекстуал қўллаш, рефлекция асосида мустаҳкамлаш босқичлари) ҳамда унга оид методик тавсиялар Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида қўлланилди (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 18-августдаги 22-01-494/22-сонли маълумотномаси). Натижада, тил компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантиришнинг самарали методик модели жорий этилган;
аутентик матнлар асосида лексикани амалий ўзлаштиришга қаратилган топшириқлар типологияси ҳамда мазмуний тахминни ривожлантириш, фанлараро боғлиқликларни аниқлаш ва ўрганилган материални амалий қўллашга йўналтирилган топшириқлар тизими Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Билимлендириwде реформа”, “Жаслар wақтı” ва “Хабар” телекўрсатувлари учун материаллар тайёрлаш жараёнида қўлланилди (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-августдаги 76/2-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилларни ўқитишда лексик компетенсияни ривожлантиришга доир замонавий методик ёндашувларни оммалаштиришга эришилган.