Мухторова Шахзодахон Мадаминжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги кимёвий таркиби, биологик фаолликлари ва товар сифатида синфланиши”, 02.00.10 – Биоорганик кимё, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/К1092.
Илмий раҳбарлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Асқаров Иброҳимжон Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К.10.06.
Расмий оппонентлар: Жалолов Иқболжон Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент; Азимова Наргизахон Равшановна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги кимёвий таркибини аниқлаш, ўсимлик экстрактларининг фармакологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш, ТИФ ТН бўйича товар код яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги ер остки ва ер устки органлари таркибида учрайдиган оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, макро- ва микроелементлар ҳамда флавоноидлар сифат ва миқдор аниқланган, моддаларнинг сифат ва миқдорий таркиби икки вилоят кесимида фарқ қилиши исботланган;
республикамизда ўсувчи Лониcера нуммуларииифолиа ўсимлиги таркибида флавоноидлар ва витаминлар миқдори ЙССХ усули ёрдамида биринчи маротаба ўрганилган, натижада ушбу флавоноид таркиби очиб берилган ва Наманган вилоятидан олинган ўсимлик намунаси флавоноидларга бойлиги ҳамда Сурхондарё вилояти намуналари таркибида сувда эрувчан В2, В6, Б9, В12, C витаминлар миқдор жиҳатидан кўплиги аниқланган;
Лониcера нуммулариифолиа илдиз ва барг қисмидан ажратиб олинган фенол моддалар йиғиндисининг ўткир заҳарлилик ЛД50 кўрсаткичи 1826,0 мг/кг эканлиги аниқланган, бу кўрсаткич орқали фракциянинг ўткир заҳарлилиги жиҳатидан кам заҳарли моддалар гуруҳига, яъни ИВ синфга кириши исботланган;
олинган фракциянинг яллиғланишга қарши фаоллиги диклофенак препаратига нисбатан қиёслаш асосида Л.нуммулариифолиа ўсимлиги экстрактининг 50.0 мг/кг дозада берилиши ҳайвонлардаги заҳарланиш оқибатларини камайтириш, заҳарланиш аломатларини бартараф этилаётганлигини кўрсатган ҳамда соғлом ҳайвонлардаги биокимёвий кўрсаткичларга яқин қийматларга келиши орқали препаратнинг яққол терапевтик самарага эга эканлигини очиб берилган;
ўсимликдан ажратилган фенол моддалар йиғиндиси тажрибавий пневмония шароитида ўпка тўқималарида сут кислота ва пироузум кислота нисбатини нормаллаштириб, липид пероксидланиш маҳсулотларини сезиларли даражада камайтириши, метаболик жараёнларни барқарорлаштириши исботланган ҳамда яллиғланишга қарши ва антиоксидант биологик фаол қўшимча сифатида қўллаш имконияти асослаб берилган;
Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги илдиз ва барг қисмидан тайёрланган биологик фаол қўшимча учун Товар номенклатурасида синфланишига оид янги товар коди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лониcера нуммулариифолиа ўсимлигининг органлари кимёвий таркибини аниқлаш, ажратилган моддаларнинг биологик фаоллигини аниқлаш ва биологик фаол қўшимча ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги асосида олинган “АС-ШАУМ” шифобахш чойини ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома ишлаб чиқилиб, ТЙ 204136479-02:2025 рақами билан рўйхатга олинган ҳамда ушбу йўриқнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрасияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиологик назорат бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти администрасияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиологик назорат бошқармасининг 2025 йил 11 июлдаги №023478-сонли хулосаси). Натижада, Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги биофаол бирикмалари асосида яллиғланишга қарши ва антиоксидант фаолликларга эга бўлган шифобахш чой ишлаб чиқариш имконини берган;
Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги илдизи ва барги асосида яратилган биологик фаол қўшимча учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича янги: “Лониcера ўсимлигининг илдизи ва уер устки қисмидан тайёрланган, таркибида макро ва микроелементларга бойлиги ҳамда флановоидлар, витаминлар, аминокислоталар каби фойдали бирикмалар сақлаган таууор ўсимлик сҳоулар” учун 1212 99 490 7 коди ишлаб чиқилди ва Давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётига жорий қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2025-йил 6-октябрдаги 29/05-25-2276-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида биологик фаол қўшимчаларини таснифлашни соддалаштириш ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган;
Лониcера нуммулариифолиа ўсимлиги кимёвий компонентларини сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш натижаларидан “Биорганик кимё” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025- йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи). Натижада, олий ўқув юртларида биоорганик кимё бўйича мутахассисларнинг билимларини мустаҳкамлаш имконини берган.