Жўраева Шахло Учқун қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3059.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Ирматова Азиза Бахрамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.03/2025.27.12.1.24.01
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи омилларнинг интегратив модели иқтисодий, ижтимоий, демографик, технологик ва экологик детерминантларни тизимли бирлаштириш ва турмуш даражасини оширишга ўзаро боғлиқ таъсири ва синергетик самара кўрсатишининг асосланишига кўра такомиллаштирилган;
аҳоли даромадини ошириш, барқарор бандлик, камбағалликни қисқартириш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадларини рағбатлантирувчи тизимли механизм уй хўжалиги ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари билан узвий интеграциялашган ҳолда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва жорий этиш ушбу мақсадларга эришишнинг энг мақбуллиги асосланишига кўра такомиллаштирилган;
рақамли иқтисодиётда микробизнес орқали аҳоли турмуш даражасини оширишнинг барқарорлик механизми “Саноат 4.0” шароитида микротадбиркорликни ривожлантириш тизимини сунъий интеллект, рақамли платформа ва АИ-гигиена элементлари билан бойитилишига кўра такомиллаштирилган;
аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва амалий ёндашувлари ва илғор амалий тажрибалар натижалари умумлаштирилган ҳолда истиқбол талабларга кўра тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш энг самарали мақбул йўл эканлиги назарий ва эконометрик таҳлилга кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
аҳоли турмуш даражасига таъсир этувчи омилларнинг интегратив модели иқтисодий, ижтимоий, демографик, технологик ва экологик детерминантларни тизимли бирлаштириш ва турмуш даражасини оширишга ўзаро боғлиқ таъсири ва синергетик самара кўрсатишининг асосланишига кўра такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон “«Ўзбекистон - 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган бўлиб, хусусан мазкур фармоннинг 7 бандида белгиланган “Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили сифатида бизнес учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида "Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурини" ишлаб чиқиш”да фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июлдаги 1/00-03/10-6166-сонли маълумотномаси). Таклиф ҳудудларда тадбиркорлик шаклларини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга таъсир кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
аҳоли даромадини ошириш, барқарор бандлик, камбағалликни қисқартириш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадларини рағбатлантирувчи тизимли механизм уй хўжалиги ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари билан узвий интеграциялашган ҳолда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва жорий этиш ушбу мақсадларга эришишнинг энг мақбуллиги асосланишига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14- февралдаги ПҚ-64-сон “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Аҳолига молиявий ёрдамларни ажратиш тизимини соддалаштириш ва улардан самарали фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда манзиллилигини таъминлаш мақсадини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 3-июлдаги 1/00-03/10-6166-сонли маълумотномаси). Таклиф аҳоли иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш, замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудий тафовутларни камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
рақамли иқтисодиётда микробизнес орқали аҳоли турмуш даражасини оширишнинг барқарорлик механизми “Саноат 4.0” шароитида микротадбиркорликни ривожлантириш тизимини сунъий интеллект, рақамли платформа ва АИ-гигиена элементлари билан бойитилишига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 16-сентябрдаги ПҚ-286-сон “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Аҳоли ва тадбиркорлар учун 100 дан ортиқ турдаги электрон хизматларни жорий этиш, шу жумладан 10 турдаги давлат хизматини проактив ва композит шаклга ўтказиш, 19 та ҳаётий вазиятда фуқароларга автоматик тарзда хабар юбориш” йўналишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июлдаги 1/00-03/10-6166-сонли маълумотномаси). Таклиф тадбиркорлик фаолияти ва аҳоли турмуш даражасини ўзаро мувофиқ ҳолда ривожлантиришда мавжуд қўшимча имкониятларни аниқлашга муайян даражада хизмат қилган;
аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва амалий ёндашувлари ва илғор амалий тажрибалар натижалари умумлаштирилган ҳолда истиқбол талабларга кўра тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш энг самарали мақбул йўл эканлиги таклифи Бухоро вилояти Олот туман ҳокимлиги “Аҳолини иш билан бандлигига кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш орқали иш билан бандлик даражасини ошириш юзасидан ҳамкорликдаги ишларни самарали ташкил этиш тўғриси-дага “қўшма қарори”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июлдаги 1/00-03/10-6166-сонли маълумотномаси). Таклиф тадбиркорлик фаолияти орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга таъсир кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.