Умаров Улуғбек Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитларни комплекс ташхислаш ва даволаш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib 4466.
Илмий раҳбар: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, професссор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Панахиан Вафа Мустафа, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси).
Етакчи ташкилот: “Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси” АЖ (Қозоғистон).  
II. Тадқиқотнинг мақсади:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитнинг клиник кечишини ўрганиш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитнинг клиник-лаборатор ва инструментал белгиларига кўра 43,2% ҳолатда эрозияли рефлюкс-эзофагит тури қайд қилиниши, 54,7% ҳолатда касаллик оғир ва чўзилувчан ҳолатда кечиши аниқланган; 
узоқ муддат давомида ошқозон секретининг ҳалқумга ўтиши натижасида сурункали тонзиллит ва ГЭРК ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлиги илмий асосда аниқланиб, кислотали муҳит оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиш жараёнларига таъсири исботланган;
микробиологик таҳлиллар асосида, ГЭРК билан оғриган СТли беморларда оғиз бўшлиғида асосан кузатиладиган симбиоз микрофлоранинг streptococcus piоgenes+staphylocccus аureus (58,2%) ва streptococcus pneumoniae+ staphylocccus aureus (43,2%) турларининг кузатилиши аниқланган;
ГЭРК+СТ касаллигида даволашнинг янги интегратив ёндашуви: рефлюксга қарши протон помпаси ингибиторлари, маҳаллий антисептиклар ва иммуномодуляторларни ўз ичига олган комплекс терапия схемаси таклиф қилиниб ва ушбу усулнинг самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 04 сентябрдаги 24/35-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитнинг клиник-лаборатор ва инструментал белгиларига кўра 43,2% ҳолатда эрозияли рефлюкс-эзофагит тури қайд қилиниши, 54,7% ҳолатда касаллик оғир ва чўзилувчан ҳолатда кечиши аниқланган. илмий янгиликнинг ахамияти: ГЭРК билан оғриган беморларда клиник - функционал, нурли ва микробиологик текширишларга асосланиб, илк бора сурункали тонзиллитнинг клиник кечиши, қайталаниш ва оғирлик даражаси аниқланган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: Тадқиқот натижалари Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 1719-7-107-TB/2025–сонли ва “Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номидаги клиникаси” давлат муассасасининг 2025 йил 30 майдаги 75–сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: ГЭРК билан оғриган беморларда СТларни ўз вақтида тўлиқ ташҳислаш, зарурий бўлган текширишларни тўғри танлаш, кераксиз ёки ортиқча текширувлар билан беморларни нурлантириш каби ҳолатларни чеклаш даво самарадорлик даражасини 87% га ошганлигини кўрсатди. иқтисодий самарадорлиги: Таклиф қилинган усул бўйича битта беморда ташхислаш учун сарфланган харажатлари бир йил давомида касалликнинг қайталаниш частотасининг камайишини ҳисобга олган ҳолда  иқтисодий улуши 490500 сўмни ташкил қилди. Хулоса: ГЭРК касаллиги билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитларни комплекс ташхислаш учун ЛОР аъзоларининг эндоскопияси ва микробиологик кўрсаткичлар ва нур ташхис текширишларини қўллаш, уларда кузатиладиган йўлдош касалликларни, жумладан ЛОР аъзолари сурункали касалликларини аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
иккинчи илмий янгилик: узоқ муддат давомида ошқозон секретининг ҳалқумга ўтиши натижасида сурункали тонзиллит ва ГЭРК ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлиги илмий асосда аниқланиб, кислотали муҳит оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиш жараёнларига таъсири исботланган. илмий янгиликнинг ахамияти: Олинган клиник ва инструментал текширувлар натижаларига асосланиб ГЭРК билан оғриган беморларда СТ ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлик илмий асосда аниқланиб, кислотали муҳит оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиш жараёнларига таъсири ишончли равишда исботланган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: Тадқиқот натижалари Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 1719-7-107-TB/2025–сонли ва “Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номидаги клиникаси” давлат муассасасининг 2025 йил 30 майдаги 75–сонли буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: ГЭРК билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитнинг авж олиб кетувчи шаклларига ўтишини камайтириш, ички аъзоларга асоратларини олди олинди, тадбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига эришилди, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. иқтисодий самарадорлиги: ГЭРК ва СТ билан оғриган беморларда битта беморга сарфланган сарф харажати бўйича аниқланиб, тавсия қилинган усул бўйича битта бемор учун ўртача сарфланган сарф харажат миқдори ва анъанавий усул харажатлари ўртача бир йиллик қайталаниши (ўртача 4,2 маротаба) ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий улуши 3675000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: ГЭРК билан оғриган беморларни тўлиқ йўналтирилган равишда текширишлардан ўтиши ҳамроҳ касалликни тўғри ва ўз вақтида аниқлашдан ташқари, даво муолажаларини тўғри танлашга, шунингдек иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши юқори аҳамият касб этади. Юқори клиник самарага эришиш билан бирга, беморларда молиявий маблағ тежалиши, уларда қатновлар сонининг камайиши ва беморлар саломатлигини сақланиши таъминланади ва профилактик жиҳатдан ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
учинчи илмий янгилик: микробиологик таҳлиллар асосида, ГЭРК билан оғриган СТли беморларда оғиз бўшлиғида асосан кузатиладиган симбиоз микрофлоранинг streptococcus piоgenes+staphylocccus аureus (58,2%) ва streptococcus pneumoniae+ staphylocccus aureus (43,2%) турларининг кузатилиши аниқланган. илмий янгиликнинг ахамияти: ГЭРК билан оғриган беморларда танглай муртакларидан олинган суртма микрофлорасининг таркибини ўрганиш сурункали тонзиллитнинг кечишида алоҳида ўрни аниқланган. ГЭРК билан оғриган беморларда сурункали тонзиллитнинг турли оғирлик даражаларидаги килиник аломатларини эрта аниқлаш имконини берган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: Тадқиқот натижалари Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 1719-7-107-TB/2025–сонли ва “Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номидаги клиникаси” давлат муассасасининг 2025 йил 30 майдаги 75–сонли буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: ГЭРК билан оғриган беморларда танглай муртакларидан олинган суртмани таҳлил қилиш ва ўз вақтида тегишли даво чораларини қўллаш, қўшалоқ касалликнинг турли асоратларини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишни такомиллаштириш ва беморларнинг тезроқ соғайиб кетиши, уларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. иқтисодий самарадорлиги: ГЭРК заминида сурункали тонзиллит билан оғриган беморларда комплекс даво-чораларининг эрта қўлланилиши касалликнинг клиник симптомларининг тез яхшиланишига, ҳаётий функцияларининг барқарорлашишига ва реактивлик фаолиятининг ошишига ёрдам берган. Хулоса: ГЭРК заминида сурункали тонзиллит билан оғриган беморларда танглай муртакларидан олинган микробиологик суртманинг маълумотларига асосланиб, таклиф қилинган усул бўйича даво режасини амалга ошириш касалликнинг ремиссия даврининг ўртача 11,2±0,3 ойгача чўзилиши ва рецидивлар сонининг кескин камайиши 1,1±0,03, шунингдек, тавсия қилинган даво муолажаларининг ишончли ва хавфсиз усул бўлиши, жумладан, унинг ножўя таъсири ва нохуш асоратлари жуда кам ҳолатларда қайд қилиниши амалда исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: ГЭРК+СТ касаллигида даволашнинг янги интегратив ёндашуви: рефлюксга қарши протон помпаси ингибиторлари, маҳаллий антисептиклар ва иммуномодуляторларни ўз ичига олган комплекс терапия схемаси таклиф қилиниб ва ушбу усулнинг клиник жиҳатдан самарали эканлиги исботланган. илмий янгиликнинг ахамияти: ГЭРК билан оғриган беморларда, ишлаб чиқилган СТ нинг комплекс консерватив ва жарроҳлик усулига асосланган ҳолда бажарилиши, юқори клиник самара бериши билан бир қаторда, реабилитация жараёнларининг яхшиланиши билан алоҳида аҳамият касб этиши тафсифланган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: Тадқиқот натижалари Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 1719-7-107-TB/2025–сонли ва “Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номидаги клиникаси” давлат муассасасининг 2025 йил 30 майдаги 75–сонли буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: Бажарилган консерватив ва жарроҳлик амалиётидан сўнг касаллик узоқ вақт муддатда ўрганилганда, тавсия қилинган усулдан фойдаланилган гурух беморларида ГЭРК заминидаги СТда асоратли ва прогрессирловчи шаклларнинг ривожланиш хавфини камайтириш ва турли хил асоратларининг олдини олиш, микст касалликлардан азият чекувчи беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни камайтириш имконини берган. иқтисодий самарадорлиги: ГЭРК ва СТ билан оғриган беморларда битта беморга сарфланган сарф харажати ўрин кун бўйича аниқланиб, тавсия қилинган усул бўйича битта бемор учун ўртача сарфланган ўрин кун сарф харажат миқдори стационар даволаш муддатини 3,9 кунга камайиши ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий улуши 1248000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: ГЭРК билан оғриган беморларда учрайдиган сурункали тонзиллитни комплекс даволашнинг узоқ муддатдаги клиник таҳлил натижаларига асосланиб, шундай хулоса чиқариш мумкинки, ушбу тадқиқот давомида олинган натижалар комплекс консерватив ва жарроҳлик даво усулларининг ижобий таъсирини яққол намоён қилиб, олинган самарадорлик 91,2% ни ташкил этиб, ошқозон-ичак тизимидаги патологик жараённинг фаоллигини камайтиришга ва СТ+ГЭРК бўлган беморларда клиник-лаборатория кўрсаткичларининг узоқ ва давомли клиник ремиссия даврига ўтишига, шунингдек, касалликнинг қайталаниш эҳтимоллигини камайтирадиган истиқболли ёндашиш ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish