Юлдошев Искандар Қурбоназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Фарғона суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг агрофизикавий ҳоссалари ва уларнинг туз тартиботи”, 06.01.03 – Агротупроқшунослик ва агрофизика  (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx999
Илмий раҳбар: Собитов Ўлмасбой Тожахмедович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мусурманов Алишер Амирқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона ҳудудида тарқалган ўтлоқи саз тупроқларнинг умумфизикавий, сув-физикавий хоссалари ва сув-туз тартиботини аниқлаш орқали агрофизикавий хоссалари ва мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Фарғона ҳудудида кенг тарқалган ўтлоқи саз тупроқларнинг кимёвий, агрокимёвий, агрофизикавий хоссалари, суғориш таъсирида тупроқ-мелиоратив ҳолатида содир бўлган ўзгаришлар динамикаси аниқланган;
оғир, ўрта ва енгил қумоқли, қумлоқли ҳамда қумли гранулометрик таркибли профилда қум (0,25-0,05 мм) ва чанг (0,05-0,001 мм) зарарчаларининг бир-бирига тескари пропорсионаллик қонуниятига бўйсунгани ҳолда ўтлоқи саз тупроқлар сув-туз тартиботининг турғун ҳолатга келганлиги асосланган;
ҳудудда тарқалган ўтлоқи саз тупроқларнинг гранулометрик таркиби ва шўрланиш даражасига боғлиқ ҳолда сув-физикавий хоссалари (МГ, СН, ТНС, ДНС, КНС)ни тупроқнинг генетик қатламлари бўйича ўзгариши аниқланган;
ўтлоқи саз тупроқларнинг сизот сувлари сатҳи ва минераллашганлик даражаси (2000-2005-2010-2023 йиллар) ҳамда туз тартиботи (2016-2023 йиллар) қиёсий таққосланган, уларнинг йўналиши ва интенсивлик даражаси асосланган;
суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда умумий тузларнинг ювилиш интенсивлик даражаси оғир қумоқли (К =1 га тенг) тупроқларга нисбатан ўрта қумоқли (К = 3,9), енгил қумоқли (К = 5,6), қумлоқли (К = 8,1) ва қумли тупроқларда (К = 10) ортагнлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Фарғона суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг агрофизикавий хоссалари ва уларнинг туз тартиботи мавзусида бажарилган тадқиқотлардан олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ф.Шамсиддинов номли массивнинг ўтлоқи саз тупроқлари тарқалган 1602,2 га суғориладиган тупроқларининг 1:10000 масштабда механик таркибли харитаси тузилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий Марказийнинг 2024-йил 21-декабрдаги 05/05-04-672-сон маълумотномаси). Натижада тупроқлар гранулометрик таркиби ва шўрланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, агрофизикавий ва агромелиоратив тадбирларни ўтказиш, жумладан, шўр ювиш, йер майдонларини табақалаштириб суғориш, ўғитлаш ва тупроққа илмий асосланган ҳолда ишлов бериш ҳамда тупроқ хосса-хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;
Фарғона вилояти Учкўприк туманининг Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ф.Шамсиддинов номли массивнинг ўтлоқи саз тупроқлари тарқалган 1602,2 га суғориладиган тупроқларининг 1:10000 масштабли тупроқ шўрланиши картограммаси тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий Марказийнинг 2024-йил 21-декабрдаги 05/05-04-672-сон маълумотномаси). Натижада, турли даражада шўрланган йерларда шўр ювиш меъёри, муддатлари ва сонини тўғри белгилаш ва шўр ювиш орқали йерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини барқарорлаштиришга қаратилган  агромелиоратив тадбирлар белгилашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish