Рахматов Карим Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Бел-думғаза соҳасидаги «Операция қилинган умуртқа поғонаси» синдромининг клиник, неврологик асоратлари ва даволашга радиочастотали абляция ёрдамида ёндашув” 14.00.13 – Неврология, 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2025.2.PhD /Tib5966.
Илмий раҳбарлар: Саноева Матлюба Жахонкуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Норов Абдурахмон Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12. Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайдарова Дилдора Қодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хазраткулов Рустам Бафоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик асоратларни ўрганиш, радиочастотали абляция ёрдамида бел-думғаза соҳаси жарроҳлигидан сўнг ривожланадиган сурункали оғриқ синдромини даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми» нокомпрессион шаклида рефлектор ва нейропатик оғриқ компонентининг устунлиги функционал чекланиш даражаси билан ишончли ўзаро боғлиқ эканлиги клиник ва инструментал текшириш (неврологик кўрик, функционал синов, ЭНМГ ва оғриқ шкалалари) усуллари асосида исботланган;
бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да тушкунлик ва хавотир белгиларининг клиник кечиши сурункали оғриқ синдромининг ифодаланиши ҳамда ҳаракатнинг функционал чекланиши даражасига таъсир этувчи клиник-психологик омил эканлиги асосланган;
бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да нейрохирургик сабаблар (фасет бўғими зарарланиши, чандиқли эпидурит, сегментар морфологик ўзгаришлар) комплекс клиник ва нейровизуал таҳлил асосида аниқланиб, радиочастотали абляция (денервация) қўллашнинг танлов мезонлари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалари тизимли равишда асосланган;
радиочастотали абляция қайта очиқ жарроҳлик ўтказиш усулига муқобил усул сифатида оғриқ синдромини камайтириш, функционал ҳолатни яхшилаш ва нейромодуляцияга асосланган клиник аҳамиятли самарадорликка эга эканлиги исботланган ҳамда уларнинг ривожланиш даражасига кўра дифференциал даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Даволаш самарадорлигини такомиллаштириш, олинган текширув натижалари ва шаклланган неврологик асоратлар асосида: 
биринчи илмий янгилик. Бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми» нокомпрессион шаклида рефлектор ва нейропатик оғриқ компонентининг устунлиги функционал чекланиш даражаси билан ишончли ўзаро боғлиқ эканлиги клиник ва инструментал текшириш (неврологик кўрик, функционал синов, ЭНМГ ва оғриқ шкалалари) усуллари асосида исботланганлиги бўйича «Бел-думғаза соҳасининг «Операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да оғриқни радиочастотали абляция ёрдамида даволаш усули» (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 28 февралдаги 24-м/034-сонли маълумотномаси) ва «Бел – думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик белгиларни эрта ташхислаш алгоритми» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат  тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги №25-м/083-сонли маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсияномалар тасдиқланган. Тадқиқот натижаси бел-думғаза соҳасида ўтказиладиган турли жарроҳлик муолажасидан сўнг ривожланувчи неврологик асоратларни ташхислаш, олдини олиш, даво самарадорлигини ошириш, махсус неврологик ва нейрохирургик хизмат сифатини такомиллаштириш имконини берган.  Ижтимоий самарадорлиги:  нокомпрессион шаклида рефлектор ва  нейропатик оғриқ компонентининг устунлиги, функционал чекланиш даражаси билан ишончли ўзаро боғлиқлиги даволашнинг дифференциал усулини танлаш ва меҳнат қобилиятини эрта тиклашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да аниқланган неврологик асоратлар, оғриқ синдромини даволашнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 1.235.000 сўм маблағ тежалишига олиб келган. Хулоса: неврологик асоратларни эрта ташхислаш самарадорлиги стационар даволаниш давомийлигининг 12 кундан 8 кунга қисқарганлиги, кунлик маблағ 99.950 сўмга қисқарганлиги, умумий бюджет ҳисобидан 1.235.000 сўм маблағ иқтисод қилинганлиги билан белгиланади.
иккинчи илмий янгилик. Бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да тушкунлик ва хавотир белгиларининг клиник кечиши сурункали оғриқ синдромининг ифодаланиши ҳамда ҳаракатнинг функционал чекланиши даражасига таъсир этувчи клиник-психологик омил эканлиги асосланганлиги бўйича «Бел-думғаза соҳасининг «Операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да оғриқни радиочастотали абляция ёрдамида даволаш усули» (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 28 февралдаги 24-м/034-сонли маълумотномаси) ва «Бел – думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик белгиларни эрта ташхислаш алгоритми» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат  тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги №25-м/083-сонли маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсияномалар тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да тушкунлик ва хавотир белгиларининг мавжудлиги касаллик шаклланиш омилларини бартараф қилиш, жарроҳликдан кейинги асоратлар, ногиронлик ривожланишини бартараф этишнинг профилактик тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да тушкунлик ва хавотир белгиларини аниқлаш касаллик даволаш усулларини тўғри танлаш, асоратлар профилактикасини ўтказиш, статсионар даво давомийлигини қисқартириш, мақсадли ва индивидуал даволашга ёндашиш бюджет маблағидан 2.511.892 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да психоемотсионал ҳолатни стабиллаштириш даволаш муолажасининг самарадорлигини ошириш ҳамда 2.511.892 сўм иқтисод қилиниши имконини берган. 
учинчи илмий янгилик. Бел-думғаза соҳасидаги «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да нейрохирургик сабаблар (фасет бўғими зарарланиши, чандиқли эпидурит, сегментар морфологик ўзгаришлар) комплекс клиник ва нейровизуал таҳлил асосида аниқланиб, радиочастотали абляция (денервация) қўллашнинг танлов мезонлари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалари тизимли равишда асосланганлиги бўйича «Бел-думғаза соҳасининг «Операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да оғриқни радиочастотали абляция ёрдамида даволаш усули» (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 28 февралдаги 24-м/034-сонли маълумотномаси) ва «Бел – думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик белгиларни эрта ташхислаш алгоритми» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат  тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги №25-м/083-сонли маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсияномалар тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: бел-думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да радиочастотали абляция (денервация) қўллашнинг танлов мезонлари, кўрсатма ва қарши кўрсатмаларининг шакллантирилиши ҳар бир ҳолатда шахсийлаштирилган даво, профилактика усули ҳамда абляциянинг сони, давомийлиги тартибини белгилаб меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартиришга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: бел-думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»ни дифференциал даволашда радиочастотали абляция усулини қўллаш ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 1.235.000 сўм маблағнинг тежалишига имкон яратган. Хулоса: бел-думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да дифференциал даво муолажасини қўллаш неврологик асоратларни камайтириш, ногиронлик ривожланишининг олдини олиш ва 1.235.000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик. Радиочастотали абляция қайта очиқ жарроҳлик ўтказиш усулига муқобил усул сифатида оғриқ синдромини камайтириш, функционал ҳолатни яхшилаш ва нейромодулятсияга асосланган клиник аҳамиятли самарадорликка эга эканлиги исботланган ҳамда уларнинг ривожланиш даражасига кўра дифференциал даволаш усули ишлаб чиқилганлиги бўйича «Бел-думғаза соҳасининг «Операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да оғриқни радиочастотали абляция ёрдамида даволаш усули» (Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 28 февралдаги 24-м/034-сонли маълумотномаси) ва «Бел – думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик белгиларни эрта ташхислаш алгоритми» (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат  тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги №25-м/083-сонли маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсияномалар тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: радиочастотали абляция ёрдамида дифференциал даволаш усулини ишлаб чиқиш оғриқ синдромини камайтириш, умуртқа функционал ҳолатини яхшилаш, қайта жарроҳлик ўтказиш усулини имкон қадар камайтириш, меҳнатга лаёқатлиликни тиклаш, ногиронлик ривожланишининг олдини олишга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: бел-думғаза соҳаси жарроҳлигидан кейин пайдо бўлган неврологик ўчоқли белгиларни радиочастотали абляция (денервация) усулида даволаш нейромодулятор восита сифатида шахсийлаштирилган даволаш самарадорлигини ошириб ҳар бир бемор учун 2.511.892 сўм маблағнинг тежалишига имкон яратган. Хулоса: бел-думғаза соҳаси «операция қилинган умуртқа поғонаси синдроми»да неврологик асоратларни даволашда радиочастотали абляция қўллаш орқали ҳар бир бемор учун 2.511.892 сўм маблағ иқтисод қилинган. 
Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (26.09.2024 й; буйруқ № 197-сон), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.12.2024 й; буйруқ № 01-2/439-сон), Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.04.2025 й; буйруқ № 12-Т-сон) ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (11.04.2025 й; буйруқ № 524-2-42-ТБ/2025-сон) амалий тиббиётига жорий қилинган.  Унинг натижасида неврологик асоратлар, жумладан оғриқ, сенсомотор ва вегетатив ўзгаришлар камайган, касаллик кечиши барқарорлашган, беморларнинг касалхонада даволаниш муддати қисқарган ва  ҳаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник Кенгашнинг 2025 йил 07 октябрдаги 26/22-сонли хулосаси олинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish