Луқманов Бунёд Муртазаевичнинг                                                          
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий хўжалик барқарор ривожланишининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.01- “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари.                    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.32.PhD/Iqt5370 
Илмий раҳбар: Маматов Мамажон Ахматжанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат Иқтисодиёт университети.    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03                         
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,  Расулова Дилфуза Валиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яшил иқтисодиётни тартибга солиш асосида миллий хўжалик барқарор ривожланиш иқтисодий механизмининг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўлиб ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
институционал назария ёндашувларидан келиб чиқиб, “миллий хўжалик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий хўжаликни барқарор ривожланиш индекси, таркибий диверсификация коеффициенти, институционал сифат кўрсаткичлари интеграл индикаторларини уйғунлаштирувчи консептуал модел нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
барқарор ривожланиш назарияси ва “яшил иқтисодёт” консепсиясига таянилган ҳолда барқарор ривожланиш мезонларининг экологик, иқтисодий, ижтимоий ва рақамли жиҳатлари янги тўрт ўлчовли тизим сифатида аниқланган ҳамда “яшил” иқтисодиёт бозор ва режали, расмий ва норасмий тартибга солиш институтлари ва инструментларининг комплекс комбинацияси сифатида талқини асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш ҳамда атроф муҳитнинг ифлосланиш кўрсаткичларини логорифмлаш, ўзаро корелацион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел орқали миллий хўжалик барқарор ривожлантиришга таъсири баҳолаш асосида 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари аниқланган;
рақобат назарияси ва “яшил” ўсиш консепсияларини интеграция қилган ҳолда “яшил” иқтисодётни тартибга солиш асосида миллий хўжаликни барқарор ривожлантириш иқтисодий механизми” соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, бизнес ва жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, креатив ёндашувлар ва йирик саноат корхоналарини тўрт йўналиш (экологик, технологик, молиявий ва ижтимоий) бўйича тармоқлараро бошқарув модели сифатида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миллий хўжалик барқарор ривожланиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар асосида:
институционал назария ёндашувларидан келиб чиқиб, “миллий хўжалик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий хўжаликни барқарор ривожланиш индекси, таркибий диверсификация коеффициенти, институционал сифат кўрсаткичлари интеграл индикаторларини уйғунлаштирувчи консептуал модел нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 14 июлдаги 717/01-07-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида институционал назария ёндашувларидан келиб чиқиб, “миллий хўжалик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий хўжаликни барқарор ривожланиш индекси, таркибий диверсификация коеффициенти, институционал сифат кўрсаткичлари интеграл индикаторларини уйғунлаштирувчи консептуал модел нуқтайи назаридан муносабатлар кенгроқ назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
барқарор ривожланиш назарияси ва “яшил иқтисодёт” консепсиясига таянилган ҳолда барқарор ривожланиш мезонларининг экологик, иқтисодий, ижтимоий ва рақамли жиҳатлари янги тўрт ўлчовли тизим сифатида аниқланган ҳамда “яшил” иқтисодиёт бозор ва режали, расмий ва норасмий тартибга солиш институтлари ва инструментларининг комплекс комбинацияси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасиинг 2025 йил 14 июлдаги 717/01-07-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида барқарор ривожланиш назарияси ва “яшил иқтисодиёт” консепсиясига таянилган ҳолда барқарор ривожланиш мезонларининг экологик, иқтисодий, ижтимоий ва рақамли жиҳатлари янги тўрт ўлчовли тизим сифатида аниқланган ҳамда “яшил” иқтисодиёт бозор ва режали, расмий ва норасмий тартибга солиш институтлари ва инструментларининг комплекс комбинациясининг назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган; 
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш ҳамда атроф муҳитнинг ифлосланиш кўрсаткичларини логорифмлаш, ўзаро корелацион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел орқали миллий хўжалик барқарор ривожлантиришга таъсири баҳолаш асосида 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 14 июлдаги 717/01-07-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоятининг 2022-2026 йилга мўлжалланган янги тараққиёт стратегияси дастурини такомиллаштириш ва  2025 йилда Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Консепсиясини, “Қашқадарё вилоятининг 2025 йилги “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”  давлат дастури” ишлаб чиқишда фойдаланилган. 
рақобат назарияси ва “яшил” ўсиш консепсияларини интеграция қилган ҳолда “яшил иқтисодётни тартибга солиш асосида миллий хўжаликни барқарор ривожлантириш иқтисодий механизми” соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, бизнес ва жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, креатив ёндашувлар ва йирик саноат корхоналарини тўрт йўналиш (экологик, технологик, молиявий ва ижтимоий) бўйича тармоқлараро бошқарув модели сифатида чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 14 июлдаги 717/01-07-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақобат назарияси ва “яшил” ўсиш консепсияларини интеграция қилган ҳолда “яшил иқтисодётни тартибга солиш асосида миллий хўжаликни барқарор ривожлантириш иқтисодий механизми” соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, бизнес ва жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, креатив ёндашувлар ва йирик саноат корхоналарини тўрт йўналиш (экологик, технологик, молиявий ва ижтимоий) бўйича тармоқлараро бошқарув моделини ҳамда чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish