Шокирова Ҳилола Шокир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий “Хамса”си ХИХ аср қўлёзмаларининг матн хусусиятлари (Давлат адабиёт музейи фонди мисолида)”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.2.PhD/ Fil2689.
Илмий раҳбар: Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Номозович, филология фанлари доктори, профессор; Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фондида сақланаётган Алишер Навоийнинг “Хамса” достонларининг ХИХ асрда кўчирилган нусхаларини манбашунослик жиҳатдан тадқиқ қилиб, матн хусусиятларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фондидаги ХИХ асрга оид 11 та “Хамса” қўлёзмаси илк бор тўлиқ ва тизимли равишда текширилиб, уларга батафсил монографик тавсиф берилган, уларнинг хронологияси, китобат ҳудудлари, хаттотлик мактаблари ҳамда бадиий безак даражасига кўра аниқланган;
қўлёзмалардаги боб ва фасл сарлавҳалари илк марта илмий-танқидий матнлар (П. Шамсиев нашри) ва Реван кутубхонасининг 808-инвентарли нусхаси билан қиёсланиб, ХИХ аср котиблари томонидан сарлавҳаларни қисқартириш, мослаштириш, алмаштириш ёки янгидан киритиш каби таҳрир услублари мунтазам қўллангани далилланган;
қўлёзмаларда тил ва услуб даражасида кузатилган ўзгаришлар яъни, туркийлаштириш, шева унсурларини қўшиш, мураккаб бирликларни соддалаштириш — илк марта тизимли таҳлил қилиниб, ХИХ аср ёзма адабиётидаги тил жараёнларини акс эттирувчи муҳим манба эканлиги очиб берилган;
қўлёзмалар таркибидаги бадиий безак, лавҳа, унвон, жадвал, миниатура ва геометрик нақшларнинг турлари илк бор илмий жиҳатдан қайд этилди ва уларнинг функсионал вазифалари (сарой нусхалари, ҳадя нусхалари, ишчи-амалий нусхалар) аниқланган ҳолда типологик фарқлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳувайдонинг “Роҳати дил” асари матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Давлат адабиёт музейи фондидаги ХИХ асрга оид 11 та “Хамса” қўлёзмаси илк бор тўлиқ ва тизимли равишда ўрганилиб, уларга батафсил монографик тавсиф берилган, уларнинг хронологияси, китобат ҳудудлари, хаттотлик мактаблари ҳамда бадиий безак даражасига кўра илмий таснифи берилганига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти институтининг 2025-йил 9-апрелдаги 01/25-1312-сон маълумотномасига мувофиқ). Натижада, Навоий “Хамса”сининг ХИХ–ХХ асрлардаги адабий жараёндаги ўрни, достонларнинг мазмуний ва матний савиясига оид маълумотлар электрон платформани яратишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
қўлёзмалар таркибидаги бадиий безак, лавҳа, унвон, жадвал, миниатура ва геометрик нақшларнинг турлари илк бор илмий жиҳатдан қайд этилганига ва уларнинг функсионал вазифалари (сарой нусхалари, ҳадя нусхалари, ишчи-амалий нусхалар) аниқланган ҳолда типологик фарқлари асосланганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-апрелдаги 01/04-1314-сон маълумотномасига мувофиқ). Натижада, “Хамса” қўлёзмаларининг илмий-танқидий матнларини яратиш жараёнида ўзбек матншунослигида мавжуд бўлган муаммо ва ўзига хосликлар аниқланган манбалар асосида ёритилиб, тегишли бўлимларни бойитишга хизмат қилган;
қўлёзмаларда тил ва услуб даражасида кузатилган ўзгаришлар яъни, туркийлаштириш, шева унсурларини қўшиш, мураккаб бирликларни соддалаштириш — илк марта тизимли таҳлил қилиниб, ХИХ аср ёзма адабиётидаги тил жараёнларини акс эттирувчи муҳим манба эканлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти институтининг 2025-йил 9-апрелдаги 01/25-1312-сон маълумотномасига мувофиқ). Натижада, лойиҳа ХИХ аср ёзма адабиётидаги тил жараёнларини акс эттирувчи муҳим манбалар ҳақидаги илмий материаллар билан бойиган;
қўлёзмалардаги боб ва фасл сарлавҳалари биринчи маротаба илмий-танқидий матнлар (П. Шамсиев нашри) ва Реван кутубхонасининг 808-инвентарли нусхаси билан қиёсланиб, ХИХ аср котиблари томонидан сарлавҳаларни қисқартириш, мослаштириш, алмаштириш ёки янгидан киритиш каби таҳрир услублари мунтазам қўллангани аниқланди; қўлёзмалар таркибидаги бадиий безак, лавҳа, унвон, жадвал, миниатура ва геометрик нақшларнинг турлари илк бор илмий жиҳатдан қайд этилди ва уларнинг функсионал вазифалари (сарой нусхалари, ҳадя нусхалари, ишчи-амалий нусхалар) аниқланган ҳолда типологик фарқларига асосланган илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2024-йил 11-мартдаги 02-31-351-сон маълумотномасига мувофиқ). Натижада, кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси сезиларли даражада ошган.