Канатбаев Сагидат Садуовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеграллашган физика дарсларида ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped793
Илмий раҳбар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Рахимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг экспериментал кўникмаларини интеграллашган дарслар орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитиш ҳолати ва шу соҳадаги илмий тадқиқотлар таҳлили орқали ўқувчиларнинг экспериментал кўникмалари шаклланганлик даражалари ижодий ва мантиқий фикрлаш критериялари асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакллантириш методикаси умумлаштирилган дарсларда мавзулараро умумийлик, узвийлик, илмийлик тамойиллари ҳамда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини назарий, масалалар ечиш, амалий, лойиҳа ва лаборатория ишларида интеграллашган физика дарслари асосида ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган;
ўқувчиларнинг физика фанига оид экспериментал кўникмалари ривожланганлигининг мотивацион, когнитив, амалий ва коммуникатив даражалари, баҳолаш тизими ва индикаторлари прогноз параметрларининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг экспериментал кўникмаларини интеграллашган дарслар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид услубий ва амалий таклифлар натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитиш ҳолати ва шу соҳадаги илмий тадқиқотлар таҳлили орқали ўқувчиларнинг экспериментал кўникмалари шаклланганлик даражалари ижодий ва мантиқий фикрлаш критериялари асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жалпы физика (Молекулалық физика)” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2019- йил 20-июлдаги 654-сон буйруғи, 654 – 179 рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 20.11.2024 йилдаги № 03-33-3417-сонли маълумотномаси). Натижада, физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларининг шаклланиши учун методик таъминотни амалга оширишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакллантириш методикасини умумлаштирилган дарсларда мавзулараро умумийлик, узвийлик, илмийлик тамоийиллари ҳамда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жалпы физика (Механика)” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654- сон буйруғи, 654 – 178 рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 20.11.2024 йилдаги № 03-33-3417-сонли маълумотномаси). Натижада, физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакллантришга хизмат қилган;
физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини назарий дарсларда, масалалар ечишда, амалий, лойиҳа ва лаборатория ишларида интеграллашган дарсларга асосланган ўқитиш методикаси ҳамда ўқувчиларда физика фанига оид экспериментал кўникмаларини ривожланганлигининг мотивацион, когнитив, амалий ва коммуникатив даражалари, баҳолаш тизими ва индикаторлари прогноз параметрларининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини аниқлаштириш натижасида оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жалпы физика (Электромагнетизм)” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2019-йил 4-октябрдаги 892-сон буйруғи, 892 – 042 рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 20.11.2024 йилдаги № 03-33-3417-сонли маълумотномаси). Нажижада, мазкур дарслик физика қозоқ тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини интеграллашган дарслар асосида шакллантришга хизмат қилган.