Атамуратова Мунира Махамадиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тилини ўқитишда прагматик компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2023.2.PhD/Ped4983.
Илмий раҳбар: Мустафаева Нилуфар Улашовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Мамаражабова Зулфия Нарбоевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларининг инглиз тилини ўрганиш жараёнида прагматик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга қаратилган методик тизимни такомиллаштириш ҳамда соҳада амалий тавсиялар ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
даволаш йўналиши талабаларининг прагматик компетенсияни ривожлантиришнинг лингводидактик асослари ЭСП ва ЭСАП контекстида касбий дискурсни шакллантириш ҳамда прагматик хабардорликни ўзлаштириш кўрсаткичлари компетенсиявий ёндашув асосида аниқлаштирилган;
подкаст технологиясига асосланган прагматик таълим жараёни “блендед-леарнинг”, “cасе-студй”, “дебате” каби интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда клиник коммуникатив симуляция, маданиятлараро сезгирлик ва прагматик стратегияларни интегратив ўқитиш асосида такомиллаштирилган;
даволаш йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги прагматик компетенсиясини ривожлантириш модели компетенсиявий ва фаолиятга йўналтирилган таълим ёндашувида интерактив клиник вазиятлар, ситуацион машғулотлар ва рефлектив таҳлил усулларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
прагматик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялар мажмуи адаптив ўқитиш, рақамли лингводидактика ва коммуникатив самарадорликни ошириш воситалари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Тиббиёт талабаларига инглиз тилини ўқитишда прагматик компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш  уузасидан ишлаб чиқилган услубиу ва амалиу таклифлар асосида:
даволаш йўналиши талабаларининг прагматик компетенсияни ривожлантиришнинг лингводидактик асослари ЭСП ва ЭСАП контекстида касбий дискурсни шакллантириш ҳамда прагматик хабардорликни ўзлаштириш кўрсаткичлари компетенсиявий ёндашув асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Энглиш ин медиcине” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 22-декабрдаги 537-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами №537403). Натижада, даволаш йўналиши талабаларида прагматик компетенсияни ривожлантиришнинг лингводидактик асослари такомиллаштириш имкони яратилган.
подкаст технологиясига асосланган прагматик таълим муҳитини рақамли педагогика, аутентик аудио-дискурс, клиник коммуникатив симуляция, маданиятлараро сезгирлик ва прагматик стратегияларни интегратив ўқитиш воситалари орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Энглиш фор медиcал пурпосес” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 7-майдаги 149-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами № 544376). Натижада, инглиз тилини ўқитишда равон нутқий кўникма жараёни прагматик компетенсиянинг такомиллашуви ва замонавий педагогик технологияларнинг инглиз тилини соҳавий йўналишда ўқитишда қўллаш имкониятларини оширишга хизмат қилган. 
даволаш йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги прагматик компетенсиясини ривожлантириш моделини компетенсиявий ва фаолиятга йўналтирилган таълим ёндашувида клиник вазиятлар, ситуацион машғулотлар ва рефлектив таҳлил усулларини уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-февралдаги №04/1-486-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт йўналишида инглиз тили таълимини модернизациялаш, прагматик компетенсияни ривожлантиришнинг методологик, педагогик ва психологик жиҳатларини тизимли такомиллаштириш имконияти яратилган.
прагматик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган методик усуллар мажмуини адаптив ўқитиш, рақамли ресурслардан самарали фойдаланиш, нутқий автономия, ўзаро баҳолаш ва коммуникатив самарадорликни ошириш стратегияларига таянган ҳолда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Энглиш фор медиcал студенц” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 17-июлдаги 314-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами №424539763567810580). Натижада, прагматик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган методик усуллар мажмуини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish