Ғаниев Ахроржон Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек иммигрантларининг ижтимоий-психологик мослашувига таъсир этувчи психологик омиллар (Корея Республикасида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари мисолида)”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/P1073.
Илмий раҳбар: Думаров Машхурбек Хасанович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна психология фанлари доктори, профессор; Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи ўзбек иммигрантларининг ижтимоий-психологик мослашувига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Кореядаги ўзбек мигрантларининг ижтимоий-психологик мослашувида маданий интеллектнинг психологик резилентликка уйғун намоён бўлиши муҳимлигига кўра тил билан боғлиқ тўсиқларнинг даражаси миллий идентификацияни сақлаган ҳолда корейс жамиятига адаптив интеграциясини таъминловчи етакчи омил эканлиги аниқланган;
ўзбек иммигрантларининг миграция ва аккултурация жараёнларидаги психологик механизмларига кўра мослашувнинг индивидуал ҳамда ижтимоий омиллари (ёши, жинси, иқтисодий таъминоти) ўртасидаги боғлиқликка асосланиб психологик фаровонликнинг стресс менежмент даражаси тил компетенсияси орқали намоён бўлиши исботланган;
Ўзбекистонлик иммигрантларнинг мослашув жараёнини психологик механизмларига кўра ижтимоий адаптация стратегиялари ва аккултурация стрессининг шахсий ресурсларни фаоллаштириши натижасида шахсий ва маданий ривожланишдаги ички трансформациянинг ижтимоий компенсация конструктлари асосида юзага чиқиши далилланган;
Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик иммигрантларнинг ижтимоий-психологик мослашувини қўллаб-қувватлашда аккултурация ва идентификация мувозанатини таъминлаш муҳимлигига асосланиб интегратив мослашув моделининг динамик трансформацион шакли таклиф қилинган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек иммигрантларининг Жанубий Корея жамиятига мослашиш жараёнидаги ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Жанубий Кореядаги ўзбек мигрантларининг ижтимоий-психологик мослашувида маданий интеллектнинг психологик резилентликка уйғун намоён бўлиши муҳимлигига кўра тил билан боғлиқ тўсиқларнинг даражаси миллий идентификацияни сақлаган ҳолда корейс жамиятига адаптив интеграциясини таъминловчи етакчи омил эканлиги асосидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулларига киритилди (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий ишланма олий таълим жараёнида ижтимоий-психологик билимларни бойитиш ва миграция психологияси бўйича амалий тайёргарликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
ўзбек иммигрантларининг миграция ва аккултурация жараёнларидаги психологик механизмларига кўра мослашувнинг индивидуал ҳамда ижтимоий омиллари (ёши, жинси, иқтисодий таъминоти) ўртасидаги боғлиқликка асосланиб психологик фаровонликнинг стресс менежмент даражаси тил компетенсияси орқали намоён бўлиши исботланди ва маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулларига киритилди (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий натижалар миграция психологияси соҳасида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда амалий психологик фаолиятда аккултурация жараёнларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонлик иммигрантларнинг мослашув жараёнини психологик механизмларига кўра ижтимоий адаптация стратегиялари ва аккултурация стрессининг шахсий ресурсларни фаоллаштириши натижасида шахсий ва маданий ривожланишдаги ички трансформациянинг ижтимоий компенсация конструктлари асосида юзага чиқиши илмий жиҳатдан асослаб берилди ва маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулларига киритилди (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий асосланган методология ижтимоий-психологик тадқиқотларда мигрантларнинг мослашув стратегияларини баҳолаш ва психологик ёрдам дастурларини такомиллаштиришда қўлланилмоқда.
Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик иммигрантларнинг ижтимоий-психологик мослашувини қўллаб-қувватлашда аккултурация ва идентификация мувозанатини таъминлаш муҳимлигига асосланиб интегратив мослашув моделининг динамик трансформацион шакли таклиф қилинган, шу билан биргаликда, маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулларига киритилди (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 17-майдаги ПМ-92-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу амалий тавсиялар миграция психологияси соҳасида ижтимоий-психологик ёрдам тизимини такомиллаштириш, психокоррексион ишларнинг самарадорлигини ошириш ва маданиятлараро мослашув дастурларини ривожлантиришга замин яратди.