Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Дурдона Джурабаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари: «Мия сурункали ишемияси патогенезининг нейротрофик механизмлари ва клиник-иммунологик, гемодинамик хусусиятлари». 14.00.13 – неврология; 14.00.25 – клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib55.

Илмий маслаҳатчиларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: ЛипатоваЛюдмила Валентиновна, тиббиёт фанлари доктори; Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: И. П. Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали мия ишемияси кечиши ва жадаллашувида иммунологик, гемодинамик ва нейротрофик механизмларининг ролини аниқлаш, даволаш тактикаси ҳамда ташҳислаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

турли генезли (гипертоник ёки атеросклеротик) СМИни дифференциал ташхислашда клиник-инструментал, патобиокимёвий ва иммунопатологик кўрсаткичларнинг прогностик аҳамиятлилиги ташхис сезгирлиги, ташхис хусусийлиги, олдиндан билишлик ва ташхис самарадорлиги асосида исботланган;

ультратовуш ва нейровизуализация усуллари ёрдамида СМИсида  кузатиладиган органик ўзгаришларининг генезига боғлиқ ўзига хос хусусиятлари исботланган;

СМИни эрта ташҳислаш ва прогнозлашда цитокинлар ҳамда  нейроспецифик оқсилларни қўллаш асосланган ва улардан касалликни патогенезини ташҳислашда фойдаланиш мумкинлиги исботланган;

СМИни гипертоник генезида антихолинэстеразали терапия, атеросклеротик генезида эса нейропептидли даво муолажаларининг самарадорлиги исботланган.

    IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самараси:

СМИ билан оғриган беморларни дифференциал даволаш усуллари бўйича илмий натижалар асосидаги «Сурункали бош мия ишемиясини генези асосида дифференциал даволашга ёндошиш» мавзусидаги услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий марказ ва Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси неврология ва терапия бўлимларининг даво-маслаҳат амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 26 ноябрдаги 8Н/19-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддати йилига ўртача 40 нафар бемор ҳисобига 4,6 млн. сўмга, бир кунлик жой ўрни 23 минг сўмни ташкил этган ҳолда даволаниш муддатининг 4 кунга қисқариши, шунингдек, анъанавий даволанишдан фарқ қилган ҳолда тез қайта тикланиш ҳисобига даволаниш қийматини (СМИнинг гипертоник генезли тури учун), СМИнинг учинчи босқичига ўтиш муддатини узайтириши, йилда 40 нафар бемор ҳисобига инвалидлик ҳаражатларини 701,8 млн. сўмга камайтириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish