Утепбергенов Амангелди Кутлимуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акмеологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш (Жисмоний маданият таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ped254.
Илмий раҳбар: Мамуров Баходир Бахшуллаевич - педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Уринбоевич - педагогика фанлари доктори, доцент; Жоʻраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимини акмеологик ёндашув асосида такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш назарияси ва амалиёти назарий-таҳлилий, диагностик-аналитик, экспериментал, рефлексив-мотивацион, интегратив ўрганишлар орқали таълимий имкониятлари замонавий консепсиялар (компетенсиявий, акмеологик ва инновацион ёндашувлар) асосида компетенсиялар картасини ишлаб чиқишга устуворлик бериш негизида аниқланган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантиришнинг истиқболли дидактик стратегиялари (компетенсиявий-интеграцион, акмеологик-ривожлантирувчи, ижодий-адаптив, рефлексив-мотивацион, инновацион-дидактик, этно-маданий-аксилогик)ни босқичма-босқич татбиқ этишнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган; 
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш модели амалиёт дастурларининг вариативлиги, динамиклиги, муаммоли вазиятларни прогностик моделлаштиришда мустақил таълим фаолиятини яхлитлигини таъминлаш ҳамда таълим тарбия амалиётидаги ёндашувларни ўзаро ҳамкорлик, ҳурмат ва фаоллик тамойилларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган; 
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш механизми консептуал-мақсадли, ташкилий-методологик, конструктив-жараёнли, баҳоловчи-натижавий компонентлар мазмуни билан пропорсионал оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги педагогик билимларни амалий фаолиятга ижодий қўллаш, янги дидактик вазиятларга ижодий адаптация, мантиқий-конструктив хулосалар чиқариш ҳамда глобал таълим трансформациясига интегратив мослашув асосида ижодий-адаптивлик, акмеологик-лидерлик, рефлексив-мотивацион ва инновацион-дидактик мезонлар орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Акмеологик ёндашув асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш назарияси ва амалиёти назарий-таҳлилий, диагностик-аналитик, экспериментал, рефлексив-мотивацион, интегратив ўрганишлар орқали таълимий имкониятлари замонавий консепсиялар (компетенсиявий, акмеологик ва инновацион ёндашувлар) асосида компетенсиялар картасини ишлаб чиқишга устуворлик бериш негизида аниқлашга оид тавсиялар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 431390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимининг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларинингда педагогик маданиятни ривожлантиришнинг истиқболли дидактик стратегиялари (компетенсиявий-интеграцион, акмеологик-ривожлантирувчи, ижодий-адаптив, рефлексив-мотивацион, инновацион-дидактик, этно-маданий-аксилогик ва акмеологик-лидерлик)ни босқичма-босқич татбиқ этишнинг дидактик имкониятлари такомиллаштиришга оид таклифлар “Дене тáрбиясı теориясı ҳáм методикасı” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи асосида берилган 166-008 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимининг акмеологик ёндашув асосида дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданияти модели амалиёт дастурларининг вариативлиги, динамиклиги, муаммоли вазиятларни прогностик моделлаштиришда мустақил таълим фаолиятини яхлитлигини таъминлаш ҳамда таълим тарбия амалиётидаги ёндашувларни ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва фаоллик тамойилларига устуворлик асосида ишлаб чиқилган хулосалар “Кураш турларин ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 246212 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимини акмеологик ёндашув асосида такомиллаштиришга шароит яратилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш механизми консептуал-мақсадли, ташкилий-методологик, конструктив-жараёнли, баҳоловчи-натижавий компонентлар мазмуни билан пропорсионал оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 431390 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизими натижалари самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги педагогик билимларни амалий фаолиятга ижодий қўллаш, янги дидактик вазиятларга ижодий адаптация, мантиқий-конструктив хулосалар чиқариш ҳамда глобал таълимий трансформацияларга интегратив мослашув асосида ижодий-адаптивлик, акмеологик-лидерлик, рефлексив-мотивацион ва инновацион-дидактик мезонлар “Футбол ойıнıнıń теориясı ҳáм методикасı” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 594316 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик маданиятини ривожлантириш тизимини акмеологик ёндашув асосида такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish