Умиров Хабибилло Баходировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Физика фанидан тўгарак машғулотлари асосида академик лицей ўқувчилари-нинг техник тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”.
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ффизика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5199.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/31.03.2021.FM.70.06
Расмий оппонентлар: Жураев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор. Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, моддий техник ва дастурий, психологик-педагогик, методик, ижтимоий-маънавий шарт-шароитлари ва услубий-дидактик таъминоти рақамли технологияларга устуворлик бериш таъминланган;
физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантиришнинг методик модели мақсад, мазмун, ташкилий-жараёний, диагностик-натижавий компонентлар узвийлигида ҳамда натижани башоратлаш имконини берувчи метододлогик ва дидактик тамойиллар асосида ишлаб чиқилган;
академик лицей ўқувчиларини физикадан тўгарак дарсларида техник тафаккурини ривожлантириш методикаси фанлараро интеграцион ўқитиш, СТЕАМ ёндашуви, СМАРТ, кейс, лойиҳалаш инновацион таълим методлари ва физик жараёнларни техник дастурлашга имкон берувчи рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларини тўгарак дарсларида когнитив, амалий, ижодий-техник, коммуникатив, рефлексив, ижтимоий-ахлоқий таянч компетенсияларини ва техник тафаккурини ривожлантиришнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик, моддий техник ва дастурий, психологик-педагогик, методик, ижтимоий-маънавий шарт-шароитлари ва услубий-дидактик таъминоти рақамли технологияларга устуворлик бериш таъминлашга доир таклифлар “Физикадан мантиқий масалалар ва уларни ечиш усуллари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 356-сонли буйруғи билан тасдиқланган 356-004–сонли нашр рухсатномаси). Натижада таъминланган педагогик шарт-шароитлар ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожланишига хизмат қилган;
физикадан тўгарак машғулотларида академик лицей ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожлантиришнинг методик модели мақсад, мазмун, ташкилий-жараёний, диагностик-натижавий компонентлар узвийлигида ҳамда натижани башоратлаш имконини берувчи метододлогик ва дидактик тамойиллар асосида ишлаб чиқишга доир таклифлар “Физикадан мантиқий масалалар ва уларни ечиш усуллари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 356-сонли буйруғи билан тасдиқланган 356-004–сонли нашр рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик модел ўқувчиларининг техник тафаккурини ривожланишига хизмат қилган;
академик лицей ўқувчиларини физикадан тўгарак дарсларида техник тафаккурини ривожлантириш методикаси фанлараро интеграцион ўқитиш, СТЕАМ ёндашуви, СМАРТ, кейс, лойиҳалаш инновацион таълим методлари ва физик жараёнларни техник дастурлашга имкон берувчи рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш, академик лицей ўқувчиларини тўгарак дарсларида когнитив, амалий, ижодий-техник, коммуникатив, рефлексив, ижтимоий-ахлоқий таянч компетенсияларини ва техник тафаккурини ривожлантиришнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив мезонлари ишлаб чиқишга доир таклифлар “Академик лицейлар учун физика тўгараги” Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ҚарМИИ услубий Кенгашининг 30.11.2021й.даги №4-сонли йиғилиш баёни қарори). Натижада такомиллаштирилган методика ва ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари физика таълими сифати ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.