Турдиева Мафтуна Абдураҳмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони сюжети, образлари генезиси ва такомил босқичлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4021.
Илмий раҳбар: Муллахўжаева Каромат Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Абдулҳакимова Юлдуз Ғофур қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони генезисини аниқлаш орқали достоннинг қадимий илдизлари, манбаларини белгилаш ҳамда Навоийнинг мавзу ва анъана адабий такомилига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Лайли ва Мажнун мавзусининг такомил босқичлари текширилиб, мавзунинг адабий манбаларда қайта ишланиш жараёнини кўрсатиш орқали Мажнун образи генезиси ВИИ асрга бориб тақалиши аниқланган ҳамда унинг нисбаси тўғрисидаги қарашларга аниқлик киритилган;
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги асосий қаҳрамонлар достон мотивлари асосида далилланган ва уларга юклатилган ирфоний мазмун очиб берилган;
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги сюжет ва образлар генезиси ҳамда уларнинг тадрижий такомили хамсанависларнинг мазкур достонлари образлари қиёси асосида аниқланган;
достоннинг ҳамд ва наът боблари асарнинг асосий мазмуни билан чамбарчас боғлиқлиги, ушбу бобларнинг достон моҳиятини идрок этишдаги аҳамияти аниқланиб, асар сюжетидаги рамзийлик асосида шоирнинг тасаввуфий қарашлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони сюжети, образлари генезисини ҳамда тадрижий такомили тадқиқи бўйича олинадиган илмий натижалар асосида:
Лайли ва Мажнун мавзусининг такомил босқичлари текширилиб, Мажнун образи генезиси ВИИ асрга бориб тақалиши манбалар асосида ёритилиб, унинг нисбаси тўғрисидаги қарашларга оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. Натижада, Алишер Навоийнинг “Хамса”си таркибидаги учинчи достон генезисига доир таҳлиллар асосидаги илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги асосий қаҳрамонлар достон мотивлари асосида далилланган ва уларга юклатилган ирфоний мазмун очиб берилганига оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 19-июндаги 01/4-2619-сон маълумотномаси). Натижада, достон бош қаҳрамонларига сингдирилган Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларига оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги сюжет ва образлар генезиси ҳамда уларнинг тадрижий такомили хамсанависларнинг мазкур достонлари образлари қиёси асосида очиб берилганлигига оид хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тамаддун дарғалари” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2025-йил 25-августдаги 01-33/645-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони образлар системаси тавсифи ва таснифи, образлар трансформацияси ҳамда ушбу достон сюжети мотивларига доир таҳлиллар асосидаги илмий хулосалар адабий кўрсатув материалларини бойитган;
достоннинг ҳамд ва наът боблари асарнинг асосий мазмуни билан чамбарчас боғлиқлиги, ушбу бобларнинг достон моҳиятини тушунишдаги аҳамияти аниқланиб, асар сюжетидаги рамзийлик асосида шоирнинг тасаввуфий қарашлари ёритилганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 3-ноябрдаги 04/1-5311-сон маълумотномаси). Натижада, достондаги тасаввуфий-ирфоний тушунчалар, уларда илгари сурилган умумбашарий ғояларга оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган.