Косимова Манзура Абдуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Пед7468
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна п.ф.д. (ДSc) профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Пед.08.04.
Расмий оппонентлар педагогика фанлари доктори,профессори, Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор Ёзиева Умида Лутфуллаевна 
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим жараёнида ҳамкорликда ўқитиш таълим технологиясидан фойдаланишнинг психологик омиллари "мен ҳам бунга ҳисса қўшаман" деган талабни шакллантириш орқали ҳар бир ўқувчида "биз" туйғусини ривожлантиришни таъминловчи жамоа бўлиб ишлашнинг ижтимоий-эмосионал аҳамияти илмий асосланган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳамкорлик технологиясидан фойдаланишга оид касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонлари ўзаро ҳамкорликнинг ижтимоийлашув ва шахсий ривожланишга таъсирини оширувчи рақамли воситаларни қўллашда дўстона муносабатларга киришишни намоён этишга оид элементларини киритиш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикасининг мазмуни таълим жараёни субектларининг ҳамкорлик мотивацияси ва  ижодий фикрлаш интеграциялашуви, онгли ва коммуникатив фаолият фаоллашувига қаратилган ўқув босқичларини инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш модели ўқувчиларнинг мотивацион фаолиятини интеграциялашувига асосланган “билимдонлар маскани” платформасида матнни олдиндан белгиланган параметрларга жойлаштиришга йўналтирилган мақсадли машқларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич таълим жараёнида ҳамкорликда ўқитиш таълим технологиясидан фойдаланишнинг психологик омиллари "мен ҳам бунга ҳисса қўшаман" деган талабни шакллантириш орқали ҳар бир ўқувчида "биз" туйғусини ривожлантиришни таъминловчи жамоа бўлиб ишлашнинг ижтимоий-эмосионал аҳамияти илмий асосланган тавсиялар асосида ўқув жараёни муайян даражада бойитилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 10-майдаги 11-05-2098/04сон маълумотномаси) Натижада, ундан ёш мутахассислар, педагогика олий ўқув юрти талабалари, малака ошириш курси тингловчилари ўзларининг касбий маҳоратларини бойитишда муайян даражада фойдаланишларига эришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳамкорлик технологиясидан фойдаланишга оид касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонлари ўзаро ҳамкорликнинг ижтимоийлашув ва шахсий ривожланишга таъсирини оширувчи рақамли воситаларни қўллашда дўстона муносабатларга киришишни намоён этишга оид элементларини киритиш орқали аниқлаштирилган тавсиялар асосида “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунини илмий ва амалий жиҳатдан бойитишга фойдаланилган. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил, 19-июндаги 02/01-01-120-сонли маълумотнома). Натижада, бошланғч синф дарсларида ўқувчиларнинг ижтимоийлашув ва шахсий ривожланишга таъсирини оширувчи рақамли воситалардан фойдаланиб, ҳаётий кўникмаларни эгаллаш имконияти яратилган;
бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш методикасининг мазмуни таълим жараёни субектларининг ҳамкорлик мотивацияси ва  ижодий фикрлаш интеграциялашуви, онгли ва коммуникатив фаолият фаоллашувига қаратилган ўқув босқичларини инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали такомиллаштирилган муаллифлик ғояларидан ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 24-апрелдаги 01-09/200-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган муаллифлик ғояларидан фойдаланиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳамкорликда фаол фаолиятга киришиш мотивацияси ва  ижодий фикрлаш кўникмаларининг шаклланиш даражаси ошишига эришилган.
бошланғич синфларда ҳамкорликда ўқитиш технологиясидан фойдаланиш модели ўқувчиларнинг мотивацион фаолиятини интеграциялашувига асосланган “билимдонлар маскани” платформасида матнни олдиндан белгиланган параметрларга жойлаштиришга йўналтирилган мақсадли машқларни киритиш орқали такомиллаштирилган тавсиялар асосида “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунидаги семинар машғулотлари мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 10-майдаги 11-05-2098/04сон ва Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги). Натижада, ўқув жараёнида рақамли воситаларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг дўстона муносабатларга киришишни намоён этишга оид янги кўникмаларини аниқлаш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish