Ходжанова Шахноза Искандаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллигида қон тромбоцитларининг антиагрегантларга резистентлигининг клиник-патогенетик ва генетик омиллари асосида антиагрегант давони мувофиқлаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1031
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турақулов Рустам Исматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда антиагрегантлар резистентлик ҳолатига таъсир этувчи клиник, лаборатор ва генетик омилларни баҳолаш асосида давони мувофиқлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
юрак ишемик касаллиги бўлган ўзбек популяциясидаги беморларда аспиринга резистентлик (24,5%), клопидогрел резистентлик (29,1%) ва қўш резистентлик (8,7%) статистик жиҳатдан асосланди (P<0.05) ҳамда аспиринга резистент беморларда зичлиги паст липопротеидлар ортиши ва зичлиги юқори липопротеидлар пасайиши, клопидогрелга резистент беморларда зичлиги паст липопротеидлар ва триглицеридлар ошиши ҳамда қўш резистент беморларда умумий холестерин ва атероген индекснинг кескин ортиши орқали липид мувозанати бузилиши антиагрегант резистентликнинг патогенетик звеноси эканлиги исботланган; 
 аспирин ва клопидогрелга резистент беморларда эхокардиографик кўрсаткичлардан чап қоринча отиш фракцияси, TAPSE ва E/A нисбатлари тромбоцитлар агрегациясининг ингибирланиши билан тескари боғлиқ эканлиги ва яллиғланиш маркерларидан C-реактив оқсили, интерлейкин-6 ва интерлейкин-1β даражалари билан тескари корреляцион алоқа мавжудлиги асосланган;
ЮИК билан оғриган беморларда илк бор ITGB3 (PlA2+), ITGA2 (TT), GP1BA (Met+), ва P2RY12 (H2+) ген полиморфизмларининг аспирин резистентлиги билан ишончли боғлиқлиги аниқланди ҳамда ушбу полиморфизм ташувчилари нохуш юрак-қон томир ҳодисаларининг ортиши билан узвий боғлиқ эканлиги,  CYP2C19*2 ва CYP2C19*3 аллелларининг ташувчиларида эса клопидогрел резистентлиги ва тромбоцитар агрегациясининг ингибирланиши паст даражаси билан характерланиши ҳамда ушбу полиморфизм ташувчиларда нохуш юрак-қон томир ҳодисалари 3,1 баравар кўп учраши асосланган;
логистик регрессия таҳлили орқали илк бор ЮИК билан оғриган беморларда антиагрегант дори воситаларига резистентликни башоратлашда C-реактив оқсил >5 мг/л, ИЛ-6 >4 пг/мл, зичлиги паст липопротеид >3.5 ммоль/л, тромбоцитлар >350×10⁹/л, АДФ-индуцирланган агрегация >55% ва CYP2C19*2 ташувчилари асосий мустақил башоратлаш омиллари эканлиги аниқланган ва улар асосида индивидуал хавфни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган;
тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган шахсийлаштирилган даво алгоритми тромбоцитлар фаоллиги, генетик полиморфизмлар ва яллиғланиш маркерларини ҳисобга олган ҳолда дори танлаш имконини берган ҳамда ушбу моделни клиник амалиётга жорий этиш миокард инфаркти, инсульт ва стент тромбози ҳолатларини 8,4% дан 3,1% гача камайтириб, шахсийлаштирилган ёндашувнинг юқори клиник ҳамда прогностик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                                          
 Юрак ишемик касаллигида қон тромбоцитларининг антиагрегантларга резистентлигининг клиник-патогенетик ва генетик омиллари асосида антиагрегант давони мувофиқлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тромбоцитлар агрегациясини арахидон кислотаси ва АДФ таъсирида баҳолаш орқали аспирин ва клопидогрелга нисбатан резистентлик ҳолатлари аниқлаш орқали касалликнинг ривожланиши ва ташхисий аҳамияти асосланганлиги Тошкент шахридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  кўп тармоқли клиникасининг 03.06.2025 йилдаги 67-сонли, Тошкент шаҳридаги 3-сон клиник шифохонасининг 24.06.2025 йилдаги 48-сонли, Тошкeнт вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 30.06.2025 йилдаги 01-70-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.07.2025 йилдаги 3892-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31/19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгилик асосида клиник амалиётга киритилган турли индукторлар таъсирида тромбоцитлар агрегациясини аниқлаш орқали узоқ муддат антиагрегант қабул қилаётган юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда антиагрегантларнинг самарадорлигини бахолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда тромбоцитлар агрегация текширувини аниқлаб, резистентлик ҳолатини ташхислаш жараёнини эрта амалга ошириш касаллик оғирлашиб асоратлар эрта ривожланмасидан олдин тўғри антиагрегант давони танлаш беморни шифохонада узоқ муддат сақлаш, юқори қийматли аппарат текширувлари ва интенсив терапия эҳтиёжларини сезиларли даражада камайтирди. Хулоса: юрак ишемик касаллигида антиагрегант терапиянинг самарадорлигини аниқлашда тромбоцитлар агрегациясининг ингибирланиш фоизи (Inhibition of Platelet Aggregation – IPA (ТАИ)) ҳамда турли индукторлар таъсиридаги оптик агрегометрия усули мухим ахамиятга эга хисобланади. Ушбу усул ташхислаш, башоратлаш, назорат вазифаларини бажарувчи  самарали восита сифатида клиник амалиётга жорий этилди. 
иккинчи илмий янгилик: юрак ичи гемодинамик кўрсаткичлар антиагрегант дори воситаларига резистентлик билан узвий боғлиқлигини асосланганлиги Тошкент шахридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  кўп тармоқли клиникасининг 03.06.2025 йилдаги 67-сонли, Тошкент шаҳридаги 3-сон клиник шифохонасининг 24.06.2025 йилдаги 48-сонли, Тошкeнт вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 30.06.2025 йилдаги 01-70-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.07.2025 йилдаги 3892-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31/19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Аспирин ва клопидогрелга резистентлик ҳолатлари нафақат тромбоцитар фаолликка, балки миокард фаолияти, насос қуввати ва микроциркулятор динамикага ҳам таъсир кўрсатиши антиагрегант даво самарадорлигини баҳолашда эхокардиографик параметрларни интеграция қилиш зарурлигини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: Антиагрегантларга резистентлик ҳолатини эхокардиографик параметрлар билан таққослаб баҳолаш кўпгина инвазив текширув ва амалиётларни ўтказиш эҳтиёжини камайтирди. Хулоса: гемодинамик кўрсаткичлар билан антиагрегантларга резистентлик даражалари ўртасидаги юқори даражадаги таъсир этишига оид патогенетик мулоҳазаларни аниқлашга хизмат қилади. 
учинчи илмий янгилик: антиагрегант дориларга резистентлик ҳолатлари липид алмашинуви бузилиши, яллиғланиш жараёнлари ва умумий қон кўрсаткичлари билан чамбарчас боғлиқлигининг асосланганлиги Тошкент шахридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  кўп тармоқли клиникасининг 03.06.2025 йилдаги 67-сонли, Тошкент шаҳридаги 3-сон клиник шифохонасининг 24.06.2025 йилдаги 48-сонли, Тошкeнт вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 30.06.2025 йилдаги 01-70-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.07.2025 йилдаги 3892-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31/19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижалари антиагрегант давога жавобни индивидуал баҳолашда липид профили ва яллиғланиш биомаркерларини, шунингдек, қон умумий таҳлили параметрларини комплекс тарзда таҳлил қилиш зарурлигини кўрсатади ва бу ёндашув клиник амалиётда шахсийлаштирилган даво стратегияларини ишлаб чиқиш, резистентлик ҳолатларини эрта прогнозлаш ва асоратларни камайтиришда муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлик: умумий клиник, метаболик ва яллиғланиш биомаркерларини комплекс таҳлил қилиш асосида антиагрегант даво самарадорлигини баҳолаш орқали юқори қийматли интенсив терапия ёки кардиологик стационарда даволаш эҳтиёжларини кечиктириш ёки олдини олиш имкони яратилди. Хулоса: антиагрегант дориларга резистентлик ҳолатлари липид алмашинуви бузилиши, яллиғланиш жараёнлари ва қон умумий таҳлили кўрсаткичлари билан чамбарчас боғлиқлиги илмий асослаб берилди. Бу ёндашув беморлар соғлиғини сақлаш соғлиқни сақлаш тизимида ортиқча харажатларни тежаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: аспирин резистентлигида ITGA2 (TT) ва P2RY12 (H2+), клопидогрел резистентлигида CYP2C19 LOF (*2/*3) генотипларининг фармакогенетик скрининги юқори тромботик хавфга эга беморлар гурухида антиагрегант даво самарадорлигини оптималлаштиришининг асосланганлиги Тошкент шахридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  кўп тармоқли клиникасининг 03.06.2025 йилдаги 67-сонли, Тошкент шаҳридаги 3-сон клиник шифохонасининг 24.06.2025 йилдаги 48-сонли, Тошкeнт вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 30.06.2025 йилдаги 01-70-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.07.2025 йилдаги 3892-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31/19-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлик: ушбу илмий янгилик асосида юрак ишемик касаллигида антиагрегант дори воситаларига резистентлик ҳолатининг генетик аспектлари асосида комплекс тахлил қилиш эрта башорат қилиш имкониятлари кенгайди ва ушбу модел асосида ишлаб чиқилган “индивидуал резистентлик шкаласи” клиник амалиётда шахсийлаштирилган антиагрегант давони танлашда ишончли прогностик восита бўлиб хизмат қилади.  Иқтисодий самарадорлик: фармакогенетик скрининг орқали антиагрегант даво самарадорлигини оптималлаштириш кераксиз лаборатор тахлиллар, қимматли инструментал текширувлар ва асоссиз шифохонага ётқизилишларнинг олди олинди.  Хулоса: Маҳаллий популяцияда генетик полиморфизмларни аниқлаш орқали резистентлик хавфини башорат қилиш ва терапия стратегиясини индивидуаллаштириш имкониятини берди. Шу билан бирга, беморлар учун хаёт сифатини сақлаб қолишда ва саломатликни барқарорлаштиришда мухим омил бўлиб хизмат қилди.
бешинчи илмий янгилик: шахсийлаштирилган антиагрегант терапия тактикасининг илмий ва амалий асосланганлиги Тошкент шахридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  кўп тармоқли клиникасининг 03.06.2025 йилдаги 67-сонли, Тошкент шаҳридаги 3-сон клиник шифохонасининг 24.06.2025 йилдаги 48-сонли, Тошкeнт вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасининг 30.06.2025 йилдаги 01-70-сонли ҳамда Навоий шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.07.2025 йилдаги 3892-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31/19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: шахсийлаштирилган антиагрегант ёндашув клиник фойдани аниқ таъминлайди: юрак-қон томир асоратлари MACE (major adverse cardiovascular events), МИ, инсульт ва стент тромбози частоталарини сезиларли камайтиради, асоратсиз яшаш эҳтимолини ошириб ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради ҳамда генетик–функционал–клиник интеграцияга асосланган алгоритм юрак-қон томир хавфини аниқ стратификация қилади, дори танловини оптималлаштиради ва юқори хавфли беморларда даволаш натижаларини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлик: индивидуаллаштирилган ёндашувнинг маълум бир иқтисодий харажатларга эга бўлсада (генотиплаш, функционал тестлар), аммо уларнинг хавф-харажатга нисбатан самараси юқори бўлиб ушбу иқтисодий самарадорлик шифохоналарда ресурсларни мақсадли ва оқилона тақсимлашга, тиббий жихозлар ва лаборатория хизматларидан фойдаланишни оптималлаштиришга хизмат қилди. Хулоса: шахсийлаштирилган антиагрегант даво алгоритмининг клиник амалиётга жорий қилиниши резистентлик билан боғлиқ муаммоларни камайтириш, асоратлар хавфини пасайтириш ва замонавий кардиологияда индивидуал ёндашув тамойилларини мустаҳкамлашга олиб келди. Бу илмий янгилик тиббий амалиётда юқори қийматга эга бўлди ва унинг жорий этилиши юрак ишемик касаллигида антиагрегант давони самарали бошқариш ва оқилона тадбирлар қўллаш имкониятини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish