Мамасолиев Элёржон Махамадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашганда толанинг минимал механик шикастланишини таъминлаш учун самарали композицион полимер материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6091.
Илмий раҳбар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшқобилов Олимжон Холиқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашганда толанинг минимал механик шикастланишини таъминлаш учун самарали композицион полимер материалларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композицион полимер материалларнинг пахта билан ўзаро фрикцион таъсирлашув механизми жараёнлари асосида пахтани қайта ишлаш машиналарининг ишчи органларини қоплаш учун антифрикцион полимер композицияларнинг бир қатор самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
пахта толаларининг энг кам механик шикастланишини таъминлайдиган антифрикцион композицион полимер материалларни яратиш учун боғловчи ва тўлдирувчини танлаш илмий асосланган;
полимер материаллар ва пахта хомашёсининг ҳажмий сирт механик хусусиятларининг уларнинг фрикцион ўзаро таъсир механизмига ва шикастланувчанлигига сифат ва миқдорий таъсири кўрсатилган;
бирлик бўртиқ (модел намуна) чўққиларининг радиуси ортиши билан ишқаланиш коэффициенти дастлаб кескин пасайиши ва 30-50 мкм соҳада ўзининг максимумига эришиши, сўнгра чўққилар радиуси 100 мкм гача ортиши билан бироз ортиши аниқланган;
ишлаб чиқилган антифрикцион композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар машина ва механизмларнинг ишчи органларига жорий этилиши натижасида толадаги нуқсонлар йиғиндиси ўртача 0,3-0,5% га, чигитнинг майдаланиши 0,4-0,8% га, қувват сарфи ўртача 8-15% га камайган, машиналарнинг иш унумдорлиги ўртача 15-20% га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашганда толанинг минимал механик шикастланишини таъминлаш учун самарали композицион полимер материалларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган антифрикцион композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар Тошкент вилояти Пискент пахта тозалаш заводи пахта хомашёсини тайёрлаш, сақлаш, тозалаш ва дастлабки қайта ишлашда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг ишчи органларига жорий этилган («O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2776 - сонли маълумотномаси). Натижада, пахта толасидаги нуқсонлар йиғиндиси ўртача 0,3-0,5% га, чигитнинг шикастланиши эса 0,4-0,8% гача камайтириш имконини берган;
юқори антифрикцион, физик-механик ва эксплуатацион хоссаларни таъминловчи композицион полимер материаллар олишнинг самарали технологияси Тошкент вилояти Пискент пахта тозалаш заводида амалиётга жорий этилган («O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2776 - сонли маълумотномаси). Натижада, юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга антифрикцион композицион полимер материаллар ва улар асосида қопламалар олиш ҳамда машиналарнинг иш унумдорлигини ўртача 15-20% га ошириш имконини берган.