Убайдуллаева Васила Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари кўрсатишда давлат-хусусий шериклигининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4678. 
Илмий раҳбар: Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06. 
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халмуратов Куаниш Полатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: таълим хизматлари кўрсатишда давлат-хусусий шериклигининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим тизими бўйича лойиҳалаштириш тартибини лойиҳани амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари инобатга олинган ҳолда акс эттириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
давлат-хусусий шериклигининг асосий принциплари таълим тизимига мослашган ҳолда ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилаларнинг фарзандларини таълим муассасалари хизматларидан имтиёзли фойдаланишларига йўналтириш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
давлат-хусусий шериклигининг ҳамкорлигини инвестицион фаоллигини ошириш асосида тарбияланувчиларнинг қамрови паст бўлган ҳудудларда оилавий шаклдаги мактабгача таълим тизими фаолиятини ривожлантиришнинг махсус жамғармасини ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклиги асосидаги мактабгача таълим тизимида сифат даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ қилиш асосида қамров даражасининг ўсиш суръатларининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
таълим хизматлари кўрсатишда давлат-хусусий шерикчилигининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим тизими бўйича лойиҳалаштириш тартибини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори ижроси юзасидан камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар ишлаб чиқиш ҳамда DXШ лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 25 июлдаги 14/4-сон маълумотномаси). Давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим тизими бўйича лойиҳалаштириш тартибини лойиҳани амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари инобатга олинган ҳолда акс эттириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори ижроси юзасидан камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг муҳим имтиёзларини ишлаб чиқиш, давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 25 июлдаги 14/4-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш давлат ва бизнес ўртасида шериклик муносабатларини такомиллаштириш, рақобатбардошликни ошириш тизимининг концептуал модели асосида таълим сифати кўрсаткичларига таъсирини мувофиқлаштириш ва таълим соҳасида ДХШ асосидаги стратегик лойиҳалар 59 тага етиш имконини берган;
давлат-хусусий шериклигининг асосий принциплари таълим тизимига мослашган ҳолда ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилаларнинг фарзандларини таълим муассасалари хизматларидан имтиёзли фойдаланишларига йўналтириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3980-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик соҳасини такомиллаштириш ва комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-720-сонли қарори ижроси юзасидан Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг муҳим имтиёзларни ишлаб чиқиш бўйича режавий дастурларини қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 03-33-682-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ва бизнес ўртасида шериклик муносабатларини такомиллаштириш, таълим тизимига мослашган ҳолда ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилаларнинг фарзандлари ДХШ асосида таълим муассасалари хизматларидан имтиёзли фойдаланилган;
давлат-хусусий шериклигининг ҳамкорлигини инвестицион фаоллигини ошириш асосида тарбияланувчиларнинг қамрови паст бўлган ҳудудларда оилавий шаклдаги мактабгача таълим тизими фаолиятини ривожлантиришнинг махсус жамғармасини ташкил этиш таклифи Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51-сонли фармони ижроси юзасидан таклифи жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 5 февралдаги 03-33-682-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш давлат-хусусий шериклигининг ҳамкорлигини инвестицион фаоллигини ошириш асосида тарбияланувчиларнинг қамрови паст бўлган ҳудудларда оилавий шаклдаги мактабгача таълим тизими фаолиятини ривожлантиришнинг махсус жамғармасини ташкил этиш зарурлиги илмий асосланган. Бу махсус жамғарма ҳомийлар маблағлари асосида шакллантирилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, унда давлат-хусусий сектор шерикликнинг шакллари орасида хусусий секторнинг инвестиция мажбуриятлари билан давлат шартномаларини ўзида акс эттирган таълим тизимига устуворлик касб этади;
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклиги асосидаги мактабгача таълим тизимида сифат даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ қилиш асосида қамров даражасининг ўсиш суръатларининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3980-сон қарори ижросини таъминлашда қабул қилинган дастурларнинг бажарилишида фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 25 июлдаги 14/4-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилишида молиявий имкониятларни оширишнинг стратегик йўналишларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish