Атамурадова Дилшода Равшанкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда умумий топология элементларини мобил иловалар асосида мустақил ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD11159
Илмий раҳбар: Жиемуратов Рзамурат Эсбергенович, Физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аширова Аноргул Исмоиловна, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда умумий топология элементларини мобил иловалар асосида мустақил ўрганиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда умумий топология элементларини мобил иловалар ёрдамида мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари “Энричед Виртуал Модел”, “Флиппед Cлассроом Модели”, “Селф-Бленд Модел”, “Флех Модел”, “Ротатион Модел” блендед леарнинг технологияси моделлари тизимли ва комплекс ёндашувини таъминлаш, таълим технологияларини мослашририш (адаптиве леарнинг), шахсга йўналтирилган таълим, адабиётлар таҳлили, фан дастурларини ўрганиш, талабаларнинг ўқув фаолиятини савол-жавоб, тадқиқот, лойиҳавий иш, мунозара, мустақил ўқиш, ўз-ўзини баҳолаш, амалётга йўналтирилганлик, фаоллик, узлюксизлик тамоиллари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлашга асосланиб аниқлаштирилган;
умумий топология элементларини мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш тузилмаси назарий билимларни реал муаммолар ечимида қўллаш, электрон кутубхоналардан самарали фойдаланиш, ўқув маълумотларини таҳлил қилиш ҳамда тақдим этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган баҳолаш ва ўз-ўзини назорат қилиш модуллари, тест ва рефлектив ёндашув, шахсга йўналтирилган, рақамли-педагогик, фаол ўрганиш ёндашувларига асосан такомиллаштирилган;
талабаларда умумий топология элементларини мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш жараёнининг педагогик модели шахсга йўналтирилган, рақамли-педагигик, фаол ўрганишга асосланган юондашувларни, илмийлик, мустақиллик, амалиётга йўналтирилганлик, узлюксизлик, фаоллик тамоилларига сингдириш ҳамда Индивидуал Ротатион, Селф-Бленд Модел “Энричед Виртуал модел, Блендед Леарнинг моделларига мослаштириш, мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш мазмуни, метод, восита ва шаклларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мобил илова асосида мустақил ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси талабаларда умумий топология элементларини ўрганиш жараёнида висуал кўриш, эшитиш ва амалда бажаришга йўналтириш, мустақил изланиш, муаммони ҳал этиш йўлларини мантиқий тафаккур орқали аниқлашга қаратилган ФСМУ, Кластер, Ҳамкорлик ва Муҳокама, Муаммоли таълим (Проблем-Басед Леарнинг) методларини киритиш асосида такомиллаштириштирилган ва тажриба-синов ишларини ўтказиб, натижаларни математик-статистик усуллар ёрдамида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида мобил илова орқали умумий топология элементларини мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларда умумий топология элементларини мобил иловалар ёрдамида мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари “Энричед Виртуал Модел”, “Флиппед Cлассроом Модел”, “Селф-Бленд Модел”, “Флех Модел”, “Ротатион Модел” блендед леарнинг технологияси моделлари тизимли ва комплекс ёндашувини таъминлаш, таълим технологияларини мослаштириш (адаптиве леарнинг), шахсга йўналтирилган таълим, адабиётлар таҳлили, фан дастурларини ўрганиш, талабаларнинг ўқув фаолиятини савол-жавоб, тадқиқот, лойиҳавий иш, мунозара, мустақил ўқиш, ўз-ўзини баҳолаш, амалётга йўналтирилганлик, фаоллик, узлюксизлик, тамоиллари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлашга оид тадқиқотнинг илмий янгилиги “Информатиканинг назарий асослари” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги №537-сонли буйруғига асосан №537493-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ўзлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш учун дидактик ва методик асосларни такомиллаштиришга ҳамда бойитишга хизмат қилган.
умумий топология элементларини мобил илова ёрдамида мустақил ўрганиш тузилмаси назарий билимларни реал муаммолар ечимида қўллаш, электрон кутубхоналардан самарали фойдаланиш, ўқув маълумотларини таҳлил қилиш ҳамда тақдим этиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган баҳолаш ва ўз-ўзини назорат қилиш модуллари, тест ва рефлектив ёндашув, шахсга йўналтирилган, рақамли-педагогик, фаол ўрганиш ёндашувларига оид тадқиқотнинг илмий янгилиги “Чизиқли алгебра ва аналитик геометрия” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги №537-сонли буйруғига асосан №537454-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, геометрик усулларининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга оид назарий асослар янада кенгайтирилди;
мобил илова асосида мустақил ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси талабаларда умумий топология элементларини ўрганиш жараёнида висуал кўриш, эшитиш ва амалда бажаришга йўналтириш, мустақил изланиш, муаммони ҳал этиш йўлларини мантиқий тафаккур орқали аниқлашга қаратилган ФСМУ, Кластер, Ҳамкорлик ва Муҳокама, Муаммоли таълим (Проблем-Басед Леарнинг) методларини киритиш асосида такомиллаштириштирилган ва тажриба-синов ишларини ўтказиб, натижаларни математик-статистик усуллар ёрдамида ривожлантиришга йўналтирилган таклифлар “Информатиканинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида тақдим этилган 537493-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, умумий топология элементларини мобил илова ёрдамида мустақил ўзлаштириш методикасини такомиллаштирилган.