Норбеков Рахматилла Эшпулатовичнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исажон Султоннинг “Абу Райҳон Беруний” романида тарихий воқеликнинг бадиий талқини” 10.00.02 - Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil2720 
Илмий раҳбар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирқич  давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Имомова Гулчеҳра Мухаммадиевна; филология фанлари доктори, профессор Ашурова Гулбаҳор Нуриллаевна. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Замонавий ўзбек романчилигида Исажон Султон ижодининг ўрни,  тарихий асарлар ва образ яратиш маҳорати, ёзувчи ижодида Беруний шахсиятига ёндашиш тенденсиясини аниқлаш, “Абу Райҳон Беруний” романи мисолида эпик тасвир қонуниятлари, қаҳрамонлар портрети,  характери ва руҳиятини бадиий тўқима тасвиридан келиб чиққан ҳолда илмий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ёзувчининг Шарқ Ренессанси асосчиларидан бири бўлган Абу Райҳон Беруний тарихий-биографик асари яратишишида мутафаккирнинг тарихий мероси ва асл манбаларга таянган ҳолда ўтмиш воқеа-ҳодисаларини бадиий ривоятлар ва кичик ҳикоятлар талқинида тасвирлаш маҳорати тарихий жараёнларни замонавий ўқувчига реал ва кенг эпик кўламда етказишга хизмат қилиши замонавий ўзбек тарихий прозасида янги босқични ифодалагани асосланган;
ёзувчининг ўзига хос бадиий услуби асарнинг тили, қаҳрамонлар руҳиятидаги эврилишлар, характерлар тасвири, поетик унсурлар асосида эпик кўлам мазмум-моҳиятини бойитиб бориши исботланган;
“Абу Райҳон Беруний” романи биографик асоси, тарихий колорити, образлар тасвирида фактлардан фойдаланиш, историзмларни қўллаш маҳорати асосида ёзувчининг замонавий ижтимоий масалаларни, умумбашарий муаммоларни ҳам бадиий тасвирлар орқали тақдим этиш маҳорати замонавий ўқирманни даврлар оша асар моҳияти ва ёзувчи ниятини англаши очиб берилган; 
тарих ва бадиий адабиёт синкретизми, характерлаш ва поетик ифода уйғунлиги, образ яратиш ва тасвир обектларига назарий-эстетик ёндашув асосида тарихий воқелик сюжети ва қаҳрамонлар тасвирига кўра тарихий роман композицион бутунликда реалистик асар ҳам бўлиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Исажон Султоннинг “Абу Райҳон Беруний” романида тарихий воқеликнинг бадиий талқини муаммоси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ёзувчининг Шарқ Ренессанси асосчиларидан бири бўлган Абу Райҳон Беруний тарихий-биографик асари яратишишида мутафаккирнинг тарихий мероси ва асил манбаларга таянган ҳолда ўтмиш воқеа-ҳодисаларини бадиий ривоятлар ва кичик ҳикоятлар талқинида тасвирлаш маҳорати тарихий жараёнларни замонавий ўқувчига реал ва кенг эпик кўламда етказишга хизмат қилиши замонавий ўзбек тарихий прозасида янги босқични ифодалагани билан боғлиқ таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5922-сонли маълумотномаси). Натижада, асар сюжетида прототип қаҳрамоннинг бадиий қиёфаси намоён бўлиб, тарихий воқеликнинг бадиий талқинига доир хулосалар электрон платформа материалларининг илмий-назарий жиҳатдан хилма-хиллигини таъминлаган;
Исажон Султоннинг “Абу Райҳон Беруний” романидаги ёзувчи бадиий услуби, индивидуал асар тили, қаҳрамон руҳиятидаги эврилиш, эпик кўлам ва характер тасвири каби поетик унсурлар, биографик асос, тарихий колорит, образлар тасвирида фактлардан фойдаланиш, историзмларни қўллаш, ёзувчининг ижтимоий масалалар тасвири негизида бадиий ниятининг ўрни, Абу Райҳон Беруний ва унга ёндош қаҳрамонлар, ўтмиш манзараси, қадим халқлардан қолган илмий, маданий, фалсафий ёдгорликлар мисолида асосланган илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” ва “Буюк тарих” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 1-декабрдаги 01-33/907-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатув илмий далиллар билан бойитилиб, тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.
“Абу Райҳон Беруний” романи биографик асоси, тарихий колорити, образлар тасвирида фактлардан фойдаланиш, историзмларни қўллаш маҳорати асосида ёзувчининг замонавий ижтимоий масалаларни, умумбашарий муаммоларни ҳам бадиий тасвирлар орқали тақдим этиш маҳорати замонавий ўқирманни даврлар оша асар моҳияти ва ёзувчи ниятини англаши очиб берилгани; тарих ва бадиий адабиёт синкретизми, характерлаш ва поетик ифода уйғунлиги, образ яратиш ва тасвир обектларига назарий-эстетик ёндашув асосида тарихий воқелик сюжети ва қаҳрамонлар тасвирига кўра тарихий роман композицион бутунликда реалистик асар ҳам бўлиши билан боғлиқ таҳлиллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5921-сонли маълумотномаси). Натижада, тарихий воқеликнинг бадиий талқинига доир илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish