Гилманова Нафиса Валиахметовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Қадимги даврлардан ХХ аср бошларига қадар Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик мероси”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/А18. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий маслаҳатчи: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети,  DSc.03/2026.09.01.А.01.М.  
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги; Ширинов Темур Ширинович, тарих фанлари доктори, профессор; Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг қадимги даврлардан милодий ХХ аср бошларигача бўлган тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик меросини комплекс баҳолаш, сақлаш ва оммалаштириш орқали Қашқадарё вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Китоб-Шаҳрисабз воҳаси топографиясининг шаклланиши ва қадимги даврдан милодий ХХ аср бошларигача бўлган тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик меросининг ривожланиш динамикаси (шу жумладан шаҳар тузилишининг пайдо бўлиши ва шаклланиш босқичлари, режалаштириш тузилмасининг кенгайиши ва трансформацияси, обектларнинг вазифавий ва меъморий хусусиятларидаги ўзгаришлар) ҳақидаги маълумотлар асосланган; 
Китоб-Шаҳрисабз воҳасидаги ёдгорликларнинг қадимги даврлардан ХХ аср бошларигача бўлган генезиси ва эволюцияси даврлар, босқичлар ҳамда меъморий горизонтлар кесимида (яъни иншоотнинг архитектуравий режалаштириш тузилмаси ва конструктив хусусиятларининг тубдан қайта қурилиши (вазифавий ва меъморий-режавий тузилишнинг тубдан ўзгариши) асослаб берилган;
Амир Темур ва Темурийлар даврига оид Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий қисмида жойлашган диний ва сарой иншоотларининг визуал-фазовий моделлари ва видеофилмлар ишлаб чиқилган;  
Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий-меъморий ҳамда шаҳарсозлик меросини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
ҳудуднинг археологик ва меъморий ёдгорликлари негизида инклюзив туризмни, жумладан имконияти чекланган шахслар (ИЧШ) иштирокини ривожлантиришда геймификация усулининг (ўйин дизайни элементларини ноўйин жараёнларга рағбатлантириш мақсадида жорий этиш) аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қадимги даврлардан ХХ аср бошларига қадар Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик мероси” мавзусида эришилган илмий натижалар асосида: 
Китоб-Шаҳрисабз воҳаси топографиясининг шаклланиши ва қадимги даврдан милодий ХХ аср бошларигача бўлган тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик меросининг ривожланиш динамикаси (шу жумладан шаҳар тузилишининг пайдо бўлиши ва шаклланиш босқичлари, режалаштириш тузилмасининг кенгайиши ва трансформацияси, обектларнинг вазифавий ва меъморий хусусиятларидаги ўзгаришлар) ҳамда Китоб-Шаҳрисабз воҳаси ҳудудида илк темир даврида шаклланган қадимги манзилгоҳларнинг шаҳарсозлик, диний ва мудофаа меъморчилигига оид янги жиҳатлар аниқланганлиги, Узунқир, Сангиртепа ва Подаётоқтепа манзилгоҳларидаги диний ва мудофаа иншоотларининг график реконструксия намуналари ишлаб чиқилганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Улуғбек” жамғармаси кўмагида амалга оширилган “Ўзбекистон ёшлари – учинчи Ренессанснинг асосий драйвери” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Улуг'бек номидаги иктидорли ёшларни қўллаб қўватлаш жамгармасининг 2022 йил 05 октябрдаги 359-сон маълумотномаси). Натижада қадимги ёдгорликларнинг график реконструксиялари илмий тўпламда чоп этилиб, ёш авлодга Наутака-Кеш-Шаҳрисабзнинг археологик мероси билан танишиш имконини берди, уларнинг минтақа тарихи, меъморчилиги ва шаҳарсозлик маданиятини ўрганишга бўлган қизиқишини оширди ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этилишига эришилган;
Китоб-Шаҳрисабз воҳасидаги ёдгорликларнинг қадимги даврлардан ХХ аср бошларигача бўлган генезиси ва эволюцияси даврлар, босқичлар ҳамда меъморий горизонтлар кесимида (яъни иншоотнинг меъморий режалаштириш тузилмаси ва конструктив хусусиятларининг тубдан қайта қурилиши вазифавий ва меъморий-режавий тузилишнинг тубдан ўзгариши) асосланганлиги ҳамда милоддан аввалги И минг йилликнинг биринчи ярмида Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг Подаётоқтепа, Узунқир, Сангиртепа ёдгорликларининг ягона урбанистик ансамбли сифатида шакллантирганлиги ҳақидаги илмий маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” номли телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 31 июлдаги 06-31-79028-сон маълумотномаси). Натижада тарих, меъморчилик, археология ва тасвирий санъат соҳаларида фаолият юритаётган ёш мутахассисларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этишга эришилган;   
Амир Темур ва Темурийлар даврига оид Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий қисмида жойлашган диний ва сарой иншоотларининг визуал-фазовий моделлари ва видеофилмлар ишлаб чиқилганлиги, улар орқали Темурийлар даврида кошин (мозаика ва маёлика) тайёрлаш технологияларининг юқори даражаси, шунингдек, илк бор Амир Темур даврида меъморий ёдгорликларни зарҳал (тилла суви билан қоплаш) технологияси қўлланилгани аниқланганлиги, бу жараён Оқ Саройни барпо этишда Қарши меъморчилик мактабига мансуб кулол усталарининг фаол иштироки билан боғлиқлиги юзасидан тавсиялар ва тадқиқот натижалари Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ҳужжатли филмлар ва видеороликлар тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом Сивилизацияси маркази “Ўзбекистон Ислом санъати – жаҳон сивилизациясининг ажралмас қисми” мавзусидаги музей экспозициясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Кинематография агентлигининг 2025 йил 31 октябрдаги 049-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даври меъморчилиги хусусиятлари ушбу давр меъморий меросини жаҳон миқёсида оммалаштириш ва илмий талқин этишга хизмат қилган ҳамда Қашқадарё меъморчилик мактаби усталарининг ноёб бадиий анъаналарини ёритиб беришга эришилган; 
Китоб-Шаҳрисабз воҳасининг тарихий-меъморий ва шаҳарсозлик меросини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳамда Темурийлар даври меъморий ёдгорликларига хос маҳобатлилик, бадиий безакларнинг ҳашаматлилиги, шунингдек турли меъморий ва бадиий мактаблар синтези Темурийлар Ренессансининг “янги услуби”ни белгиловчи асосий хусусиятлари сифатида аниқланган, шунингдек, Оқ Сарой мажмуасининг Марказий Осиё ёдгорликлари орасида конструктив, архитектура-режалаштириш, композицион ва бадиий безак хусусиятлари бўйича ноёблиги ҳам таъкидланган. Ушбу тавсиялар ва натижалар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан “Оқ Сарой ва Темурийлар даври ёдгорликлари” номли янги номинация лойиҳасини УНЕСCОга тақдим этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 22-июлдаги 04-19/2959-сон маълумотномаси). Натижада Шаҳрисабз шаҳрининг УНЕСCО Бутунжаҳон мероси рўйхатида сақлаб қолиш учун янги мезонлар ва атрибутларни ишлаб чиқишга эришилган;
ҳудуднинг археологик ва меъморий ёдгорликлари негизида инклюзив туризмни, жумладан имконияти чекланган шахслар (ИЧШ) иштирокини ривожлантиришда геймификация усулининг (ўйин дизайни элементларини ноўйин жараёнларга рағбатлантириш мақсадида жорий этиш) аҳамияти визуаллаштирилган моделлар ва макетлар яратиш имкониятини берди – йўқолган меъморий мажмуалар, жумладан Оқ Сарой ва Дорус Саодат мажмуаларини Иккинчи Ренессанс даври ёдгорликлари асосида, замонавий макетлаш усуллари ва аддитив технологиялар (3Д-босма) ёрдамида экспонат сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом Сивилизацияси маркази “Ўзбекистон Ислом санъати – жаҳон сивилизациясининг ажралмас қисми” мавзусидаги музей экспозициясида қайта тиклашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом Сивилизацияси марказининг 2025 йил 5 августдаги 05-14/349-сон маълумотномаси). Натижада яратилган мажмуалар макетлари Темурийлар даври ёдгорликларининг ноёб конструктив, меъморий-режалаштириш ва композиция хусусиятларини намойиш этиб, улар орқали имконияти чекланган шахслар учун ҳам археологик ва меъморий ёдгорликларни ўрганиш ва тушуниш имконияти яратилди ҳамда уларнинг илмий талқин этилиши орқали Ўзбекистон маданий меросини  жаҳон миқёсида оммалаштириш имкониятига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish