Мирзаева Азизаҳон Шерзодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
«Ўрта даромад тузогʻидан» чиқишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш, 08.00.01-“ Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt452.
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Суюн Ортиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда “Ўрта даромад тузоғи”дан чиқишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
монетаризм консепсиясига кўра, республикада «Ўрта даромад тузоғи»дан чиқишнинг иқтисодий механизмини янги иш ўринлари яратадиган иқтисодиёт субъектларини иш ўринлар сонидан келиб чиққан ҳолда учта гуруҳга (51≤ Ж1≤100; 101≤ Ж2≤200; 201≤ Ж3≤500) ажратиб, уларга ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун табақалашган имтиёзли кредитлар (Ж1-5 млрд; Ж2-10млрд; Ж3-15 млрд) бериш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
инклюзив иқтисодий ўсиш назариясига кўра, аҳолининг даромад манбаларини диверсификациялаш самарадорлигини оширишга тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада инсон капиталини ривожлантириш билан боғлиқ харажатларнинг ярмини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қоплаб бериш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
фискал рағбатлантириш консепсиясига кўра, республикада аҳолининг ўртача даромадлари барқарорлигини таъминлашга камбағал аҳоли учун янги иш ўринлари яратган ишлаб чиқарувчиларга иш ўринлари сонига қараб 50 фоиздан 100 фоизгача барча тўғри солиқлардан озод қилиш орқали эришиш таклифи асосланган;
ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган қисми ўсиш суръатларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида мазкур кўрсаткичнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ўрта даромад тузоғи»дан чиқишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
республикада «Ўрта даромад тузоғи»дан чиқишнинг иқтисодий механизмини янги иш ўринлари яратадиган иқтисодиёт субъектларини иш ўринлар сонидан келиб чиққан ҳолда учта гуруҳга (51≤ Ж1≤100; 101≤ Ж2≤200; 201≤ Ж3≤500) ажратиб, уларга ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун 7 йил муддатга 14 фоиздан табақалашган имтиёзли кредитлар (Ж1-5 млрд; Ж2-10млрд; Ж3-15 млрд) бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июн ПФ-93-сонли “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасининг 1а-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 августдаги 06-05-33-9486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринларининг яратилиши, аҳолининг самарали бандлиги ва уларнинг барқарор даромад манбалари шаклланишига эришилади;
аҳолининг даромад манбаларини диверсификациялаш самарадорлигини оширишга тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада инсон капиталини ривожлантириш билан боғлиқ харажатларнинг ярмини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июн ПФ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасининг 3-а-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 августдаги 06-05-33-9486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада тадбиркорлик субъектлари харажатларининг қисқариши, ишсиз фуқароларнинг янги касбларни эгаллаши ва малакаси ошиши имкониятини яратади;
фискал рағбатлантириш консепсиясига кўра, республикада аҳолининг ўртача даромадлари барқарорлигини таъминлашга камбағал аҳоли учун янги иш ўринлари яратган ишлаб чиқарувчиларга иш ўринлари сонига қараб 50 фоиздан 100 фоизгача барча тўғри солиқлардан озод қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июн ПФ-93-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасининг 3-а-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 августдаги 06-05-33-9486-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш орқали республикада аҳолининг самарали бандлиги ва барқарор даромадга эга бўлишларини таъминлашга эришилади;
ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган қисми ўсиш суръатларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқнинг эконометрик моделини яратиш асосида ишлаб чиқилган 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” Стратегияси тўғрисида”ги фармони 1-иловаси, 45- мақсадининг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 августдаги 06-05-33-9486-сон маълумотномаси). Ушбу моделнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми 240 миллиард долларга етишига эришилади.