Платошина Малика Миркамол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Термик ишлов бериш жараёнида фазавий ўзгаришлар орқали углеродли ва легирланган пўлатларнинг бардошлигини ошириш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4. PhD/Т5330.
Илмий раҳбар: Бегатов Жахонгир Мухаммаджонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: термик ишлов бериш жараёнида фазавий ўзгаришлар орқали углеродли ва легирланган пўлатларнинг бардошлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инструментал пўлатларнинг икки босқичли термик ишлов беришга бардошлигини ошириш механизми асосланган;
термик ишлов бериш жараёни режимларининг майда игнали мартенсит ва 11% қолдиқ аустенитдан иборат микротузилмага эга инструментал пўлатнинг структуравий ва фазавий ҳолатига таъсири аниқланган;
икки босқичли термик ишлов бериш жараёнида дислокация зичликлари нисбатининг 1,2 га ошиши ва углерод атомларининг 0,8% гача қайта тақсимланишига олиб келадиган иссиқлик режимлари ишлаб чиқилган;
У7, У11, ХГС ва 9ХВГ инструментал пўлатлар учун икки босқичли термик ишлов бериш технологияси ва прессловчи асбоблар учун икки марта тоблаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термик ишлов бериш жараёнида фазавий ўзгаришлар орқали углеродли ва легирланган пўлатларнинг бардошлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
молибден штапикларини пресслаш учун пресс-формаларга термик ишлов бериш технологияси «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖнинг 2025 йил 26 февралдаги 04/03-248-сон маълумотномаси). Натижада, бу пресс-формаларнинг ейилишбардошлилигини 40–50% га ошириш имконини берган;
50% BaCl2+50% NaCl таркибли тузли ваннада икки марта тоблашнинг иссиқлик режимлари «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖнинг 2025 йил 26 февралдаги 04/03-248-сон маълумотномаси). Натижада, печда қиздириш ва энегрия сарфини камайтирган ҳолда тоблаш вақтини 40% гача қисқартириш имконини берган.