Абдувалиева Икболхон Холмурод кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миокард инфарктида буйрак зарарланишининг лаборатор маркерларини солиштирма ўрганиш ва ренал дисфункцияни эрта ташхислаш” 14.00.25 – «Клиник-лаборатор ва функционал диагностика», 14.00.05 – «Ички касалликлар» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib 4675.
Илмий раҳбарлар: Мухамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гадаев Абдигаффар Гадаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib 01.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туляганова Дилдора Каримовна тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфарктининг ўткир даврида буйрак коптокчалари ва каналчаларида юзага келувчи ўзгаришларни креатинин, цистатин С, нейтрофил желатиназага боғлиқ липокалин (NGAL) ва буйрак зарарланиши молекуласи-1 (KIM-1) кўрсаткичлари асосида солиштирма таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миокард инфарктининг илк уч кунида беморларнинг 30% ҳолатида ўткир буйрак зарарланишининг эрта шаклланиши кузатилиб, бу ҳолат қон зардобида NGAL концентрациясининг аҳамиятли ошиши билан намоён бўлиши аниқланган;
миокард инфарктининг ўткир даврида ўтказилган қиёсий таҳлиллар натижасида NGAL ўткир буйрак зарарланишини эрта аниқлашда энг ишончли биомаркер эканлиги, KIM-1 ва цистатин-C маркерлари юқори ташхисий аҳамиятга эга бўлса-да, уларнинг сезгирлиги ва махсуслиги NGAL га нисбатан пастлиги асосланган;
миокард инфарктининг ўткир босқичида қон зардобидаги тропонин даражаси билан NGAL ўртасида кучли, KIM-1 ва цистатин-C билан эса ўртача даражадаги ишончли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги хамда кардиомиоцит некрозининг оғирлиги буйрак тўқимаси зарарланиши биомаркерлари динамикаси билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланган;
миокард инфаркти ўтказган беморларда стандарт даво таркибида ангиотензинни айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қўллаш буйрак функциясини барқарорлаштиришга хизмат қилиб, ўткир буйрак дисфункцияси ривожланиш хавфини камайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миокард инфарктида буйрак зарарланишининг лаборатор маркерларини солиштирма ўрганиш ва ренал дисфункцияни эрта ташҳислаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: миокард инфарктининг илк уч кунида беморларнинг 30% ҳолатида ўткир буйрак зарарланишининг эрта шаклланиши кузатилиб, бу ҳолат қон зардобида NGAL концентрациясининг аҳамиятли ошиши билан намоён бўлиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 34-оилавий поликлиникасининг 30.11.2025 йилдаги 155-сонли буйруғи, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мао-Мед хусусий клиникасининг 30.11.2025 йилдаги 73-сонли буйруғи, Андижон давлат тиббиёт институти Ю.Oтабеков номли клиникасининг 13.11.2025 йил 155-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/35сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарктининг ўткир даврида ўткир буйрак зарарланишининг эрта шаклланиши NGAL кўрсаткичларининг ошиши билан намоён бўлишини аниқлаш орқали, беморларда буйрак дисфункциясини эрта босқичда ташхислаш, юқори хавфли ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва кардиоренал асоратларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли даволаш чораларини амалга ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир буйрак зарарланишини NGAL ёрдамида эрта аниқлаш орқали касаллик асоратларининг оғирлашишини камайтириш, шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ва қўшимча диагностик ҳамда даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими учун маблағ тежалишига эришилади. Хулоса: миокард инфарктида ўткир буйрак зарарланишининг NGAL орқали эрта аниқланиши бемор ҳолатини прогнозлаш, даволаш тактикасини ўз вақтида оптималлаштириш ҳамда кардиоренал асоратларни камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнатга лаёқатлилигини сақлаб қолиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: миокард инфарктининг ўткир даврида ўтказилган қиёсий таҳлиллар натижасида NGAL ўткир буйрак зарарланишини эрта аниқлашда энг ишончли биомаркер эканлиги, KIM-1 ва цистатин-C маркерлари юқори ташхисий аҳамиятга эга бўлса-да, уларнинг сезгирлиги ва махсуслиги NGAL га нисбатан пастлиги асосланганлиги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 34-оилавий поликлиникасининг 30.11.2025 йилдаги 155-сонли буйруғи, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мао-Мед хусусий клиникасининг 30.11.2025 йилдаги 73-сонли буйруғи, Андижон давлат тиббиёт институти Ю.Oтабеков номли клиникасининг 13.11.2025 йил 155-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/35сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарктининг ўткир даврида ўткир буйрак зарарланишини эрта аниқлашда NGAL энг ишончли биомаркер сифатида қўлланилиши орқали беморларда буйрак дисфункциясини ўз вақтида ташхислаш, асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва даволаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: NGAL ни устувор диагностик маркер сифатида жорий этиш орқали ортиқча ва кам самарали лаборатор текширувларни қисқартириш, касалликнинг оғирлашиш ҳолатларини камайтириш ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими учун маблағ тежалишига эришилган. Хулоса: миокард инфарктида ўткир буйрак зарарланишини эрта аниқлашда NGAL ни қўллаш ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини ўз вақтида тўғрилаш ва беморларда кардиоренал асоратларнинг ривожланишини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: миокард инфарктининг ўткир босқичида қон зардобидаги тропонин даражаси билан NGAL ўртасида кучли, KIM-1 ва цистатин-C билан эса ўртача даражадаги ишончли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги хамда кардиомиоцит некрозининг оғирлиги буйрак тўқимаси зарарланиши биомаркерлари динамикаси билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 34-оилавий поликлиникасининг 30.11.2025 йилдаги 155-сонли буйруғи, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мао-Мед хусусий клиникасининг 30.11.2025 йилдаги 73-сонли буйруғи, Андижон давлат тиббиёт институти Ю.Oтабеков номли клиникасининг 13.11.2025 йил 155-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/35сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфарктининг ўткир даврида тропонин билан NGAL, KIM-1 ва цистатин С ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш орқали юрак ва буйрак функционал ўзгаришларини комплекс баҳолаш, кардиоренал асоратларни эрта аниқлаш ва бемор ҳолатини прогнозлаш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: тропонин ва буйрак зарарланиши маркерлари ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда диагностика алгоритмини оптималлаштириш орқали қўшимча текширувларга эҳтиёжни камайтириш, асоратларнинг олдини олиш ва шифохонада даволаниш харажатларини қисқартиришга эришилган. Хулоса: тропонин ва буйрак зарарланиши биомаркерлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш кардиоренал ўзгаришларни эрта баҳолаш, даволаш тактикасини ўз вақтида тўғрилаш ва беморларда асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: миокард инфаркти ўтказган беморларда стандарт даво таркибида ангиотензинни айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қўллаш буйрак функциясини барқарорлаштиришга хизмат қилиб, ўткир буйрак дисфункцияси ривожланиш хавфини камайтириши асосланганлиги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 34-оилавий поликлиникасининг 30.11.2025 йилдаги 155-сонли буйруғи, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Мао-Мед хусусий клиникасининг 30.11.2025 йилдаги 73-сонли буйруғи, Андижон давлат тиббиёт институти Ю.Oтабеков номли клиникасининг 13.11.2025 йил 155-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/35сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миокард инфаркти ўтказган беморларда стандарт даволаш таркибида ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари антагонистларини қўллаш ўткир буйрак дисфункциясининг камайишига хизмат қилиб, кардиоренал асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг клиник ҳолатини барқарорлаштириш имконини яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур дори воситаларини қўллаш орқали буйрак дисфункцияси оғирлашишининг камайиши, қўшимча даволаш тадбирларига эҳтиёжнинг қисқариши ва стационар даволаниш муддатининг камайиши ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими учун харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари антагонистларини стандарт терапия таркибида қўллаш миокард инфарктида буйрак дисфункциясини камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш ва беморларда асоратлар ривожланиш хавфини пасайтириш имконини берган.