Расулова Турсуной Пазилджановнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий техника ўқув юртларида мутахассислик фанларини лойиҳалаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш (“Идентификациялаш, моделлаштириш ва оптималлаштириш” фани мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9375
Илмий раҳбар: Юсупов Мухторжон Тожибоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.18.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор, Азимова Зиёда Эргашевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш ва олинган билимларни замонавий иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш шароитида амалий муаммоларни ҳал қилишда қўллаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган олий техник таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитишнинг лойиҳалаб ўқитиш усулини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фан ва ишлаб чиқариш соҳаларининг жадал ривожланиши шароитида техника олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини лойиҳавий ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик моҳияти муҳандис-техник мутахассисларни тайёрлашнинг компетенсиявий парадигмаси ҳамда интегратив ёндашув тамойилларига асосланган ҳолда назарий-консептуал даражада аниқлаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг ўқув фаолиятини ривожлантириш имкониятлари мақсад, мазмун, фаолият ва натижа компонентларининг ўзаро функсионал боғлиқлиги ҳамда ўқув ютуқларини мезонли ва даражавий баҳолаш механизмларига таянган ҳолда назарий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион-ахборот, методик-технологик ҳамда ташкилий таркибий қисмлар таълим сифати кўрсаткичларининг тизимли ёндашуви, индикаторларнинг даражавий талқини ва амалий йўналтирилган мезонлари асосида структуравий жиҳатдан қайта моделлаштирилган ҳамда мазмунан такомиллаштирилган;
“Идентификациялаш, моделлаштириш ва оптималлаштириш” фанини лойиҳалаб ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил, ижодий ва рефлексив фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш механизмлари ўқув жараёнини прогностик моделлаштириш, тажриба-синов ишларининг статистик-қиёсий таҳлили ҳамда олинган натижаларни верификация қилиш тартиб-таомиллари асосида методик жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
фан ва ишлаб чиқариш соҳаларининг жадал ривожланиши шароитида техника олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини лойиҳавий ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик моҳияти муҳандис-техник мутахассисларни тайёрлашнинг компетенсиявий парадигмаси ҳамда интегратив ёндашув тамойилларига асосланган ҳолда назарий-консептуал даражада аниқлаштиришга оид таклифлардан “Ахборот тизимлари ва технологиялари” бакалавриат йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган “Идентификациялаш, моделлаштириш ва оптималлаштириш” деб номланган ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Андижон машинасозлик институти ректорининг 2024-йил 10-декабрдаги 920-006 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг фанни ўзлаштиришдаги фаол иштироки, мустақил фикрлаш ва амалий кўникмаларини шакллантириш даражаси ошди, назарий билимларни реал муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга, профессионал компетенсияларни ривожлантиришга эришилган;
олий таълим тизимида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион-ахборот, методик-технологик ҳамда ташкилий таркибий қисмлар таълим сифати кўрсаткичларининг тизимли ёндашуви, индикаторларнинг даражавий талқини ва амалий йўналтирилган мезонлари асосида структуравий жиҳатдан қайта моделлаштирилган ҳамда мазмунан такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Лойиҳа фаолиятининг инновацион усули” деб номланган илмий ишланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасасининг №009033 сонли Муаллифлик ҳуқуқи обектларини депонентлаш тўғрисидаги гувоҳномаси). Натижада, “Ахборот тизимлари ва технологиялари” бакалавриат йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган ва модернизация қилинган янги фан дастури, силлабус ва бир қатор янги ўқув услубий адабиётлар асосида талабаларнинг касбий компетенсиясини такомиллаштиришга эришилган;
“Идентификациялаш, моделлаштириш ва оптималлаштириш” фанини лойиҳалаб ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил, ижодий ва рефлексив фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш механизмлари ўқув жараёнини прогностик моделлаштириш, тажриба-синов ишларининг статистик-қиёсий таҳлили ҳамда олинган натижаларни верификация қилиш тартиб-таомиллари асосида методик жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Андижон машинасозлик институтида бажарилган АИФ2/21 “МЕЧАУЗ: “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналишини рақамли технологиялар ва инновацион ғоялар асосида модернизация қилиш” (2019-2022-йиллар) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2024-йил 26-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат йўналиши талабалари учун кредит-модул тизими шароитида мустақил таълим топшириқларини бажариш бўйича компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг мустақил, ижодий фикрлаши ва амалий фаолиятга тайёргарлигини оширувчи лойиҳалаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш, илмий асослаш ва педагогик тажриба-синовларда тасдиқлаш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибаларга таянган ҳолда лойиҳалаб ўқитиш фаолиятини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишга оид таклифлардан олий техник таълим муассасаларида замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнини модернизация қилиш, инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан уйғунлаштиришда фойдаланилган. (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази”нинг 29-январ 2025-йилдаги 02/01-01-36 сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув жараёнида фаолроқ иштирок этиши, касбий билимларининг чуқурлашиши, ижодий ва мустақил ишлаш кўникмаларининг ривожланиши, амалий масалаларни ҳал этиш бўйича компетенсияларининг ошиши ва уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ривожлантиришга ва таълим сифати самарадорлигини ошишига эришилган.