Ҳалимова Сайёра Абдураҳимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий журналистикани шаклланишида жадид публицистикасининг ўрни”,  10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В 2022.4.DSc/Fil502
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Ҳалим Аманович, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01
Расмий оппонентлар:  филология фанлари доктори, профессор  Мухтор Худойқулов,   филология фанлари доктори, профессор Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор Машарипова Тамара Жолдасбаевна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда миллий журналистика шаклланишида жадид публицистикасининг ўрни ва аҳамиятини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадид публицистикаси журналистик нуқтайи назардан комплекс таҳлил қилиниб, унинг миллий медиатизимнинг шаклланиши ва трансформациясида эпистемологик омил эканлиги аниқланган,
 жадид публицистикасидаги мавзулар илмий классификация асосида тизимлаштирилиб, матбуотнинг интегратив табиати, унинг эмоционал ва интеллектуал таъсир механизмлари ҳамда мавзулар спектрининг хилма-хиллиги аниқланган;
 жадид публицистикасида жанрларнинг шаклланиши, тадрижий ривожи ва интеграцион жараёнлари таҳлил қилиниши натижасида жанр тизимидаги диверсификация ҳамда функсионал эволюцияси далилланган;
жадид публицистикаси лингвистик меъёрлар, миллий тил сиёсати ва имло қоидаларининг тарихий шаклланиши нуқтайи назаридан комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг унификацион функсияси миллий матбуот тилининг коммуникатив образини шакллантирувчи омил эканлиги асослаб берилган;
миллий ноширлик инфратузилмаси ва унинг ижтимоий-коммуникатив механизмлари таҳлил қилиниб, жадид публицистларининг локал экспертлик салоҳиятини шакллантириш, медиа-ҳомийлик тизимини жорий этиш ҳамда коммуникацион мобилизация стратегияларини амалга оширишдаги инноваторлик роли далилланган;
жадид публицистикасининг дискурсив компетенсияси Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида акс этган демократик ислоҳотларнинг ғоявий-манавий илдизлари билан генетик алоқада ўрганилиб, жамиятда янгича дунёқараш моделини шакллантириш, миллий бирликни мустаҳкамлашдаги институционал ва интеллектуал ресурс сифатидаги ўрни далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот мавзуси юзасидан ишлаб сҳиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
жадид публицистикасида илгари сурилган илғор ғоялар ёш авлодда янгисҳа дунёқарашнинг шаклланиши, миллатнинг миллий ўзлигини англашида бебаҳо маънавий ва маданий мерос сифатида муҳим манба эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 2-майдаги 01-30/290-сон маълумотномаси). Натижада телеканалнинг “Аслида қандай?” кўрсатувида миллий уйғониш даври жадид матбуотининг тарихи, унинг йирик намояндалари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Убайдулла Асадуллахўжаев, Абдурауф Фитрат публицистикасида кўтарилган долзарб масалалар, факт ва далиллардан фойдаланилган;
диссертацияда келтирилган жанрлар интеграцияси, шаклланиш босқисҳлари, тадрижий тараққиёт хусусиятлари ҳамда жадид публицистикасининг миллий матбуотимиз тарихидаги ўрни, шаклланиш босқисҳидаги аҳамиятини кўрсатишга қаратилган илмий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқот маркази томонидан “60320100-журналистика” таълим ёʻналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқот марказининг 2025-йил 14-майдаги 02/01-01-171-сонли маълумотномаси). Натижада журналистика ёʻналишида таҳсил олаётган талабалар ва ёш тадқиқоцҳилар усҳун мўлжалланган фан дастурлари ХХ аср миллий уйғониш даври публицистикасига оид мавзулар билан бойитилган;
тадқиқот ишидаги демократик характердаги маърифатпарварлик ғоялари негизида мамлакатда ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, маънавий соғлом ва эркин муҳитни шакллантириш, ватанпарвар авлодни тарбиялашда жадидлар публицистикасининг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ОАВ фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ёʻналишдаги нашрлар, уларнинг мазмун-моҳияти, мавзулар хилма-хиллигини бойитишда фундаментал асос сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг 2025-йил 14-майдаги 01-25/210-сон маълумотномаси). Натижада ОАВда жадид публицистлари ижодига доир материаллар, мавзулар қамровини ошириш, улар ижодини, илғор ғояларини кенг тарғиб этиш, “Ёш китобхонлар”, “Жадид издошлари” каби кўрик танловларда самарадорликка эришилган. Шунингдек, тадқиқот босма нашрларда таҳририят маркетинг фаолиятини ривожлантиришда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
диссертацияда илгари сурилган жадид публицистларининг консептуал ғоялари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига оид ислоҳотларнинг генетик асоси эканлиги, бу ижодий мерос ёш авлодда янгисҳа дунёқарашнинг шаклланишида, миллатнинг миллий ўзлигини англашида бебаҳо маънавий ва маданий мерос сифатида миллий уйғониш даврига оид барсҳа нашрларни араб алифбосидан ўзбек алифбосига табдил қилиш, муаллифлар кесимида мавзулар, жанрлар таснифи бўйисҳа хрестоматия тўпламларини яратиш каби хулоса ва таклифлардан “ЖАДИД” газетаси  материалларини тайёрлашда фойдаланилди (“ЖАДИД” газетасининг 2025-йил 16-майдаги 01/05/118-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Ёзувсҳилар Уюшмасининг 2025-йил, 9-июлдаги 01/03/290-сонли маълумономаси). Натижада “Жадид” газетаси буюк маърифатпарвар жадид боболаримизнинг миллатни ислоҳ этишга доир илғор ғоялари “Манбалар”, “Боқий мерос”, “Мозий сабоғи” каби рукнлар остида таниқли адабиётшунос, ёзувсҳи, публицист, олим ва тарихсҳиларнинг илмий-оммабоп мақолалари табдил қилинган янги манбалар асосида мазмунан, ғоявий жиҳатдан бойитилди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Убайдулла Асадуллахўжаев, Абдулҳамид Сҳўлпон, Абдулла Қодирий, Саид Ризо Ализода каби жадид маърифатпарварларининг миллий давлацҳилик консепсияси, демократик руҳдаги илғор ғоялари жамиятнинг демократлашувида, холис танқидий фикрнинг ривожланишида муҳим манба эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий коммуникациялар Агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини янада янги манбалар билан бойитишда фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2025-йил 1-июлдаги 21/20/951-сонли маълумотномаси).     Натижада тадқиқот доирасида сҳоп этилган “Убайдулла Асадуллахўжаев ва “Садои Туркистон”, “Жадидлар публицистикаси”, “Миллий уйғониш даври публицистикаси” номли монография ва ўқув қўлланмалар, “Садои Туркистон” газетасининг библиографик кўрсаткисҳи кутубхонанинг “Нодир нашрлар” бўлимини янги манбалар билан бойитди ва жадид матбуотига доир ишонсҳли ахборотларни тўплаш, тарқатиш ва таъминлашни ташкил этишни янада такомиллаштиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish