Қурбонова Шахло Шухрат қизининг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Америка ва ўзбек адабиётида “йўқотилган авлод” фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fil1018
Илмий консултант: Илҳом Ғаниев, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05  
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, Қарши давлат университети профессори Дамин Тўраев, филология фанлари доктори, Бухоро давлат университети  профессори Хажиева Феруза Мелсовна ва филология фанлари доктори Ўзбекистон Миллий педагогика университети профессори, Икромхонова Феруза Икромова.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Америка ва ўзбек адабиётида “йўқотилган авлод” фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Йўқотилган авлод” тушунчаси урушдан кейинги инсон онгининг трансформациясини ифодалайдиган бадиий-психологик модел сифатида талқин қилинди;  қиёсий тадқиқ этиш орқали ўзбек адабиётида – коллектив руҳий жароҳатланиш, маънавий илдизлардан узилиш ҳамда миллий ўзликни йўқотиш фожиаси сифатида, Америка адабиётида – индивидуал руҳий инқироз устуворлиги ўлароқ намоён бўлиши, шунингдек, ҳодисанинг трансмаданий инвариант белгилари аниқланди;
йўқотилган авлод фожиаси: Ғарб адабиётида – Биринчи жаҳон урушидан кейинги давр кишиларининг руҳий-маънавий деградацияси, қадриятлар инқирози, беқарор турмуш тарзи ва келажакка ишончсизликни ифодалайдиган бадиий тимсоллар орқали кўрсатилгани, ўзбек прозасида – мустамлакачилик асоратлари, мардикорлик уқубатлари, мажбурий сафарбарлик ҳамда тарихий хотиранинг фожиавий талқини негизида воқеланиши, шунингдек, муҳаббатнинг юксак қадрият сифатида мазкур инқирозга қарши қўйилиши ҳар икки адабиётга хос бадиий қонуният экани илмий далилланди;
“йўқотилган авлод” мавзуидаги насрий асарларда поетик маҳорат: Америка адабиётида – айсберг назариясига асосланган содда диалоглар орқали уруш келтириб чиқарган жисмоний-маънавий жароҳатланишнинг имплисит (рамзий-контекстуал) ифодаланишида; ўзбек адабиётида – интерер ва пейзаж деталларига бой мураккаб синтактик услубда, қаҳрамон ички дунёсининг чуқур таҳлилига асосланган интроспектив сюжетда ҳамда ёзувчи позициясининг қадриятлар ва дилеммалар зиддиятида, бинар оппозициялар орқали намоён бўлиши қиёсий тадқиқ асосида исботланди;
“йўқотилган авлод” контекстида урушдан кейинги гендер роллари алмашинуви: аёл эмансипацияси Америка адабиётида – лаконик диалог, ташқи ҳаракатлар ва имплисит конфликт орқали берилгани; ўзбек адабиётида – мажбурий хиёнатнинг тавба ва афсус билан якунланиши ҳамда ички монолог, маиший-интерер тасвирлари орқали ёритилгани; шунингдек, миллий қадриятлар фонида ахлоқий-психологик буҳронга асосланган ягона тематик ядро мавжудлиги изчил равишда аниқ таҳлиллар орқали асослаб берилди;
“йўқотилган авлод” адабиётида ҳар икки миллат ёзувчилари қаҳрамон руҳиятини урушдан орттирилган жисмоний жароҳатлар, маънавий-ахлоқий таназзул, декадент кайфият ва келажакка ишончсизлик каби муштарак психологик белгилар асосида тасвирлаганлари; шунингдек, психологик инқироз Америка адабиётида – қаҳрамоннинг экзистенсиал изоляцияси ва ҳаётий ориентация йўқолиши шаклида; ўзбек адабиётида –   сиёсий-ижтимоий тузум адолацизлиги ҳамда оилавий-ахлоқий муносабатлар емирилиши таъсирида фожиавий якун топиши шаклида воқелангани қиёсий-типологик ракурсда исботланди. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Америка ва ўзбек адабиётида “йўқотилган авлод” фожиасининг психологик ҳамда ижтимоий аспектлари мавзусида олиб борилган тадқиқот давомида эришилган илмий натижалар асосида: 
Америка ва ўзбек адабиётида “йўқотилган авлод” поетик маҳорат қўлланилган тасвир воситалари – пейзаж, портрет ва интерер деталлари орқали қаҳрамонларнинг руҳияти, кайфияти, яшаш тарзи ҳамда жамиятдаги ўрни, тасвир поетикаси эса воқеалар ривожига рамзий ишоралар, келажакдаги фожиаларни сездирувчи бадиий белгилар устиворлигида воқеланганлигини юқори даражада кўрсатилган ҳамда ва илмий натижаларидан мазкур лойиҳа ишланмаларида фойдаланилди. Диссертацияда фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий илмий натижалари ва материалларидан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (2025-йил, 16-декабрдаги №03-17-09-997-сон маълумотномаси). 
“Йўқотилган авлод” тушунчасининг универсал бадиий модели инглиз ёзувчилари қаҳрамонларида экзистенсиал бегоналашув марказда бўлса, ўзбек ёзувчиларида бу ҳолат миллий ўзликни йўқотиш орқали ифодалангани ҳар иккала адабиётда “йўқотилган авлод” фожиасининг трансмаданий инвариант белгиларини аниқлашда устуворлик касб этишига оид хулоса ва натижалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 2022-2024-йилларда бажарилган АПC2C/10 “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” мавзусидаги фундаментал ва халқаро лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий меърос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 2-июндаги №МЛ01/01-32-сон маълумотномаси). Натижада “йўқотилган авлод”  тушунчасининг  бадиий-эстетик вазифалари инглиз ва ўзбек тилида яратилган асарлар мисолида бойитишга хизмат қилган; инглиз адабиётида “йўқотилган авлод” фожиаси урушдан кейинги инсоннинг руҳий-маънавий изтироблари, жамиятдан бегоналашуви, қадриятлар инқирози, беқарор турмуш, ичкиликбозлик, умидсизлик, ҳаётда маънавий йўналишини йўқотган, келажакка ишончсиз қараган ёшлар тақдири ифодаланган бадиий тимсолларда намоён бўлса, ўзбек адабиётида уруш мавзуси ичида “йўқотилган авлод” тимсоллари мустамлака ва мардикорлик фожиалари билан боғлиқ тарихий хотира, мажбурий сафарбарлик, совуқ ўлкалардаги оғир меҳнат, боқувчисиз қолган оилалар, мажруҳлик ва етимлик мотивлари негизида воқеланганлигига оид хулоса ва натижалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 2024-йилда бажарилган 90-01/38 “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таъсири” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 19-июндаги №МЛ01/01-42-сон маълумотномаси). Натижада “йўқотилган авлод” нинг пайдо бўлиши, ижтимоий таназзули,  уларда келажакка бўлган умиднинг сўниши, жтимоий мотивлар, услубдаги фарқ ва муштаракликлар, ижодкорларнинг тасвир поетикаси бир-биридан фарқли икки минтақада яратилган асарлар мисолида ўзаро қиёсланиб ўрганишга хизмат қилган;
психологик аспектда инглиз адабиётидаги “йўқотилган авлод” Эрнест Хемингуей, Ф. Скотт Фитзжералд, Уилям Фолкнер қаҳрамонларининг урушдан кейинги маънавий бўшлиқ, экзистенсиал изтироб ва ҳаёт маъносини йўқотиш ҳисси ўзбек адабиётидаги С.Аҳмад, Ў.Ҳошимов, У.Ҳамдам, Н.Эшонқул асарларидаги миллий озодлик, ижтимоий беқарорлик ва маънавий изланиш муаммолари билан тизимли психологик параллелда  намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимида 2024-2025 йилларда бажарилган 54-10/104 “Митти юлдуз жилолари ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимининг 2025-йил 7-майдаги №26-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар китобхонликка тарғиб қилинган, адабиётшунослик фанининг долзарблиги ҳақида тушунчалар теранлигига эришилган; ижтимоий аспектда инглиз “йўқотилган авлод” вакилларининг Ғарб модернизми таъсиридаги индивидуалистик инқирози ўзбек ёзувчилари асарларидаги миллий қадриятларнинг емирилиши, жамиятдаги адолацизлик ва шахснинг ижтимоий бегоналашуви “йўқотилганлик” ҳолати ҳар икки адабиётда турлича тарихий шароитда намоён бўлса-да, уларни ахлоқий-психологик бўҳрон ва жамиятга ишончнинг сўниши каби умумий тематик ядроси бирлаштириши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилояти телерадиоканалида туркум кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 8-майдаги №17-05/87-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, ёш авлоднинг бадиий-эстетик такомилига оид фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish