Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Зохид Эргашбаевичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кальцинацияланган сода олишда карбонизациялаш жараёнининг адаптив-ноқатъий бошқариш системаси», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T1002.

Илмий раҳбар: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Сапаев Маматкарим, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Ўзкимёсаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аммонийлаштирилган эритмани карбонизациялаш жараёнини маҳсулот сифат кўрсаткичлари бўйича оператив бошқаришнинг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

карбонизациялаш колоннасининг оптимал ҳарорат режимини аниқлаш учун кимёвий реакция ва стехиометрик муносабатлар асосида карбонизациялаш технологик жараёнининг кинетик модели ишлаб чиқилган;

асосий ғалаён таъсирлар ва маҳсулот сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий мезонлар бўйича карбонизациялаш жараёнининг нейро-ноқатъий модели ва технологик режимларини оптималлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

карбонизациялаш жараёни хусуиятларининг ўзгариши ва ташқи муҳит ғалаёнларини компенсациялаш орқали оптимал бошқаришни амалга оширувчи автоматик бошқариш системасини синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган;

оператив режимда ноқатъий ПИД-ростлагичнинг созлаш параметрларининг оптимал қийматларини ҳисоблашнинг самарали алгоритми ҳамда карбонизациялаш колоннасини унга таъсир этувчи ташқи ва ички параметрларининг ноаниқлиги шароитида маҳсулот сифат кўрсаткичи бўйича адаптив нейро-ноқатъий бошқариш системаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кальцинацияланган сода олишда карбонизациялаш жараёнини адаптив-ноқатъий бошқариш системасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

маҳсулот сифат кўрсаткичи бўйича бошқариш системасини синтезлаш имконини берувчи карбонизациялаш жараёнининг математик модели «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 03-2230/К-сон маълумотномаси). Натижада кальцинацияланган соданинг асосини ташкил этувчи натрий гидрокарбонат кристалларининг сифати ошган;

асосий ғалаён таъсирлар ва маҳсулот сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий мезонлар бўйича карбонизациялаш жараёни нейро-ноқатъий модели ва оптималлаштириш алгоритмлари «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 03-2230/К-сон маълумотномаси). Натижада аммонийлаштирилган тузли эритмани карбонизациялаш жараёнидаги режимларни барқарорлаштириш ва унинг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

нейро-ноқатъий технологияларни қўллаш асосида карбонизациялаш жараёнининг ўлчанмайдиган сифат кўрсаткичларини ўлчанувчи ва бошқариш параметрлари бўйича аниқлаш алгоритми «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 03-2230/К-сон маълумотномаси). Натижада карбонизациялаш жараёнини бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари параметрларини оператив назорат қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish