Абдурасулов Ахрорбек Нурилло ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “5ЛП русумли линтер машинаси валининг ресурстежамкор конструксиясини ишлаб чиқишнинг илмий асослари” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5094
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович техника фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдул-малик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор, Нарматов Илмурод Авазович техника фанлари фалсафа доктори, доцент, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.  линтер машинаси аррали цилиндри учун ресурстежамкор вал ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарали ишлашини асослашдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд линтер машиналари таҳлили асосида аррали цилиндр валининг ресусрстежамкор конструксияси яратилган;
ресусртежамкор валда юк таъсиридаги эгилиш мустаҳкамлигини таъминлаш учун эгилиш моментлари таъсирида валлнинг деформацияланиш ҳолатини аниқловчи махсус дастур ишлаб чиқилган;
кўп омилли режалаштириш усули асосида ресурстежамкор вал ўрнатилган линтер машинаси ишига таъсир қилувчи асосий омиллар оптимал қийматлари аниқлаш имкони берадиган регрессион модел ишлаб чиқилган;
тензометрия усулида ресуртежамкор валнинг тебраниш частотаси, амплитудаси ва буровчи моментни ўзгариш қонуниятлари аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5ЛП линтер машинаси аррали цилиндри валининг такомиллаштирилган конструксиясини ва ҳисоблаш методларини ишлаб чиқиш асосида:
ресурстежамкор вал конструксияси «Наманган тўқимачи кластер» МЧЖ Тўрақўрғон пахта тозалаш корхонаси линтер машинасига жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2025-йил 4-март 03/25-423-сон маълумотномаси). Натижада линтерлаш жараёнларининг барқарор ва узлюксиз ишлашини таъминлаш имкони яртилган, электр энергия сарфи 20% камаяйишига, ресурс тежалиши 23 кг камайишига эришилган. 5ЛП линтер машинаси арраларининг ишлаш муддати 18% га, колосник, арра ва қистирмаларнинг ишлаш муддати эса 2,2 бараварга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish