Мелиқулов Отабек Жамол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида оптимал таркибли композицион кўмир брикетларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1. PhD/Т5216.
Илмий раҳбар: Холмуродова Дилафруз Қувватовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети, “Фан ва тараққиёт” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Талипов Ниғматилла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Бабаханова Мухиба Гулямовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида оптимал таркибли композицион кўмир брикетларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен қўнғир кўмирининг 2БОМСШ-Б2 маркали ҳамда Навоий вилояти Қизилтепа туманидан қазиб олинаётган сланецли бентонит, турли минерал тўлдирувчилар асосидаги брикетларнинг самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган кўмир брикетларининг физик-механик хоссаларига турли хил ингредиентларнинг таъсири аниқланган;
ингредиентларнинг тури, миқдори ва нисбатининг брикетларнинг шаклланишида таъсирини аниқлаш орқали «таркиб-тузилиш-хосса» коррлеацион боғлиқлик асосланган;
танлаб олинган ингредиентлар асосида кўмир брикетининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида кўмир брикетларини олишнинг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махаллий хомашёлар асосида оптимал таркибли композицион кўмир брикетларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
композицион кўмир брикетларини олиш технологияси «ZOLOTOY GLOBUS» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖ нинг 2025 йил 25 июлдаги 01-13/1694-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган кўмир брикетининг куллик даражасини 2 баробарга камайтириш имконини берган;
махаллий хомашёлар асосида оптимал таркибли композицион кўмир брикетларини самарали таркиблари «ZOLOTOY GLOBUS» МЧЖда амалиётга жорий этилган ((«Ўзбеккўмир» АЖ нинг 2025 йил 25 июлдаги 01-13/1694-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган кўмир брикетларининг каллория қийматини 2 баробарга ошириш имконини берган.