Эркабоева Ёқутхон Мамасобировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Онлайн ОАВда гонзо журналистикаси: шаклланиши ва тараққиёт тенденсиялари” (халқаро ва миллий тажриба таҳлили асосида) 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5414
Илмий раҳбар: Маматова Ёқутхон Муҳаммаджоновна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Муҳтор Худойқулов, филология фанлари номзоди, доцент Олимжон Тошбоев Шойимович,
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Онлайн ОАВда гонзо журналистикасининг шаклланиши ва ривожланиш тенденсияларини хорижий ва миллий тажрибалар асосида таҳлил қилиш, назарий-методологик асослари ҳамда замонавий медиа майдонида тутган оърнини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гонзо журналистикаси ижтимоий журналистиканинг таркибий қисми сифатида долзарб воқеа-ҳодисаларни журналист субектив кескинлик асосида экспрессив баҳолаши, стереотиплардан чекинишида намоён бўлиши аниқланиб, кубизм, импрессионизм ва модернизм каби моделлари асосланган.
гонзо журналистикасининг тили, услуби ва технологик хусусиятлари тадқиқида матннинг перформативлик хусусияти, манипулятив табиати, аудиторияга психологик таъсири механизмларидан “муаммо-реакция-ечим”, “эътиборни чалғитиш”, фаол иштирокчи феноменига айлантириш каби коммуникатив усуллари далилланган.
онлайн медиада гонзо журналистикаси контенти таркибини ўрганиш орқали рақамли медиа трансформацияси иммерсив, нарратив-шахсий тажриба форматларида, блог, влог, пост ва подкаст кўринишларида намоён бўлиши аниқланган;
гонзо мазмунидаги чиқишларнинг шакли, услуби ва усуллари таҳлили асосида долзарб ижтимоий муаммоларни жамиятга кўрсатишда сарказм, гипербола, метонимия, метафора каби ифода имкониятларидан, оппонент билан полемикага киришиш, воқеага “шўнғиш”, “касбини ўзгартириш” каби ижодий форматлардан фойдаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Онлайн ОАВда гонзо журналистикасининг шаклланиши ва тараққиёт тенденсияларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
гонзо журналистикаси ижтимоий журналистиканинг таркибий қисми сифатида долзарб воқеа-ҳодисаларни журналист субектив кескинлик асосида экспрессив баҳолаши, стереотиплардан чекинишида намоён бўлиши аниқланиб, бадиий публицистика, таҳлилий ва янгиликлар журналистикаси унсурларини қўллаган ҳолда воқеа-ҳодисаларнинг холис ёритилиши эмас, балки муаллифнинг талқинлари устун эканлиги тўғрисидаги илмий қарашлар “уздипломат.уз” сайти таҳририят контентини бойитишда фойдаланилган (“Wеб Фаcтор Медиа” МЧЖ 2025-йил 3-декабр №212-сонли маълумотнома). Натижада “уздипломат.уз” сайтидаги материалларни яратиш ва такомиллаштириш ҳамда ходимлар малакасини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
хорижий ва миллий медиалар гонзо йўналишидаги матнларининг контент - таҳлили асосида муаллиф позицияси, “мен”и реал воқеликни аудиторияга бадиий ифода воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда кутилмаган ракурсларда тақдим этилиши, медиаматн структурасида ҳикоянинг бир нечта қатламлари яратилиши каби илмий қарашлардан “Ишонч” нашри ва газета сайти www.ишонч.уз фаолиятини янада ривожлантириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, 2025-йил 2-декабр №БМ-06-1491-сонли маълумотномаси). Натижада “Ишонч” газетаси материаллари ва сайт фаолиятининг мазмун сифати, мавзу ранг-баранглиги таъминлашга ва уни оммалаштиришга эришилган.
онлайн медиада гонзо журналистикаси контенти таркибини ўрганиш орқали рақамли медиа трансформацияси жараёнида иммерсив, нарратив-шахсий тажриба форматларида, блог, влог, пост ва подкаст кўринишларида намоён бўлиши тўғрисидаги хулоса ва таклифлардан “Муштум” журнали таҳририяти фаолиятида фойдаланилган (“Муштум ижодий уйи” МЧЖ 2025-йил 3-декабр №21-сонли маълумотномаси). Натижада журнал материалларни сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш ҳамда соҳа мутаҳассисларнинг малакасини ошириш бўйича билим ва кўникмалари такомиллашган.
гонзо мазмунидаги чиқишларнинг шакли, услуби ва усулларини таҳлили асосида долзарб ижтимоий муаммоларни турли жанрларда, карикатураларда сарказм, гипербола, метонимия, метафора каби ифода имкониятларидан, оппонент билан полемикага киришиш, воқеага “шўнғиш”, “касбини ўзгартириш” каби ижодий ёндашувлардан кенг фойдаланиш каби хулоса ва тавсиялардан “Ҳуррият” газетаси материаллари таҳлилида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар уюшмаси, 2025-йил 1-декабр №02-18/294 маълумотномаси). Натижада таҳририят материалларини такомиллаштиришга, лойиҳа таркибидаги подcаст ва влог тайёрлашга, бошловчилар маҳоратини такомиллаштиришга эришилган.