Жумаева Феруза Ураловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сўзнинг семантик қурилиши: шаклланиши, тараққиёти (дискурсив-синергетик таҳлил)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fil201.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор Джусупов Нурсултон Маханбет ўғли.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сўзнинг семантик қурилишини ўрганиш, воқелик идроки, маънонинг шаклланиш ва тараққий этиш жараёнларини дискурсив-синергетик парадигма доирасида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив-дискурсив фаолият таъсирида сўзнинг семантик структурасида юз берадиган синергетик жараёнлар: тартибсизлик ва тартибнинг ночизиқли алмашинуви маъно тараққиётига таъсир этувчи омил эканлиги исботланган;
дискурс таъсирида эма ва семалар миқдори ортиб, маънони мураккаб тизимга айлантириши ҳамда ҳар бир эма ёки сема муайян бифуркация нуқтасида ўзини ташкил этиб, семема яратиш имкониятига эга эканлиги синергетиканинг мураккаблик, очиқлик тамойиллари орқали далилланган;
парадигматик, синтагматик муносабатлар таъсирида эма, сема, семемаларнинг шаклланиши, тараққий этиши ҳамда улар ўртасида қарама-қаршилик, зиддиятнинг пайдо бўлиши ва кучайиб бориши маъно тараққиёти ва такомилига сабаб бўлувчи омил эканлиги синергетиканинг кўп функсионаллик, ночизиқлилик тамойиллари асосида исботланган;
семантик структурадаги ўзгаришлар, силжишларнинг полисемия ва полифунксияга олиб борувчи йўллари, уларни ҳаракатлантирувчи кучлар манбаи дискурсив-синергетик таҳлиллар асосида аниқланган;
содда ясама, қўшма, жуфт ва такрорий сўзларнинг ясалиши, шаклий ёки маъновий ўзгаришларга учраши дискурсив фаолият, синергетик жараёнлар тасарруфида кечадиган ҳодиса эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўзнинг семантик қурилиши: шаклланиши, тараққиёти тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сўз таркибида дискурсив-когнитив фаолият таъсирида рўй берадиган семантик тартибсизлик ва тартибнинг ночизиқли алмашинуви маъно тараққиётига таъсир этувчи лингвосинергетик омил эканлиги; сўз маъноси идроки: психологик ва когнитив таҳлил; маъно ва тушунча муносабати: таркиби, ночизиқли, мураккаб тузилиши; семеманинг турлари ва семаларнинг семема таркибида тутган ўрни, вазифасига кўра типларига доир илмий-назарий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 17-февралдаги 73-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари сўз маъносининг шаклланиши ва тараққий этиш сабаблари, маъно ўзгаришларига олиб келувчи омиллар, уларни ҳаракатлантирувчи кучларнинг лисоний табиати хусусидаги фикрлар; сўз ва лексеманинг маънолари: таркиби, тараққиёти ва турларига оид илмий маълумотлар билан бойитилган;
дискурсив-когнитив фаолият таъсирида сема ва эмалар миқдори ошиб, маънони мураккаб тизимга айлантириши ва ҳар бир сема ёки эма муайян бифуркация нуқтасида семема яратиш имкониятига эга эканлигига доир илмий назарий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 14-февралдаги 65/1-сон маълумотномаси). Натижада, нақл ва мақоллардаги сўзларнинг маъноларини изоҳлаш, семантик ўзгаришларни таҳлил этишда аниқлик киритилган;
семема таркибида сема ва эмаларнинг ортиб бориши, улар ўртасидаги қарама-қаршилик, зиддиятнинг кучайиши маъно тараққиёти ва такомилига сабаб бўлувчи омил эканлиги; дискурсив-синергетик таҳлиллар асосида сўз маъносининг шаклланиши ва тараққиётини текшириш ҳамда полисемиянинг ҳосил бўлиши ва маъно тараққиётига таъсирини аниқлашга доир таҳлил усуллари ва назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2024-йилларга мўлжалланган ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2024-йил 17-декабрдаги №01-4177-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий тафаккурнинг маъно тараққиётига таъсирини аниқлашга доир назарий умумлашмалар чиқаришга хизмат қилган;
семантик структурадаги ўзгаришлар, силжишларнинг полисемия ва полифунксияга олиб борувчи йўллари, уларни ҳаракатлантирувчи кучлар манбаи; кўп маъноли сўзларнинг ҳосил бўлиши ва семантик тузилишини синергетиканинг очиқлик, кўп вазифалилик, ночизиқлилик, мураккаблик тамойиллари асосида текшириш; лексик маъно турлари, полисемем лексеманинг семемалари ва семалари таҳлилига доир илмий-назарий қарашлар ва уларни асослаш учун келтирилган мақол, матал, иборалардаги сўзларнинг семик таҳлилига оид хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 14-февралдаги 65/1-сон маълумотномаси). Натижада, бундай таҳлиллар сўз семантик структурасининг лисоний табиати ва тараққиёт асосларига доир назарий қарашларни бойитишга хизмат қилган;
содда ясама, қўшма, жуфт ва такрорий сўзларнинг маъносидаги ўзгаришлар, эма, сема, семемаларининг шаклланиши ва тараққиёти дискурсив-синергетик жараёнлар тасарруфида кечишини асословчи тадқиқот натижаларидан “Семасиология” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан 837174 рақамли рухсатнома). Натижада, маъно шаклланиши ва тараққиётининг дискурсив-синергетик тавсифини ёритишга эришилган;
сўз маъносининг шаклланиши ва тараққиёти Алишер Навоий асарлари мисолида таҳлил қилинган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканали орқали 2025-йил 9-февралда эфирга узатилган “Сарчашма” эшиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 13-мартдаги 149/13-10-сон маʼлумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг мазмуни янги манбалар билан бойитилиб, илмий оммабоплиги таъминланган.