Мирзаахмадов Дурбек ХХХ
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг институционал асосларини такомиллаштириш», 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4021
Илмий раҳбар: Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг институционал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш корхонаси рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг мижоз қийматини рақобатчилардан юқори даражада яратиш ва барқарор етказиб бериш қобилиятини хизмат сифати, хизмат жараёни самарадорлиги, инновация ва рақамли каналлар қамрови ҳамда мижоз садоқати кўрсаткичларини бирлаштирган “яхлит рақобатбардошлик индекси” орқали ўлчаш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда хизматлар бозорини ривожлантиришнинг ҳудуд институционал бизнес муҳити билан ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш (БМ = 25%-29%), хизмат кўрсатиш соҳасида рақобатни қўллаб-қувватлашнинг институционал омилларини фаоллаштириш (ИО = 32%-37%) ҳамда хўжалик субектлари ўртасида рақобатдош устунликларни таъминлаш (РУ = 34%-43%)нинг мақбул чегаралари асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кластерни ривожлантиришнинг географик мувофиқлигини таъминлаш имконини берадиган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш, ишлаб чиқарилган хизматлар оқимини мувофиқлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишнинг муайян шаклларини жорий этиш асосида “Самарқанд вилояти савдо ва хизматлар кластери” ҳудудий кластерни ташкил этиш модели ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг институционал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш корхонаси рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхонанинг мижоз қийматини рақобатчилардан юқори даражада яратиш ва барқарор етказиб бериш қобилиятини хизмат сифати, хизмат жараёни самарадорлиги, инновация ва рақамли каналлар қамрови ҳамда мижоз садоқати кўрсаткичларини бирлаштирган “яхлит рақобатбардошлик индекси” орқали ўлчаш нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2025-йил 23-апрелда ўтказилган йиғлиши 11-сон баённомаси, рўйхатга олиш рақами №504). Ушбу таклифдан фойдаланиш талабаларда хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлик интеграл индексини ҳисоблаш асосида уларнинг рейтингини аниқлаш ва бозордаги мавқеини баҳолаш бўйича назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда хизматлар бозорини ривожлантиришнинг ҳудуд институционал бизнес муҳити билан ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш (БМ = 25%-29%), хизмат кўрсатиш соҳасида рақобатни қўллаб-қувватлашнинг институционал омилларини фаоллаштириш (ИО = 32%-37%) ҳамда хўжалик суб'ектлари ўртасида рақобатдош устунликларни таъминлаш (РУ = 34%-43%)нинг мақбул чегараларини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантиришда тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси” амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги 05-9169-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхонасининг бозордаги мавқеини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда унинг рақобат устунликларини максимал даражада ошириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кластерни ривожлантиришнинг географик мувофиқлигини таъминлаш имконини берадиган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш, ишлаб чиқарилган хизматлар оқимини мувофиқлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишнинг муайян шаклларини жорий этиш асосида “Самарқанд вилояти савдо ва хизматлар кластери” ҳудудий кластерни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантиришда тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси” амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги 05-9169-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш кластер иштирокчиларининг географик мувофиқлигини таъминлаш имконини берадиган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш асосида корхоналар рақобатбардошлигини ошириш имконини берган;
Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантиришда тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси” амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги 05-9169-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида жами хизматлар ҳажмини 17,7%га ва хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 18,4%га оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish