Юсупходжаева Умида Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсмирлар психологик саломатлигига ота-она муносабатларининг таъсири”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/P557.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бегматов Абдуллажон Серожиддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлар психологик саломатлигига ота-она муносабатларининг таъсирини ўрганиш асосида бу жараён ривожланишига хизмат қилувчи амалий усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлик даврида психологик саломатлик компетентларининг ўзаро алоқадорлигига кўра ёшга хос ривожланиш динамикасида ижтимоий, “мен” вектори, маънавий, оилавий ва ижодий соҳаларнинг интеграциялашуви асосида рефлексив механизмлар психологик саломатликни таъминловчи устувор регулятив омил сифатида намоён бўлиши далилланган.
психологик саломатликнинг рефлексив жараёнлар билан уйғун ривожланиши натижасида ўсмир шахсида автосимпатия, бошқалардан кутилган муносабатлар доираси ҳамда ўзини-ўзи қабул қилиш компонентлари етакчи аҳамият касб этиши асосланиши туфайли шахснинг ўз “мен”ига нисбатан муносабати психологик саломатликнинг муҳим детерминанти эканлиги илмий жиҳатдан исботланган.
шахсда психологик саломатликнинг шаклланиши оилавий муҳит хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда кечишига кўра автономия, эмоционал масофа, рад этиш ва ҳамкорликка асосланган ҳамда ота-она обрўси билан мустаҳкамланган “ота-оналик установкалари” боланинг оилавий муносабатлардан қониқиш даражасини ошириш орқали психологик саломатликка таъсир этувчи ҳал қилувчи омил сифатида намоён бўлиши далилланди.
ўсмирлик даврида психологик саломатликни ривожлантиришда шахснинг ўзини ҳурмат қилиш ва ўзини баҳолашга оид шахсий, ўз қобилиятларини англашга қаратилган когнитив, салбий кечинмаларни енгиш билан боғлиқ эмоционал ҳамда коммуникатив хулқ-атвор компонентларининг устувор шаклланиши асосида рефлексив-қадриятли соҳани мақсадли равишда қўллаб-қувватлаш зарурлиги асосланган.
IV. тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “ўсмир болалар психологик саломатлигига ота-она муносабатларининг таъсири” психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ўсмирлик даврида психологик саломатлик компетентларини ўзаро алоқадорлигига кўра, ижтимоий, мен вектор, маънавий, оилавий, ижодий кабиларни ёшга боғлиқ ўзаро интеграциялашуви туфайли рефлексив жараёнлар устувор характерга эга эканлиги  далиллашга доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирлик даврида психологик саломатлик компонентларини уйғун ҳолда ривожланишида оилавий ва маънавий етуклик  устувор характерга эга эканлигини аниқланган.
ўсмирлик даврида психологик саломатликнинг рефлексив жараёнлар билан уйғун ҳолда ривожланиши натижасида аутосимпатия, бошқалардан кутилган муносабатларнинг кўлами, ўзини-ўзи қабул қилиш каби компонентларнинг устувор характерга эканлигига асосланиб, шахснинг ўзига бўлган муносабати муҳим психологик детерминант эканлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-а-сон маълумотномаси). Натижада,  ўсмирлик даврида психологик саломатлик рефлексив жараёнларнинг компонентлари билан билан боғлиқлик жиҳатлари асосида тавсиялар ишлаб чиқилган.
шахсда психологик саломатликнинг шаклланиши автономик, эмосионал масофа, рад этиш, ҳамкорлик ота-она обрўси билан барқарор шаклланган “ота-оналик установка” лари индикатори боланинг оилавий муносабатлардан қониқиш даражасини кучайтирилганлиги сабабли оиладаги ота-она муносабатларини таъсирига боғлиқ эканлиги далилланган маълумотлар далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-а-сон маълумотномаси). Натижада,  оилада ота-она муносабатларининг барқарор ривожланиши ўсмир психологик саломатлигини белгиловчи омил эканлиги ҳамда ёшга боғлиқ ривожланиш имкониятлари таҳлил қилинган. 
ўсмирлик даврида психологик саломатликни ривожлантиришда шахснинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзини баҳолаш билан боғлиқ шахсий, ўз қобилиятларини англаш билан боғлиқ когнитив, салбий кечинмаларни енгиш билан боғлиқ эмосионал, коммуникатив кўникмалар билан боғлиқ хулқ-атвор компонентларнинг устувор шаклланишига эришиш муҳимлиги туфайли рефлексив-қадриятли соҳага адаптив таъсир этиш зарурати исботланган исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-96-а-сон маълумотномаси).  Натижада, ўсмир шахсида психологик саломатликнинг етакчи компонентларига асосланиб, шахс соҳасига корресион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish