Садикова Юлдузхон Камоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8281
Илмий раҳбар: Бобомуродова Латофат Элмуродовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент; Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интердисиплинар интеграция асосида тизимли, дизайн фикрлаш ва контекстуал оʻқитиш кўникмаларини кузатиш, эксперимент, моделлаштириш ва прототиплаш тарзида тажрибавий ва конструктивистик таълим тамойилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш дидактик модели боʻлажак оʻқитувчиларда интегратив, амалий ва барқарор касбий фазилатлар ҳамда фанлараро тафаккур, педагогик фаолиятни лойиҳалаш, коллоборатив ва муаммога қаратилган ривожлантирувчи ва шакллантирувчи стратегияларни натижага ёʻналтирилган яхлит тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш методикаси рефлектив, аралаш, микро, фаол, иллюстратив, симулятив оʻқитиш технологияларини мужассамлаштириш ҳамда дарс мазмунига “СТЕАМ ҳафталиги”, “Обектга савол беринг”, “Дарахт барглари” каби интегратив методларнинг трансфери асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаси ривожланганлик даражаси интегратив ва дизайн тафаккур, лойиҳа сифати, технологик онгли фаолият, мослашувчанлик, ҳамкорлик, алтернатив фикрлаш ҳамда амалий ечим қимматини форматив, аутентик, рефлектив ва рубрикавий баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий тавсиялар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интердисиплинар интеграция асосида тизимли, дизайн фикрлаш ва контекстуал оʻқитиш кўникмаларини кузатиш, эксперимент, моделлаштириш ва прототиплаш тарзида тажрибавий ва конструктивистик таълим тамойилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич синф математика дарсларида мантиқий фикрлашни ривожлантириш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 9-июлдаги 258-сон буйругʻига асосан берилган 437268-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фанлараро уйгʻунлик асосида кенгайтирилишига эришилган;
СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш дидактик модели боʻлажак оʻқитувчиларда интегратив, амалий ва барқарор касбий фазилатлар ҳамда фанлараро тафаккур, педагогик фаолиятни лойиҳалаш, коллоборатив ва муаммога қаратилган ривожлантирувчи ва шакллантирувчи стратегияларни натижага ёʻналтирилган яхлит тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан
И-203-4-рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйгʻунлаштириш” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2025-йил 18-июлдаги 02-14-06-910-сонли маълумотномаси). Натижада, СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш дидактик моделини жараённи яхлит тизимлаштириш орқали такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш методикаси рефлектив, аралаш, микро, фаол, иллюстратив, симулятив оʻқитиш технологияларини мужассамлаштириш ҳамда дарс мазмунига “СТЕАМ ҳафталиги”, “Обектга савол беринг”, “Дарахт барглари” каби интегратив методларнинг трансфери асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мактабгача таълимда болаларни мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14-апрелдаги 136-сон буйругʻига асосан берилган 904490-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш методикасини замонавий таълим технологияларини мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаси ривожланганлик даражаси интегратив ва дизайн тафаккур, лойиҳа сифати, технологик онгли фаолият, мослашувчанлик, ҳамкорлик, алтернатив фикрлаш ҳамда амалий ечим қимматини форматив, аутентик, рефлектив ва рубрикавий баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Бошланғич синф математика дарсларида мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси” номли электрон дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 31-июлдаги 02/01-01-304-сонли маълумотномаси, Адлия вазирлиги томонидан берилган ДГУ 52341-сонли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг СТЕАМ технологиясидан фойдаланиш кўникмаси ривожланганлик даражасини мажмуавий баҳолаш асосида аниқлашга эришилган.