Мамадалиев Дилшод Мухаммадвалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия функционал муҳим сохалари жаррохлик давосининг ўзига хосликлари», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.1.PhD/Tib1287.
Илмий рахбар: Асадуллаев Улугбек Максудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Алиходжаева Гулнарахон Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Йоко Като, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бош мия функционал муҳим марказлари сохасида жойлашган глиал ўсмаларнинг жарроҳлик давосини бош мия пўстлоғини интраоперацион хариталаш ва уйғоқ жаррохлик услубини қўллаган холда яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беморларда «уйғоқ жаррохлик» услубига жаррохлик кўрсатмаларини аниқлаб берувчи махсус алгоритмнинг (муаллиф томонидан тузилган «Ўзбек Афазия Тести» асосида ) самарадолиги исботланган;
интраоперацион электростимуляцион кортикал ва субкортикал хариталаш ва “awake surgery” -«уйғоқ жаррохлик» услуби функционал мухим марказлар сохасида жойлашган ўсмаларда юқори интраоперацион диагностик қийматга эга эканлиги ва нутқ ва харакат марказларини сақлашда кам инвазив услуб сифатида хизмат қилиши исботланган;
бош мия функционал мухим марказларида ривожланган глиал ўсмалари билан оғриган беморларда нутқ функцияларини текширишда республикамизда илк бор «Ўзбек Афазия Тести» қўлланилиб, нутқ фалоятини пре ва интраоперацион даврда аниқланган;
функционал муҳим марказлар сохасида жойлашган ўсмаларда уйғоқ жаррохлик вақтида нутқ синовини ўтказиш давомида бош стабиллигини таъминлаш зарур ва исботланган (№ FAP 02278. 2023й.).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 15 февралдаги 12/60-сон хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: бош мия функционал мухим марказларида ривожланган глиал ўсмалари билан оғриган беморларда беморларни «уйғоқ жаррохлик» услубига ажратиб олувчи махсус алгоритм ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия ярим шарларининг функционал муҳим марказларда жойлашган ўсмаларда албатта интраоперацион кортикал/субкортикал хариталаш ўтказиш орқали жарроҳлик билан боғлиқ кортикал ва субкортикал тузилмалар функционал бутунлигини таъминлаш ўсма резекцияси учун оптимал жарроҳлик йўлини танлаш ва хавсиз резекция қилиш имконини бериши билан асосланади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 29 февральдаги 29-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 19- февралдаги 30-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда “уйғоқ жарроҳлик” тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон яратди, ўсмани хавфсиз ва функционал муҳим марказларни сақлаган ҳолда олиб ташлаш имкониятини бериб, ногиронлик, ўлим кўрсаткичларини камайтиришга замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда жарроҳлик ёндашувни танлаш алгоритмини қўллаш орқали жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини камайтириш ҳисобига беморларнинг шифохонада ўртача ётиш муддати 3–5 кунгача қисқартирилди, оғир функционал етишмовчилик ва нутқ бузилишлари хавфининг пасайиши эса беморларнинг эрта реабилитацияси ва меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашди, бу эса ўз навбатида, узоқ муддатли реабилитация, гормонал терапия, дори-дармон таъминоти ва ногиронлик ҳолатидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини камайтирди. Хулоса: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда жарроҳлик ёндашув тактикасини танлаш илмий асосланган, индивидуал ёндашувни таъминлади, асоратлар хавфини камайтирди, узоқ муддатли натижаларни яхшилади ва асорат билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: интраоперацион электростимуляцион кортикал ва субкортикал хариталаш ва “awake surgery” -«уйғоқ жаррохлик» услуби функционал мухим марказлар сохасида жойлашган ўсмаларда юқори интраоперацион диагностик қийматга эга эканлиги ва нутқ ва харакат марказларини сақлашда кам инвазив услуб сифатида хизмат қилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия ярим шарларининг функционал мухим марказлар сохасида жойлашган ўсмаларида интраоперацион бош мия нутқ ва харакат марказларини хариталаш нафақат ҳаёт учун хавфли асоратлар юзага келишининг олдини олишга, балки ўсмани хавфсиз услубда резекция қилиш орқали нутқ ва харакат дефицитига сабаб бўлувчи асоратлар хавфини камайтириш орқали даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 29 февральдаги 29-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 19- февральдаги 30-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда жарроҳлик ёндашувни танлаш алгоритмини қўллаш орқали жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини камайтириш ҳисобига беморларнинг шифохонада ўртача ётиш муддати 3–5 кунгача қисқартирилди, оғир функционал етишмовчилик ва нутқ бузилишлари хавфининг пасайиши эса беморларнинг эрта реабилитацияси ва меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашди, бу эса ўз навбатида, узоқ муддатли реабилитация, гормонал терапия, дори-дармон таъминоти ва ногиронлик ҳолатидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини камайтирди. Хулоса: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда даволашда уйғоқ жарроҳлик услубини жорий этиш клиник самарадорликни ошириш, асоратлар сонини камайтириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий фойда таъминлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: бош мия функционал мухим марказларида ривожланган глиал ўсмалари билан оғриган беморларда нутқ бузилишларини баҳолашда “Ўзбек афазия тести” самараси исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қиёсий таҳлил асосида жарроҳликдан кейинги нутқ бузилишларини олдини олиш мақсадида интраоперацион кортикал ва субкортикал нутқ марказларини хариталаш, ва, шунга мос равишда ишлаб чиқилган нутқ тестини қўллаш орқали амалиётдан кейинги нутқ ва бошқа когнитив фаолият дефицити камайган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: ушбу тест қўлланилишидан аввал гувохнома олинди (№ DGU 37581) ва диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, нутқ тестларини қўлланиши бўйича хусусан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2024 йил 29 февралдаги 29-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2024 йил 19- февральдаги 30-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда жарроҳлик ёндашувни танлаш алгоритмини қўллаш орқали жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини камайтириш ҳисобига беморларнинг шифохонада ўртача ётиш муддати 3–5 кунгача қисқартирилди, оғир функционал етишмовчилик ва нутқ бузилишлари хавфининг пасайиши эса беморларнинг эрта реабилитацияси ва меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашди, бу эса ўз навбатида, узоқ муддатли реабилитация, гормонал терапия, дори-дармон таъминоти ва ногиронлик ҳолатидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини камайтирди. Хулоса: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда жарроҳлик ёндашув тактикасини танлаш илмий асосланган, индивидуал ёндашувни таъминлади, асоратлар хавфини камайтирди, узоқ муддатли натижаларни яхшилади ва асорат билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: функционал муҳим марказлар сохасида жойлашган ўсмаларда уйғоқ жаррохлик услубини қўллашда хавфсизликни таъминловчи бош тутгичи ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия уйғоқ жаррохлиги амалиётларида беморларни амалиёт давомида бош суягини мустахкам ушлаб туришини таъминловчи “бош тутгич” ускунаси ишлаб чиқилган. (№ FAP 02278. 2023й) Мазкур ускуна ёрдамида уйғоқ жарроҳлик давомида беморда олиб борилаётган амалиёт хавфсизлиги таъминланиб, жаррохлик амалиёти сифатли ўтказилишига замин яратган холда, интраоперацион турли асоратларни камайтириши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази кундалик жаррохлик фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бош суяги қаттиқ фиксацияси ускунасини қўллаш ёрдамида уйғоқ жарроҳлик билан боғлиқ нохос асоратлар сонининг камайишига, тиббий ёрдам сифати ошишига, реабилитация муддатининг қисқаришига ва беморлар ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда бош тутгич ускунасини қўллаш жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини камайтириш ҳисобига беморларнинг шифохонада ўртача ётиш муддати 3–5 кунгача қисқартирилди, оғир функционал етишмовчилик ва нутқ бузилишлари хавфининг пасайиши эса беморларнинг эрта реабилитацияси ва меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашди, бу эса ўз навбатида, узоқ муддатли реабилитация, гормонал терапия, дори-дармон таъминоти ва ногиронлик ҳолатидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини камайтирди. Хулоса: бош мия ярим шарлари функционал муҳим марказлари ўсмалари билан оғриган беморларда бош тутгични қўллаш илмий асосланган, асоратлар хавфини камайтирди, узоқ муддатли натижаларни яхшилади ва асорат билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиради.