Шукурова Зилола Юсуфовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий мактаблар  мулоқотида туркий тилдаги  қўлёзма  баёзларнинг  ўрни” (ХИХ аср охири – ХХ аср боши), 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.DSc/Fil809
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор, Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: баёзнинг адабий-эстетик ҳодиса сифатида шаклланиши, тадрижий такомили ҳамда ижтимоий-маънавий, адабий  ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баёзларнинг араб халқ шеърий тўпламларидан фарқли ҳолда адабий эҳтиёж самараси ўлароқ ўзига хос композицияга эга тўплам сифатида шакллангани аниқланиб,  уларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш зарурати каби масалалар мисоллар орқали далилланган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб баёзларнинг такомили натижасида анъанавийлик босқичидан янги шакл, мазмун, тузилиш ва композицияга эга ўзгача услубда яратилган адабий ҳодиса бўлгани аниқланган ва хонликлар таркибида баёзчилик мактабларининг шаклланиб тараққий этишида ташқи ҳамда ички омилларнинг таъсири катта аҳамият касб этгани асосланган; 
 баёзлар адабий мактаблар мулоқотини юзага келтиргани, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва бошқа чет эллик шоирлар ижодининг баёзларда акс этиши, уларда жамоатчиликка маълум бўлмаган (номи кўрсатилмаган фаранглик шоир, истамбуллик шоир, эронлик шоир, Комий Қундузий, Файзий Даканий, Байрамхон каби) ижодкорлар биографияси ва адабий мероси илмий истифодага олиб кирилган; 
Қўқон, Хива, Бухоро баёзчилик мактабларининг шаклланиши ва тараққиётини текшириш орқали мавжуд баёзларнинг таркибий тузилиши, ташқи белгилари, бошқа хонликлардан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари, шаклий, мазмуний ўзгаришлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари асосланган ҳамда баёздаги шоираларнинг адабий мактаблар ва хонликлар билан маданий алоқаларни мустаҳкамлашда тутган ўрни аниқланган; 
халқни зулм ва зўравонликка қарши руҳлантиришда мусаннифларнинг ўрни муҳим бўлганлиги хонликлар адабий муҳитида мустамлака сиёсати ва унга қарши кураш руҳида яратилган янги шеърлар ва жангномалардан мисоллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақавий адабий мактаблар мулоқотида туркий тилдаги қўлёзма баёзларнинг ўрни тадқиқи бўйича  илмий натижалар асосида:
 баёзларнинг адабий эҳтиёж самараси ўлароқ ўзига хос композицияга эга тўплам сифатида шакллангани ва турли адабий-эстетик мақсад ҳамда муддаоларни кўзда тутишига оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 – 2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-мартдаги 01/4-1145-сонли маълумотномаси). Натижада Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма баёзлар орқали баёз табиати, унга хос хусусиятларни аниқлаштиришга хизмат қилган; 
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб баёзларнинг такомили натижасида анъанавийлик босқичидан янги шакл, мазмун, тузилиш ва композицияга эга ўзгача услубда яратилган адабий ҳодиса бўлгани аниқланган ва хонликлар таркибида баёзчилик мактабларининг шаклланиб тараққий этишида ташқи ҳамда ички омилларнинг таъсири катта аҳамият касб этганига оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 – 2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-мартдаги 01/4-1145-сонли маълумотномаси). Натижада кутибхона ва музейларда мавжуд қўлёзма баёзлар таҳлили орқали баёз табиати, унга хос хусусиятлар ҳамда шу турдаги тўплам-мажмуалардан фарқли томонларини аниқлаштиришга хизмат қилган;    
адабий мактаблар мулоқотини юзага келтиришда баёзлар катта аҳамият касб этиши, хусусан, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва бошқа чет эллик шоирлар ижодининг баёзларда акс этиши, жамоатчиликка маълум бўлмаган шоир ва шоираларнинг ижод намуналари ва у орқали ижодкор биографияси ва адабий меросини илмий истифодага олиб кирилгани ҳақидаги хулосалардан Бобур номли Халқаро Жамоат фонди томонидан 2017-йил Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедиясини қайта нашрида фойдаланилган (Бобур номли халқаро жамоат фондининг 2025-йил 24-мартдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада Ҳиндистонда бобурийзодаларга хизмат қилган саркарда ва зуллисонайн шоирлар ижоди таҳлил қилиниб, Ҳиндистонда Мовароуннаҳр ва Ироқ услублари, Ҳинд фалсафаси таъсири остида “сабки ҳинд” услубининг шакллангани ҳақида таҳлилилй маълумотлар берилиб бойитилган;   
Қўқон, Хива, Бухоро баёзчилик мактабларининг шаклланиши ва тараққиётини текшириш орқали баёзларнинг ташқи белгилари, таркибий тузилиши, бошқа хонликлар билан умумий белгилари ҳамда ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари, шаклий, мазмуний ўзгаришлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шоираларнинг адабий мактаблар ва хонликлар билан маданий алоқаларни мустаҳкамлашда тутган ўрни асослангани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-мартдаги 01/4-1146 сонли маълумотномаси). Натижада ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида хонликларда баёз тараққиёти ва унинг омилларини кўрсатишда, ўзбек адабиёти тарихини ўрганишда хонликлар даври адабиётида адабий муҳитнинг шаклланиши ва тараққиётини белгилашда, Ўрта Осиё давлатлари билан чет эл шарқининг адабий алоқаларни тадқиқ қилишга оид илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
баёз тараққиёти натижасида баёз структурасидаги анъанавийлик ва новаторлик, халқни зулм ва зўравонликка қарши руҳлантиришда мусаннифларнинг сўз танлашдаги маҳорати, мустамлака сиёсати ва унга қарши кураш руҳида яратилган янги шеърлар ва жангномаларда тарихий ва архаик сўзларнинг ишлатилиши ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқотда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-майдаги 01/6-1453 сонли маълумотномаси). Натижада хонликлар даврида тузилган баёз матнлари таҳлил қилиниб, ХИХ асрда истеъмолда бўлган ва архаиклашган сўзлар аниқланган ва мазкур лексемалар маъносига кўра таснифланиб, платформадаги базанинг тарихий-архаик сўзлари қисмини тўлдиришда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish