Файзуллайев Хуршид Исматилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Француз ва ўзбек тилларида расмий-идоравий ҳужжатларнинг лингвопрагматик таҳлили (ариза ва тавсияномалар мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3199
Илмий раҳбар: Ашуров Шахобиддин Саидович, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Дмитрий Анатолевич Киселёв, филология фанлари доктори, профессор; Нишонов Патхиддин Пайзибоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек тилларидаги ариза ва тавсияномалар матнининг коммуникатив-прагматик компонентларини тизимлаштириш ва уларнинг нутқий интенсияларини лингвопрагматик жиҳатдан ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз ва ўзбек тиллари ҳужжатчилигининг тарихий ва ҳозирги кундаги ҳолати қиёсий-типологик жиҳатдан тавсифланган ҳамда сўров, тавсия қилиш, маълумот бериш каби коммуникатив вазифалар асосида шаклланган расмий ҳужжатларнинг ариза ва тавсиянома каби турлари ижтимоий-этикет мазмунини шакллантирувчи расмий жанрлар эканлиги далилланган;
француз ва ўзбек тилларидаги ариза ва тавсияномалар матнига хос коммуникатив вазиятнинг мулоқот усули, мақсади, оҳанги каби компонентлари ва уларни ифодалаловчи лисоний ва нолисоний прагматик воситалар коммуникантлар ўртасидаги ижтимоий-меъёрий тамойиллар ифодаси эканлиги исботланган, бошланғич ва натижавий прагматик мақсад ижросини воқелантирувчи эксплисит ва имплисит омиллар коммуникатив вербал жиҳатдан ёритиб берилган;
француз ва ўзбек тилларидаги ариза ва тавсияномалар матнининг локутив, иллокутив ва перлокутив актларида учрайдиган директив, констатив, авторитатив ва комиссив нутқий акт интенсиялари аниқланган ва шу орқали нутқий акт турларини воқелантирувчи иллокутив феъллар, перформатив қурилмалар каби прагматик воситалар очиб берилган;
французча ва ўзбекча ариза ҳамда тавсияномалар матнидаги коммуникатив тактика ва стратегия муаммоси адресантнинг адресатга таъсир кўрсатиш тамойилига асосланганлиги ва уларнинг нейтрал оҳанг, расмий қолиплашган иборалар сингари лингвопрагматик воситалари аниқланган, бунинг натижасида, ушбу прагматик тамойилнинг иккала тил расмий-идоравий услубига хос дифференциал коммуникатив-прагматик ва структур хусусиятлари ҳамда нодифференциал семантик-прагматик хусусиятлари намоён этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларида расмий-идоравий ҳужжатларни лингвопрагматик аспектда таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ҳужжатчиликнинг тарихий илдизлари ва ҳозирги кундаги ҳолати, расмий-идоравий иш ҳужжатлари номенклатураси ҳамда ариза ва тавсияномаларнинг ижтимоий-этикет белгиларини ҳосил қилувчи таркибий мезонлар тадқиқи орқали олинган хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-октябр куни “Самарқанд ФМ 105.2” радиоканалида жонли эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда асосий манба сифатида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 20-октябрдаги № 01-07 / 347-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур эшиттиришнинг мавзу доирасидаги маълумотлар базаси расмий-идоравий ҳужжатлар борасидаги замонавий ёндашувлар асосида бойитилган ва эшиттириш ссенарийси нафақат амалий расмий-идоравий иш юритиш тажрибасига, балки замонавий илмий тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда шакллантирилган;
француз ва ўзбек тилларидаги ариза ва тавсияномалар матнига хос коммуникатив вазият турлари мавзуси бўйича чиқарилган илмий натижалардан Тошкент Француз Алянсининг таълимий ва маданий-маърифий фаолиятида амалий восита сифатида қўлланилган (Тошкент Француз Алянсининг 2025-йил 20-октябрдаги № 187-сонли маълумотномаси). Натижада, идоравий ҳужжатлардаги прагматик мақсад ижросини воқелантирувчи бошланғич, натижавий, эксплисит ва имплисит омиллар орқали Тошкент Француз Алянси машғулотларида француз тилини ўрганувчиларнинг расмий услуб бўйича компетенсияларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг ёзма нутқ маданиятини юксалтириш ҳамда маданиятлараро мулоқотни янада бойитиш учун мустаҳкам назарий ва амалий асос яратилган;
француз ва ўзбек тилларидаги ариза ва тавсияномалар матнининг локутив, иллокутив ва перлокутив актларида учрайдиган нутқий акт интенсияларининг прагматик воситалари юзасидан олинган натижалар 2023-2024-йилларда амалга оширилиши белгиланган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 16-октябрдаги № 03-17-09-976-сонли маълумотномаси). Натижада, нутқий акт турларининг директив, констатив, авторитатив ва комиссив интенсиялари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар мазкур лойиҳа материалларининг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
француз ва ўзбек тилларида ёзилган ариза ва тавсияномалар матнида қўлланилган коммуникатив стратегия ва тактикаларнинг адресант-адресат муносабатига таъсир кўрсатиш тамойиллари бўйича аниқланган дифференциал ва нодифференциал хусусиятлар ҳақидаги илмий хулосалардан 2022–2024-йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ҳамда Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ва АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 24-октябрдаги № 3293/02-сонли маълумотномаси). Натижада, расмий-идоравий услуб бўйича ўқув адабиётлари, дарсликлар, монографиялар яратиш, шунингдек, расмий-идоравий ҳужжатлар тилининг функсионал имкониятларини таҳлил этишга доир илмий ишланмаларни оптималлаштириш учун амалий маълумотлар асоси шакллантирилган.