Суюнова Зарина Музаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ ва эпик тасвир мутаносиблиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3362.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар:Яқубов Исломжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: миллий руҳ ва эпик тасвир мутаносиблиги масаласини Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романига хос эпик тасвир қонуниятлари, қаҳрамонлар портрети, характери, пейзаж ва руҳият уйғунлиги мисолида илмий-назарий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий насрда миллий руҳ хусусиятларининг ифодаси қонуниятлари асосланиб, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳни белгиловчи омиллар – тарихий воқелик ва ижтимоий муҳит, миллий урф-одат ва анъаналар, асар тили ва услуби, қадриятлар ва ёзувчи эстетик идеали назарий асосда мисоллар орқали далилланган;
миллий руҳ ифодасига хос бўлган тамойиллар – миллат ахлоқи, маърифати, эʼтиқоди ва иродасининг романдаги эпик тасвир билан мутаносиблиги исботланган;
Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романи сюжети ҳамда композициясининг миллий руҳ ва эпик тасвир уйғунлигини таъминлашдаги вазифаси тарихий, ижтимоий ва маданий-эстетик контекстда баҳоланиб, миллий колорит тасвирининг асар бадииятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти асосланган;
романдаги қаҳрамонлар портрети ва уларнинг характери, пейзаж тасвирининг миллий руҳ ва муаллиф ҳамда қаҳрамон руҳиятидаги ифодавий вазифаси, миллий руҳни тасвирловчи образлар поетикаси қонуниятлари ёритилиб, миллий руҳни белгиловчи мезонлар ва ўзбек халқининг миллий қадриятларини ифодаловчи бадиий воситалар уйғунлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ ва эпик тасвир мутаносиблиги тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
бадиий насрда миллий руҳ хусусиятларининг ифодаси қонуниятлари асослангани, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳни белгиловчи омиллар – тарихий воқелик ва ижтимоий муҳит, фолклор, урф-одат ва маросимлар, миллий тил, шева ва бадиий ифода, қадриятлар ва эстетик идеаллар, миллий руҳ ва эпик тасвирнинг поетик образдаги уйғунлиги, қаҳрамонлар портрети ва уларнинг характери, пейзаж тасвирининг миллий руҳ ва муаллиф-қаҳрамон руҳиятидаги ифодавий вазифаси, миллий руҳни ифодаловчи образлар поетикаси ҳамда уни белгиловчи мезонлар, ўзбек халқининг миллий қадриятларини ифодаловчи бадиий воситалар ифодасига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “АЛ-662205561” рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-апрелдаги 01/4-1375-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳадаги муаллифлик корпуси “Ўткан кунлар” романида миллий руҳни белгиловчи омиллар ҳақида янги илмий-назарий умумлашмалар билан бойитилган;
миллий руҳ ифодасига хос бўлган тамойиллар – миллат ахлоқи, маърифати, эʼтиқоди ва иродасининг романдаги эпик тасвир билан мутаносиблиги, миллий руҳнинг адабий-эстетик асослари анʼаналар, қадриятлар, маданий ва тарихий меросга боғлиқлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ИЛ-402104474” рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-апрелдаги  01/4-1446-сон маълумотномаси). Натижада, миллий руҳ ифодасига хос бўлган тамойиллар – миллат ахлоқи, маърифати, эʼтиқоди ва иродасининг романдаги эпик тасвир билан мутаносиблигига оид назарий қарашлар лойиҳа материалларининг илмий савияси ошишига хизмат қилган;
 “Ўткан кунлар” романи сюжети ва композициясининг миллий руҳ ва эпик тасвир уйғунлигини таъминлашдаги вазифаси тарихий, ижтимоий ва маданий-эстетик контекстда баҳолангани, миллий колорит тасвирининг асар бадииятини юксалтиришдаги ўрни билан боғлиқ илмий хулосаларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258” рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-апрелдаги 01/4-1448-сон маълумотномаси). Натижада роман сюжети ва композициясида миллий руҳ ва эпик тасвирнинг акс этишига оид илмий хулосалар лойиҳа маълумотлар базасини тўлдирган.
романдаги қаҳрамонлар портрети ва уларнинг характери, пейзаж тасвирининг миллий руҳ ва муаллиф ҳамда қаҳрамон руҳиятидаги ифодавий вазифаси, миллий руҳни тасвирловчи образлар поетикаси қонуниятлари ёритилиб, миллий руҳни белгиловчи мезонлар ва ўзбек халқининг миллий қадриятларини ифодаловчи бадиий воситалар уйғунлиги таҳлилига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “АЛ-662205561” рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-апрелдаги 01/4-1375-сон маълумотномаси). Натижада, романдаги қаҳрамонлар портрети ва уларнинг характери, пейзаж тасвирининг миллий руҳ ва муаллиф ҳамда қаҳрамон руҳиятидаги ифодавий вазифасига оид назарий қарашлар лойиҳа материалларининг илмий савиясини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish