Таджимова Шахноза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Методика развития иноязычной коммуникативной компетенции студентов в кредитно-модульной системе (на примере технических вузов)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9443
Илмий раҳбар: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдоʻлович, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Оʻзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида техник олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишда чет тили коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника ОТМлари талабаларининг чет тилидаги коммуникатив компетенсияси тушунчасининг мазмун-моҳияти кредит-модул таълим тизими шароитида мустақил таълим фаолияти доирасида илмий-назарий жиҳатдан аниқлаштирилган, бунда компетенсиянинг таркибий компонентлари сифатида лисоний компетенсияси ва нутқий компетенсиянинг интеграциялашуви, шунингдек, касбий-техник йўналишдаги таълим мазмунининг контекстуал талаблари (касбий вазиятлар, терминологик минимум, коммуникатив вазифалар) асосида такомиллаштирилган;
чет тили коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуи ҳамда унинг тавсифий хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган ва аниқлаштирилган, шунингдек, кредит-модул тизими шароитида мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган шакл, метод ва воситалар (ролли ўйинлар, кейс-стади, симуляциялар, лойиҳа методи, коммуникатив топшириқлар, Гоогле Cлассроом) тизимлаштирилиб аниқлаштирилган;
техника ОТМлари талабаларининг мустақил таълим жараёнини ташкил этиш шароитида чет тили коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришни мақсад, мазмун ва натижа блоклари асосида амалга оширишга йўналтирилган, репродуктив, репродуктив-амалий ҳамда ижодий босқичларни қамраб олувчи моделни такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
техника ОТМларининг реал таълим амалиёти шароитида такомиллаштирилган методиканинг самарадорлиги эмпирик тадқиқот натижалари асосида тасдиқланган: тажриба гуруҳлари талабаларида чет тилидаги коммуникатив компетенсиянинг шаклланганлик даражаси бўйича ижобий ўсиш динамикаси қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг кредит-модул тизимида мустақил ишларни бажариш доирасида чет тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такимоллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техника ОТМлари талабаларининг чет тилидаги коммуникатив компетенсияси тушунчасининг мазмун-моҳияти кредит-модул таълим тизими шароитида мустақил таълим фаолияти доирасида илмий-назарий жиҳатдан аниқлаштирилган, бунда компетенсиянинг таркибий компонентлари сифатида лисоний компетенсияси ва нутқий компетенсиянинг интеграциялашуви, шунингдек, касбий-техник йўналишдаги таълим мазмунининг контекстуал талаблари (касбий вазиятлар, терминологик минимум, коммуникатив вазифалар) асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Селф-студй таскс фор девелопинг фореигн лангуаге cоммуниcативе cомпетенcе: А гуиде фор тҳе 1ст-еар студенц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган 5462240 рақамли гувоҳнома). Натижада, ОТМ талабаларининг кредит-модул тизимида мустақил иш доирасида чет тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
чет тили коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуи ҳамда унинг тавсифий хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган ва аниқлаштирилган, шунингдек, кредит-модул тизими шароитида мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган шакл, метод ва воситалар (ролли ўйинлар, кейс-стади, симуляциялар, лойиҳа методи, коммуникатив топшириқлар, Гоогле Cлассроом) тизимлаштирилиб аниқлаштириш бўйича берилган таклифлардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 5-сентябрдаги 353-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитишда нутқ фаолияти турлари тўлиқ ривожланмаганлиги сабабларини аниқлашга имконият яратилган;
техника ОТМлари талабаларининг мустақил таълим жараёнини ташкил этиш шароитида чет тили коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришни мақсад, мазмун ва натижа блоклари асосида амалга оширишга йўналтирилган, репродуктив, репродуктив-амалий ҳамда ижодий босқичларни қамраб олувчи моделни такомиллаштиришга оид тавсиялар “Селф-студй таскс фор девелопинг фореигн лангуаге cоммуниcативе cомпетенcе: А гуиде фор тҳе 1ст-еар студенц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғига асосан берилган 5462240 рақамли гувоҳнома). Натижада, коммуникатив компетенсияни ривожлантиришга доир мустақил ишларда интерфаол методлардан фойдаланишга эришилган;
техника ОТМларининг реал таълим амалиёти шароитида такомиллаштирилган методиканинг самарадорлиги эмпирик тадқиқот натижалари асосида тасдиқланган: тажриба гуруҳлари талабаларида чет тилидаги коммуникатив компетенсиянинг шаклланганлик даражаси бўйича ижобий ўсиш динамикасига оид таклифлардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 5-сентябрдаги 353-сон маълумотномаси). Натижада, техника ОТМларида талабаларнинг чет тилидаги коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг моделини мустақил ишлар доирасида такомиллаштириш ва унинг моҳиятини очиб беришга шароит яратилган.