Абдиримов Иноятбек Ахмедовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчилари креатив фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия  назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped7767
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Худойназаров Эгамберган Мадрахимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салаева Муҳаббат Сабуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини креатив фикрлашга ўргатишнинг педагогик тизимини такомиллаштириш асосида методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамли авлоднинг “кулминация”га интилишини “ижодкор ўқувчи” лойиҳаси орқали синергиянинг бифуркацион нуқтаси билан мултимодал идентивлиги асосида аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашини ривожлантириш методикаси ўқув машғулотларидаги “пастдан-юқори”га йўналганликдан таксономик архитектоника орқали “юқоридан-паст”га конструктига когнитив генерация асосида ўзгаришига кўра такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантириш модели колобратив ёндашувга кўра “ўрганишга ўргатиш”га йўналтирилган субект-ресурсли маʼлумотларни гемификациялаш жараёнига метокогнитив рефлекцияни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги метакреатив ва рефлексив тафаккурни ривожлантиришнинг циклик занжирли кичик прототипларини генерация қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамли авлоднинг “кулминация”га интилишини “ижодкор ўқувчи” лойиҳаси орқали синергиянинг бифуркацион нуқтаси билан мултимодал идентивлиги асосида аниқлаштиришга оид таклифлари “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил       17-июлдаги 314-сон буйругʻи, 314642 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашини ривожлантириш методикаси ўқув машғулотларидаги “пастдан-юқори”га йўналганликдан таксономик архитектоника орқали “юқоридан-паст”га конструктига когнитив генерация асосида ўзгаришига кўра такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Халқ педагогикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйругʻи, 332878 рақамли гувоҳнома). Натижада, ижодкорлик фаолияти самарадорлигини ташхис этиш ва коррексиялаш мазмунини жадаллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креатив фикрлашини ривожлантириш модели колобратив ёндашувга кўра “ўрганишга ўргатиш”га йўналтирилган субект-ресурсли маʼлумотларни гемификациялаш жараёнига метокогнитив рефлекцияни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Креатив фикрлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйругʻи, 194-418 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич таълим тизими олдига қўйилаётган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиш имконини берган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги метакреатив ва рефлексив тафаккурни ривожлантиришнинг циклик занжирли кичик прототипларини генерация қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Бошланғич таълим концепцияси” ғояларини амалиётга татбиқ қилишда фойдаланилган (Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги     03-33-1118-сонли маълумотномаси). Натижада, ижодий мазмундаги топшириқлар орқали бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштирилишига хизмат қилган.Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish