Мусаева Азадахон Мубараковнанинг филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турғун бирикмаларнинг лексик-семантик ифода имкониятлари (Қозоғистондаги  ўзбек шоирлари шеърияти мисолида)” 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  (Қозоғистон Республикаси)
Илмий раҳбар: Хамраева Хулкар Хамидуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қозоғистон Республикаси Ж.Ташенев номли университет.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: С.М.Муминов, филология фанлари доктори, профессор; Й.С.Саидов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Турғун бирикмалар талқинининг  мезон ва тамойилларини аниқлаш, шунингдек, Қозоғистондаги ўзбек шоирлари шеърияти мисолида ўзбек-қозоқ тили муҳитининг ўзбек ижодкорлари поетик нутқига таъсири, иборалар лингвопоетикасида ўзбек-қозоқ лингвомаданий кодларнинг ифодаланиши, турғун бирикмаларнинг лексик-семантик ифода имкониятларини лингвопоетик жиҳатдан тадқиқ қилиш диссертациянинг асосий мақсадини ташкил этади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турғун бирикмаларнинг тил тизимидаги ўрни ва функсионал хусусиятларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида улар фразеологизм,  мақол, матал, ҳикматли сўзлар, таркибли терминлар, бирикмали ономастик номлар, парафразалар, турғун ўхшатишлар каби гуруҳларга ажратилиши асосланган;
турғун бирикмаларнинг бадиий, публицистик матнларда ва жонли нутқда қўлланиш усуллари, тарихий ва этимологик асослари, ушбу бирликлар орқали тилда оламнинг лексик, фразеологик  ва паремиологик манзараси акс этиши, турғун ўхшатишлар ҳам мураккаб табиатли тил бирликлари сифатида таҳлилга тортилиши мумкинлиги аниқланган; 
Қозоғистондаги ўзбек шоирлари ижодида қўлланган Қозоғистон, Туркистон, Қорабулоқ, Турбат, Сайрам, Сиғноқ топонимлари; Кўлкат кўл, Бодом дарё, Қашқасув гидронимлари, Ато(лар), Исмоил ота, Яссавий, Абай, Жибек, Жамбул, Бауржон антропонимлари мисолида икки халқ ҳаётида миллий-маданий тушунчаларнинг уйғунлашуви эли бир, маънавий илдизлари бир бўлган ўзбек-қозоқ миллий-маданий итимоий макон кодларининг тил ташувчилари онгидаги ўзига хос белгилари ҳисобланиши далилланган;
айрим бадиий  тасвир ва ифода воситаларининг шаклланишида  у ёки бу турғун бирикманинг мантиқий асоси ётиши, лирик қаҳрамоннинг мағрур толга ўхшатилишида инсон – дарахт  турғун ўхшатиши, синиқ кўнгил эпитети негизида эса кўнглини синдирмоқ ибораси актуаллашиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Қозоғистондаги ўзбек шоирлари асарларининг бадииятини ва образлилик қийматини таъминловчи  турғун бирикмаларнинг тадқиқи юзасидан  олинган илмий натижалар асосида:
айрим бадиий  тасвир ва ифода воситаларининг шаклланишида  у ёки бу турғун бирикманинг мантиқий асоси ётиши, лирик қаҳрамоннинг мағрур толга ўхшатилишида инсон – дарахт  турғун ўхшатиши, синиқ кўнгил эпитети негизида эса кўнглини синдирмоқ ибораси актуаллашиши исботланганлиги ҳақидаги хулоса ва тавсиялардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган «Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини (электрон луғатлар) яратиш» мавзусидаги ФЗ – 2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил декабрдаги 1/ - 04- 27-сон маълумотномаси). Натижада  лойиҳанинг  илмий-назарий манбалари бойитилиб,  луғатларнинг мукаммаллашувига эришилган; 
Қозоғистондаги ўзбек шоирлари ижодида қўлланган Қозоғистон, Туркистон, Қорабулоқ, Турбат, Сайрам, Сиғноқ топонимлари; Кўлкат кўл, Бодом дарё, Қашқасув гидронимлари, Ато(лар), Исмоил ота, Яссавий, Абай, Жибек, Жамбул, Бауржон антропонимлари мисолида икки халқ ҳаётида миллий-маданий тушунчаларнинг уйғунлашуви эли бир, маънавий илдизлари бир бўлган ўзбек-қозоқ миллий-маданий итимоий макон кодларининг тил ташувчилари онгидаги ўзига хос белгилари ҳисобланиши далилланганлигига  оид илмий хулоса ва  тавсиялардан Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг “Ўзбек тили” дастур ва дарсликларини тузишда, “Ўзбек тили (5-8-синфлар учун)” номли методик қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ўзбек этно-маданий бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2024-йил 12-декабрдаги 10-сон далолатномаси). Натижада Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари она тили дарсларида ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш, таълим жараёнининг самарадорлигини  оширишга хизмат қилган. 
турғун бирикмаларнинг тил тизимидаги ўрни ва функсионал хусусиятларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида улар фразеологизм,  мақол, матал, ҳикматли сўзлар, таркибли терминлар, бирикмали ономастик номлар, парафразалар, турғун ўхшатишлар каби гуруҳларга ажратилиши асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларида фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 28-ноябрдаги 04-27-2057-сон далолатномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар амалий жиҳатдан бойитилган  ва илмий далиллар билан таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish