Ахророва Севинч Аброровнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аутизм синдромли болаларда мулоқот кўникмаларини шакллантиришнинг коррексион-педагогик асослари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7215.
Илмий раҳбар: Арсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12. Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Холиқов Азамат Қахрамонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тешабоева Феруза Рахимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аутизм синдромли болаларда коммуникатив кўникмаларни шакллантиришнинг коррексион-педагогик асосларини таҳлил этиш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг коррексион-педагогик хусусиятлари болаларда нигоҳли контакт муддатини узайтирувчи ўзбек тили қонуниятларига мослаштирилган коррексион-адаптив ресурсларни логопед ва ота-оналарнинг методик ҳамкорлигида адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган;
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш модели болаларда майда ва умумий моторикани ривожлантирувчи мултисенсорик харитани нейропсихологик мобилизация муҳитида персонал мослашувчанликда коррексия методлари элементларига босқичма-босқич сингдириш асосида такомиллаштирилган;
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш методикаси сўз ва предмет ўртасидаги ассоциацияга асосланган алтернатив мулоқот машқларини коррексион таъсирнинг ўзбек тилида лексик база алгоритмларида симулятив мониторингда трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик таъминотини буйруқдан нутқий ифодагача лексик-грамматик ўйинларни релакс машқлар билан конструктив интеграциясини коррексион-ривожлантирувчи фаолият траекторияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутизм синдромли болаларда коммуникатив кўникмаларни шакллантиришнинг коррексион-педагогик асосларини таҳлил этиш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
аутизм синдромли болаларда коммуникатив кўникмаларни шакллантиришнинг коррексион-педагогик асосларини, коррексион-адаптив ресурсларини педагог ва ота-оналарнинг методик ҳамкорлигини кучайтиришга оид таклифлари “Логопедик технология” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22 декабрдаги 537-сонли буйруғи билан тасдиқланган 537297-сонли гувоҳнома). Натижада, аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш жараёнини дидактик таъминлашга хизмат қилган;
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш модели болаларда майда ва умумий моторикани ривожлантирувчи мултисенсорик харитани нейропсихологик мобилизация муҳитида персонал мослашувчанликда коррексия методлари элементларига босқичма-босқич сингдиришга оид тавсиялари “Нейропедагогика. Нейрологопедия” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429738-сонли гувоҳнома). Натижада, аутизм синдромли болалар коммуникатив кўникмаларини шакллантиришга қаратилган коррексион-педагогик жараённи моделлаштириш бўйича тавсияларни тарғиб этишга эришилган;
аутизм синдромли болаларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш методикаси сўз ва предмет ўртасидаги ассоциацияга асосланган алтернатив мулоқот машқларини коррексион таъсирнинг лексик база алгоритмларида симулятив мониторингда трансформациялаш усуллари ва адаптив ресусрлари Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг мактабгача таълим амалиётига жорий этилган (Республика ташхис марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01/10-01-361-сонли далолатномаси). Натижада, аутизм синдромли болаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришга оид методик таъминот такомиллаштирилган.