Ризаев Бахтиёр Назарбоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш тарихи (1950–1970-йиллар)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Tar35
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Равшан Нормуродович-тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Обломуродов Наим Халимович- тарих фанлари доктори, профессор; Шерипов Умурбек Атажонович - тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1950–1970-йилларда Ўзбекистон ССРда амалга оширилган қишлоқ хўжалигини модернизациялашнинг моҳияти, йўналишлари ва натижаларини комплекс ўрганиш, мазкур давр ислоҳотлари таъсирида шаклланган аграр сиёсатнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётга таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ССР шароитида модернизациялаш самарадорлигига таъсир этган ижтимоий-иқтисодий омиллар – жамиятнинг анъанавий тузилиши, маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимининг устуворлиги, ишчи-деҳқон оммасининг саводсизлиги, ер муносабатларидаги зиддиятлар, аҳолининг зичлиги ва тадбиркор ўрта табақанинг шаклланмаганлиги қишлоқ хўжалигини дверсификация ва модернизация тадбирларига тўсиқ бўлиб тургани аниқланди;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперация тизимини жорий этиш, уларни ички бозорда ишлаб чиқариш ва сотиш занжирига интеграция қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва тармоқ сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи маълумотлар далилланган;
Қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсати нафақат “Марказ” ташаббуси, балки Ўзбекистон ССР ҳукуматининг иқтисодий манфаатлари билан ҳам узвий боғлиқлиги, ушбу жараённинг ижобий жиҳатлари (янги иш ўринлари яратилиши, инфратузилманинг кенгайиши) ва салбий оқибатлари (экологик муаммоларнинг кучайиши, ижтимоий зиддиятларнинг ортиши) ўзаро уйғунликда баҳоланиб, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига таъсири асослаб берилди;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги анъанавий уклади -  моддий манфаатдорлик негизидаги кичик, тарқоқ хўжаликларидан режали иқтисодий тамоиллари асосидаги жамоа манфаати, давлат капитализми шароитидаги колхоз, совхоз, МЦ каби йирик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш тизимига ўтказиш механизмининг модели яратилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 1950–1970-йиллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш тарихи илмий тадқиқот ишига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперация тизимини жорий этиш, уларни ички бозорда ишлаб чиқариш ва сотиш занжирига интеграция қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва тармоқ сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузиридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Маркази дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Марказининг 2025-йил 15-декабр 05/06-04-928-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорийланиши қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат таъминоти, таълим ва ахборот-маслаҳат хизматлари соҳаларида замонавий, интеграциялашган ва мослашувчан тизимни яратиш, тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ҳамда илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тизимини такомиллаштиришнинг назарий асос бўлиб хизмат қилган.
Ўзбекистон ССР шароитида модернизациялаш самарадорлигига таъсир этган ижтимоий-иқтисодий омиллар – жамиятнинг анъанавий тузилиши, маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимининг устуворлиги, ишчи-деҳқон оммасининг саводсизлиги, ер муносабатларидаги зиддиятлар, аҳолининг зичлиги ва тадбиркор ўрта табақанинг шаклланмаганлиги қишлоқ хўжалигини дверсификация ва модернизация тадбирларига тўсиқ бўлиб тургани борасидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон фермерлар кенгаши фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон фермерлар кенгашининг 2025-йил 2-октябрдаги 01/03-0389-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Республика фермерлар уюшмаси фаолиятини самарали ташкил қилишда, фермер хўжаликларида ер ҳуқуқларини аниқлаш, узоқ муддатли ижара шартларини белгилаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, кичик ва ўрта фермер хўжаликларини микрокредитлар билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ёшларни тадбиркорликка жалб этишда татбиқ этилиб, қишлоқ хўжалигини янада самарали ва барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда;
Қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсати нафақат “Марказ” ташаббуси, балки Ўзбекистон ССР ҳукуматининг иқтисодий манфаатлари билан ҳам узвий боғлиқлиги, ушбу жараённинг ижобий жиҳатлари (янги иш ўринлари яратилиши, инфратузилманинг кенгайиши) ва салбий оқибатлари (экологик муаммоларнинг кучайиши, ижтимоий зиддиятларнинг ортиши) ўзаро уйғунликда баҳоланиб, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига таъсири билан боғлиқ илмий хулоса ва натижалардан Бухоро давлат университет томонидан 2024-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202403110240 – “Бухоро вилоятининг рекреацион-туристик харитасини ва янги туристик машрутларни яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда кенг қўлланилди (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 14-октябрдаги 01-6229-сонли маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар ва тавсиялар грант лойиҳасини такомиллаштиришга, фанлараро ёндашув асосидаги мураккаб тизимларни тадқиқ этишга, лойиҳанинг назарий-методологик аҳамияти ва унинг илмий-прогностик (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштиришдаги) ўрнини аниқлашга хизмат қилди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги анъанавий уклади - моддий манфаатдорлик негизидаги кичик, тарқоқ хўжаликларидан режали иқтисодий тамоиллари асосидаги жамоа манфаати, давлат капитализми шароитидаги колхоз, совхоз, МЦ каби йирик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш тизимига ўтказиш механизмининг модели яратилгани тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон раҳбарларининг 1945-1983-йиллардаги ижтимоий-сиёсий фаолияти” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 13-октябрдаги 1/3-618-сонли маълумотномаси). Тадқиқотда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалигида амалга оширилган сиёсати моҳиятини очиб беришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish