Саъдуллаев Азиз Акмал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир курашчиларда мусобоқа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P768.
Илмий раҳбар: Баҳром Жураев, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Акрамов Абдуфаттоҳ Шавкатович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда унинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтиш натижасида, «иродавий ҳаракат-қарор қабул қилиш-вазиятларни енгиб ўтиш-муваффақиятга эришиш» сингари омиллар уларда назорат, қатъийлик, масъулиятлилик хусусиятларини ривожлантирганлиги аниқланган;
ўсмир курашчи спортчиларда муваффақияцизликдан қочиш, журъацизлик, вазиятли хавотир, атрофдагилардан мадад кутиш, иродавий масъулияцизлик, қатъияцизлик сингари психологик бирликлар туфайли хавотирланиш ҳисси шаклланиши исботланган;
ўсмир курашчи спортчилар фаолиятида иродавий матонат, муваффақиятга эришиш, назорат, иродавий масъулиятлилик, ғайратлилик, журъатлилик ва қатъийлик каби хусусиятлар шаклланиши натижасида, юқори аҳамиятли факторларга бирлишганлиги асосланган;
ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтиш самарадорлигига қаратилган психокоррексион дастур ва “ҳавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишга мўлжалланган тўрт босқичли” психологик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишнинг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтиш натижасида, «иродавий ҳаракат-қарор қабул қилиш-вазиятларни енгиб ўтиш-муваффақиятга эришиш» сингари омиллар уларда назорат, қатъийлик, масъулиятлилик хусусиятларини ривожлантирганлиги аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли маълумотномаси). Натижада, спорт таълим муассасалари ўқувчиларида мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишнинг психологик жиҳатларини такомиллаштиришга эришилган.
ўсмир курашчи спортчиларда муваффақияцизликдан қочиш, журъацизлик, вазиятли хавотир, атрофдагилардан мадад кутиш, иродавий масъулияцизлик, қатъияцизлик сингари психологик бирликлар туфайли хавотирланиш ҳисси шаклланиши исботланганлигига оид натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли маълумотномаси). Натижада, хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишда мураббийлар ва спорт психологлари фаолиятининг методик таъминотини бойитишга хизмат қилган.
ўсмир курашчи спортчилар фаолиятида иродавий матонат, муваффақиятга эришиш, назорат, иродавий масъулиятлилик, ғайратлилик, журъатлилик ва қатъийлик каби хусусиятлар шаклланиши натижасида, юқори аҳамиятли факторларга бирлишганлиги асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли маълумотномаси). Натижада, курашчи спортчиларни бўлажак мусобақаларга тайёрлигини аниқлашнинг психодиагностик воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўсмир курашчи спортчиларда мусобақа олди хавотирланиш ҳиссини енгиб ўтиш самарадорлигига қаратилган психокоррексион дастур ва “ҳавотирланиш ҳиссини енгиб ўтишга мўлжалланган тўрт босқичли” психологик модел ишлаб чиқилганлигига доир таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-100-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифнинг жорий этилиши спорт мактабларида фаолият юритадиган мутахассисларни психологик хизмат фаолиятига доир, билим, малака, кўникма ва компетенсияларини ошишига хизмат қилган.