Матякубов Зафарбек Шариповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон шароитида зарар келтираётган Анаcантҳотермес авлодига мансуб термитларга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш чора-тадбирлари”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/B199.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг табиий ва урбанизациялашган экотизимларида Анаcантҳотермес авлодига мансуб термитлар сонини назорат қилишнинг уйғунлашган самарали кураш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А.аҳнгерианус термитлар танаси, уяси ва озуқасидан 24 турдаги фаол энтомопатоген замбуруғлар ажратиб олиниб, уларнинг тур таркиби аниқланган;
илк бор Cатаглйпҳис аенесcенс чумолисидан ажратиб олинган Мйрмиcиноспоридиум дурум штаммининг вирулентлиги оширилган ва термитларга қарши қўлланилган;
Баcиллус субтилис ва бор кислотаси (Ҳ3БО3) асосида термитлар сонини назорат қилиш хусусиятига эга ем хўрак яратилган;
Бистрифлурон, Премисе, Боратҳор самарали кимёвий препаратларнинг термитларга қарши инсектицидлиги очиб берилган;
Энтомопҳтҳора cоронате асосида патогенли ем-хўрак яратилган ва термитларга қарши биологик самарадорлиги 93.7% эканлиги исботланган;
илк бор аҳоли турар жой биноларда термитларга қарши ер остидан кураш қурилмаси яратилган ва жорий қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон шароитида зарар келтираётган Анаcантҳотермес авлодига мансуб термитларга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш чора тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Мевастон”, “Каптархона”, “Кумяска”, “Янги Турмуш”, “Калта Минор” ва “Ичан Қалъа” маҳаллаларида атроф-муҳитга нисбатан хавфсиз бўлган янги Премисе 200 СC, Маххтҳор 100 ва Боратҳор Поwдер 680 инсектицидлар тупроқ қатламига ҳамда ёғоч конструксияларига қўлланилган ва ЎзР Республика Термитларга қарши курашиш илмий-ишлаб чиқариш марказига тавсия қилинди (ЎзР Республика Термитларга қарши курашиш илмий-ишлаб чиқариш марказининг 2025 йил 10 декабрдаги 01-06/98-25-сонли маълумотномаси). Натижада, биноларнинг термитлар билан зарарланиш 95% гача, термит популяцияси миқдори 80% гача, қанотли термитларнинг миграцияси кескин камайиш имконини берган;
Хива шаҳри маҳаллаларида термитларга қарши курашда атроф муҳит учун зарарсиз янги кимёвий Бистрифлурон инсектициди тупроқ ва ёғочларга қўлланилган. Шунингдек, Ичан Қалъа Жума масжид музейидаги ёғоч устунларга термитлар зарарини олдини олувчи ва нобуд қилувчи кимёвий инексия усули қўлланилган, ҳамда термитлар тарқалишини башорат қилиш қурилмаси ўрнатилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2025 йил 5 декабрдаги 4/1255-3089-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда термитлар популияциясидаги миқдорнинг кескин камайиш, тухум ва личинкаларнинг кўплаб нобуд бўлиш имконини берган;
Хива Ичон қалъа Жума масжид музийидаги ёғоч устунларни термитлардан ҳимоя қилишда ДНОК препарати ёрдамида томчилатиб юбориш усули (инфузион усул) яратилди ва ёғоч конструксияларни ички қисмини термитлар зараридан ҳимоя қилишда ижобий натижалар олиниб, Ўзбекистон Республикаси маданий Мерос Агентлигига тавсия қилинди (Ўзбекистон Республикаси маданий Мерос Агентлигининг 2025 йил 28 октябрдаги 04-05/4265-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу усул ёғоч устунлар таркибига зарар етказмасдан, уларни термитлардан узоқ муддатли сақлаш, термитларга қарши кураш ва зарарини олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish